«САНОАТКОНТЕХНАЗОРАТ» ДАВЛАТ ИНСПЕКЦИЯСИ БОШЛИҒИНИНГ
буйруғи
САНОАТ ХАВФСИЗЛИГИ СОҲАСИДАГИ ЭКСПЕРТЛАРНИ ТАЙЁРЛАШ ВА АТТЕСТАЦИЯДАН ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2009 йил 19 ноябрда 2045-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг 2022 йил 29 ноябрдаги 09/ЮБ-36-сонли ««Саноат хавфсизлиги соҳасидаги экспертларни тайёрлаш ва аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруқ, шунингдек унга ўзгартиришлар ва қўшимчани ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 2045-5, 09.12.2022 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 10 декабрдаги 271-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 йил, 50-сон, 496-модда) билан тасдиқланган Саноат хавфсизлиги экспертизаси тизими тўғрисидаги низомнинг ижросини таъминлаш мақсадида буюраман:
1. Саноат хавфсизлиги соҳасидаги экспертларни тайёрлаш ва аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
«Саноатконтехназорат» давлат инспекцияси бошлиғи И. ХАЛМАТОВ
Тошкент ш.,
2009 йил 29 сентябрь,
184-сон
«Саноатконтехназорат» давлат инспекцияси бошлиғининг 2009 йил 29 сентябрдаги 184-сонли буйруғига ИЛОВА
Саноат хавфсизлиги соҳасидаги экспертларни тайёрлаш ва аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 10 декабрдаги 271-сонли «Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар ҳақида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 йил, 50-сон, 496-модда) мувофиқ саноат хавфсизлиги соҳасидаги экспертларни тайёрлаш ва аттестациядан ўтказиш тартибини белгилайди.
1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
аттестация соҳаси — саноат хавфсизлиги соҳасидаги экспертнинг фаолият соҳаси;
саноат хавфсизлиги соҳасидаги эксперт (кейинги ўринларда эксперт деб юритилади) — саноат хавфсизлиги экспертизасини амалга оширадиган, мазкур Низомда белгиланган тартибда аттестациядан ўтказилган мутахассис;
талабгор — эксперт мақомига эга бўлмоқчи бўлган жисмоний шахс ёки аттестация соҳасини кенгайтирмоқчи бўлган эксперт;
саноат хавфсизлиги соҳасида экспертларни аттестациядан ўтказиш бўйича комиссия (кейинги ўринларда аттестация комиссияси деб юритилади) — Ўзбекистон Республикаси Саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси (кейинги ўринларда «Саноатконтехназорат» давлат инспекцияси деб юритилади) томонидан ташкил этиладиган талабгорларнинг аттестациясини амалга оширувчи комиссия;
2. Эксперт гувоҳномаси жисмоний шахсга, агарда у эксперт ташкилотининг штатида турса ёки эксперт ташкилоти томонидан у билан фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома тузилган бўлса, аттестация соҳасига мувофиқ саноат хавфсизлиги экспертизасини амалга ошириш ҳуқуқини беради.
Эксперт гувоҳномаси беш йил муддатга берилади.
3. Эксперт гувоҳномасига эга бўлган ҳар бир эксперт эксперт гувоҳномасини олган йилдан кейинги йилдан бошлаб ҳар йили аттестация соҳалари бўйича 40 соатдан кам бўлмаган малака ошириш ўқув курсларида ўқиши шарт.
II. Экспертларни тайёрлаш
4. Талабгор аттестациядан ўтмоқчи бўлган саноат тармоғи бўйича экспертларни тайёрлаш ўқув курсларини тамомлаган бўлиши керак.
12. Талабгорларни аттестациядан ўтказиш малака имтиҳонини топшириш орқали амалга оширилади.
13. Малака имтиҳонини топширишга қуйидаги талабларга жавоб берадиган талабгорлар қўйилади:
а) олий маълумотга ҳамда аттестациядан ўтмоқчи бўлган аттестация соҳаси саноат тармоқларида сўнгги ўн йилда камида беш йил иш стажига эга бўлиш (бунда, хорижий давлатларда олинган олий маълумот тўғрисидаги ҳужжатлар белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасидаги ҳужжатга эквивалент деб топилган тақдирда эътиборга олинади);
б) экспертларни тайёрлаш ўқув курсини тугатганлиги тўғрисида сертификатга эга бўлиш (бунда, ўқишни тамомлаган вақтдан бошлаб ҳужжатлар топширилгунга қадар ўтган вақт бир йилдан ошмаслиги керак).
