1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат герби. Давлат мадҳияси. Давлат байроғи. Давлат тили. Пойтахт. Байрамлар. Хотира кунлари. Юбилейлар]
Ўзбекистон СОВЕТ СОЦИАЛИСТИК РЕСПУБЛИКАСИ Президентининг
Фармони
ДИНИЙ БАЙРАМ «ҚУРБОН ҲАЙИТ»НИ ДАМ ОЛИШ КУНИ ДЕБ ЭЪЛОН ҚИЛИШ ҲАҚИДА
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.02.00.00 Меҳнат / 05.02.28.00 Дам олиш ва байрам кунлари]
Мусулмонларнинг кўплаб истак ва хоҳишларини қондириш ва Ўрта Осиё мусулмонлари диний бошқармасининг мурожаатини эътиборга олиб ҳамда фуқаролар ҳамжиҳатлиги ва меҳр-оқибатини юксалтириш мақсадида «Қурбон ҳайит» («Ийд ал-адҳа»)ни бу йил 22 июнь куни ва кейинги йилларда эса «Қурбон ҳайит»нинг биринчи куни дам олиш куни деб тайинлансин.
Ўзбекистон Совет Социалистик Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1991 йил 20 июнь,
ПФ-221-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1991 й., 7-сон, 139-модда)