14. Аттестациядан ўтиш учун талабгор «Саноатконтехназорат» давлат инспекциясига мазкур Низомнинг 2-иловасида келтирилган шакл бўйича расмийлаштирилган аризани қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда тақдим этади:
а) мазкур Низомнинг 3-иловасида келтирилган шакл бўйича расмийлаштирилган сўровнома;
б) паспорт нусхаси;
в) олий маълумот тўғрисидаги дипломнинг нотариал тасдиқланган нусхаси. Агарда, хорижда таълим олинган бўлса, бунда хорижда ўқишни тамомлаганлик тўғрисидаги ҳужжат ва ушбу ҳужжатнинг Ўзбекистон Республикасидаги ҳужжатга эквивалент деб топилганлиги тўғрисида ваколатли давлат органи томонидан берилган гувоҳноманинг нотариал тасдиқланган нусхалари;
Талабгордан мазкур бандда назарда тутилмаган бошқа ҳужжатларни талаб қилишга йўл қўйилмайди.
Аризада ва ҳужжатларда баён этилган маълумотларнинг тўғрилиги учун талабгор жавобгар бўлади.
15. «Саноатконтехназорат» давлат инспекцияси ариза тушган кундан бошлаб уч иш куни муддатида талабгорни малака имтиҳонига қўйилиши ёки қўйилмаслиги ҳақида қарор қабул қилади.
г) суд қарорига асосан саноат хавфсизлиги соҳасида муайян фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум этилганда.
Мазкур ҳолатларда «Саноатконтехназорат» давлат инспекцияси талабгорни малака имтиҳонига қўйилмаслиги ҳақида қарор қабул қилади ва икки иш куни муддатида талабгорга ёзма равишда асосланган рад жавобини юборади.
17. Малака имтиҳонига қўйилмаган талабгор малака имтиҳонига қўйилмасликка сабаб бўлган камчиликларни бартараф этганидан сўнг, қайта ариза бериши мумкин.
18. Талабгорни малака имтиҳонига қўйилиши ҳақида қарор қабул қилинганда имтиҳонга қўйилган шахслар рўйхати шакллантирилади. Бунда, малака имтиҳони гуруҳлар шаклланишига қараб, ҳужжатлар тушган кундан бошлаб икки ойда камида бир маротаба ўтказилади.
19. Малака имтиҳонини ўтказиш учун камида беш кишидан, шу жумладан аттестация комиссияси раисидан иборат таркибда аттестация комиссияси тузилади. Аттестация комиссияси таркибига келишув асосида бошқа манфаатдор ташкилотларнинг мутахассислари ҳам киритилиши мумкин.
Аттестация комиссиясининг низоми, таркиби ва ишлаш тартиби «Саноатконтехназорат» давлат инспекцияси томонидан белгиланади.
20. «Саноатконтехназорат» давлат инспекциясининг аккредитация ва инспекцион назорат бўлими аттестация комиссияси ишининг ташкил қилишни таъминлайдиган ишчи органи ҳисобланади. Ишчи органи қуйидаги вазифаларни бажаради:
в) аттестацияни ўтказиш санаси, жойи ва вақтини белгилайди ҳамда бу ҳақда аттестация комиссияси аъзоларига ва талабгорларга хабар беради;
г) эксперт гувоҳномаларини расмийлаштиради ва эгаларига топширади;
д) экспертлар реестрини юритади;
е) мазкур Низом талабларининг бажарилишини назорат қилади;
ж) аттестация комиссияси фаолиятини ташкил этишга доир бошқа функцияларни амалга оширади.
21. Малака имтиҳонига қўйилган талабгорлар малака имтиҳонини ўтказиш санаси, вақти ва жойи ҳақида имтиҳон ўтказиладиган кундан камида беш иш куни олдин хабардор қилинади.
22. Талабгор унинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат (паспорт ёки унинг ўрнини босадиган ҳужжат)ни кўрсатган ҳолда малака имтиҳонига қўйилади. Шахсини тасдиқловчи ҳужжатга эга бўлмаган ёки малака имтиҳонига кечиккан талабгорлар имтиҳонга қўйилмайди ва навбатдаги малака имтиҳонидан ўтадиган талабгорлар рўйхатига киритилади.
23. Агарда, талабгор «Саноатконтехназорат» давлат инспекциясига ҳужжатларни топширган вақтдан бошлаб икки маротаба узрли сабабларсиз малака имтиҳонига келмаса, тақдим этилган ҳужжатлар унга қайтарилади.
27. Малака имтиҳонида талабгорни баҳолаш талабгорнинг иштирокисиз очиқ овоз бериш орқали ўтказилади. Овоз беришда малака имтиҳонида иштирок этган барча аттестация комиссияси аъзолари қатнашади. Овоз бериш натижалари кўпчилик овози билан аниқланади. Овозлар тенг бўлганда аттестация комиссияси раисининг овози ҳал қилувчи бўлади.
28. Берилган саволларнинг камида етмиш беш фоизига жавоб берган талабгор малака имтиҳонидан ўтган ҳисобланади.
29. Малака имтиҳони натижалари малака имтиҳони ўтказилган кундан бошлаб уч иш куни муддатида аттестация комиссияси аъзолари томонидан имзоланадиган баённома билан расмийлаштирилади.
30. Малака имтиҳонидан ўтмаган талабгорга иккинчи маротаба малака имтиҳонидан ўтиш учун имконият берилади.
Малака имтиҳонидан иккинчи маротаба ҳам ўтмаган талабгор малака имтиҳони ўтказилган кундан бошлаб камида икки ой вақт ўтганидан сўнг, малака имтиҳони топшириш учун ҳужжатларни қайта топширишга ҳақли.
31. Эксперт гувоҳномасининг амал қилиш муддати тугаганда ёки аттестация соҳасини кенгайтириш учун эксперт гувоҳномасининг эгаси қайта аттестациядан ўтказилади.
Қайта аттестациядан ўтиш учун талабгор «Саноатконтехназорат» давлат инспекциясига мазкур Низомнинг 2-иловасида келтирилган шакл бўйича расмийлаштирилган аризани қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда тақдим этади:
д) саноат хавфсизлиги экспертизасини амалга ошириш ва саноат хавфсизлиги декларацияси ишлаб чиқиш бўйича сўнгги беш йилда бажарган ишлари рўйхати.
Эксперт гувоҳномасининг амал қилиш муддати тугаши сабабли қайта аттестациядан ўтиш учун ариза эксперт гувоҳномасининг амал қилиш муддати тугашидан камида уч ой олдин топширилиши керак.
32. Қайта аттестация мазкур бобда белгиланган тартибда ўтказилади.
IV. Апелляцияни кўриб чиқиш тартиби
33. Аттестация комиссиясининг қароридан норози бўлган шахслар малака имтиҳони ўтказилган кундан бошлаб ўттиз календарь кун мобайнида «Саноатконтехназорат» давлат инспекциясига апелляция бериш ҳуқуқига эга. Апелляция ёзма равишда тақдим этилади.
«Саноатконтехназорат» давлат инспекцияси бир ҳафта муддатда берилган апелляцияни кўриб чиқади ва қабул қилинган қарор ҳақида апелляция берувчига ёзма хабар юборади.
34. Апелляцияни кўриб чиқиш натижалари юзасидан қуйидаги қарорлардан бири қабул қилинади:
а) малака имтиҳони натижаларини ўзгаришсиз қолдириш ва апелляцияни қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида;
б) апелляция берган шахс учун такроран малака имтиҳони ўтказиш тўғрисида.
35. Апелляцияда кўрсатилган важлар ўз тасдиғини топмаса малака имтиҳони натижаларини ўзгаришсиз қолдириш ва апелляцияни қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинади.
36. Апелляция берган шахсга нисбатан малака имтиҳони мазкур Низом талабларига зид равишда ўтказилганлиги ҳоллари аниқланган тақдирда, такроран малака имтиҳони ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинади.
37. «Саноатконтехназорат» давлат инспекцияси томонидан апелляция берган талабгор учун такроран малака имтиҳони ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, мазкур Низомда белгиланган тартибда такроран малака имтиҳони ўтказилади.
38. «Саноатконтехназорат» давлат инспекциясининг апелляцияни кўриб чиқиш натижалари бўйича қабул қилган қарори юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда судга шикоят қилиниши мумкин.
41. Эксперт гувоҳномаси эгасининг фамилияси, исми, отасининг исми ёки паспорт маълумотлари ўзгарган тақдирда, у ўн иш куни ичида «Саноатконтехназорат» давлат инспекциясига эксперт гувоҳномасини қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза бериши шарт. Бунда, аризага қайта расмийлаштирилиши лозим бўлган эксперт гувоҳномасининг асл нусхаси билан бирга тегишли ўзгаришларни тасдиқловчи ҳужжатларнинг асл нусхаларини кўрсатган ҳолда нотариал тасдиқланган нусхалари илова қилинади.
Эксперт гувоҳномасини қайта расмийлаштириш тўғрисидаги аризани ўз вақтида тақдим этмаслик, саноат хавфсизлиги тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларини бузганлик ҳисобланади.
42. Эксперт гувоҳномасининг қайта расмийлаштирилиши унинг эгаси томонидан ариза берилган пайтдан бошлаб беш иш куни мобайнида амалга оширилади, бунда аввалги ҳисобга олиш рақами ва илгари белгиланган амал қилиш муддати кўрсатилган янги эксперт гувоҳномаси берилади.
43. Йўқотилган ёки яроқсиз ҳолга келган эксперт гувоҳномасининг ўрнига эксперт гувоҳномаси эгасининг аризасига кўра унинг дубликати берилиши мумкин.
Эксперт гувоҳномасининг эгаси эксперт гувоҳномасининг йўқолганлиги ҳақида матбуотда эълон бериши ва эълон нусхасини «Саноатконтехназорат» давлат инспекциясига тақдим этиши керак.
44. Эксперт гувоҳномаси дубликатида унинг аввалги ҳисобга олиш рақами ва илгари белгиланган амал қилиш муддати ёзилади, юқоридаги бурчагига «ДУБЛИКАТ» ёзуви киритилади.
45. Яроқсиз ҳолга келган эксперт гувоҳномаси ёки йўқотилган эксперт гувоҳномаси топилганда, улар «Саноатконтехназорат» давлат инспекциясига қайтарилиши керак.
Эксперт гувоҳномасининг амал қилишини тўхтатиб туриш эксперт гувоҳномасининг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисида қарор қабул қилинган санадан эътиборан амалга оширилади.
Эксперт гувоҳномасининг амал қилишини тўхтатиб туриш эксперт мақомининг тўхтатиб турилишига сабаб бўлади.
Эксперт гувоҳномасининг амал қилишини тўхтатиб туриш муддати олти ойдан ошиши мумкин эмас. Эксперт гувоҳномасининг амал қилишини тўхтатиб туришга сабаб бўлган ҳолатлар белгиланган муддатда бартараф этилгандан сўнг, «Саноатконтехназорат» давлат инспекцияси эксперт гувоҳномасининг амал қилишини тиклаш тўғрисида қарор қабул қилади.
б) эксперт гувоҳномасининг амал қилиш муддати тугаганда;
в) эксперт гувоҳномасининг амал қилиши тўхтатиб турилган шахс эксперт гувоҳномасининг амал қилишини тўхтатиб туришга олиб келган ҳолатларни «Саноатконтехназорат» давлат инспекцияси томонидан белгиланган муддатда бартараф этмаганда;
д) белгиланган тартибда эксперт муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топилганда;
е) касбига доир вазифаларини бир йил ичида узрсиз сабабларга кўра бажармаганда;
ж) эксперт вафот этганда ёки суднинг уни вафот этган деб эълон қилиш ҳақидаги қарори қонуний кучга кирганда.
Эксперт гувоҳномасининг амал қилишини тугатиш эксперт гувоҳномасининг амал қилишини тугатиш тўғрисида қарор қабул қилинган санадан эътиборан амалга оширилади.
Эксперт гувоҳномасининг амал қилишини тугатиш эксперт мақомининг тугатилишига сабаб бўлади.
48. Эксперт ўз фаолиятини амалга оширишда эксперт гувоҳномасининг амал қилишини тўхтатиш учун асос бўладиган қонун ҳужжатлари талабларининг бир марта қўпол равишда бузилишига қуйидагилар киради:
г) экспертнинг назорат ёки ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан ўтказиладиган текширувларда ва бошқа тадбирларда ўзи штатида турадиган ёки фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома тузган эксперт ташкилотининг буйруғисиз мутахассис сифатида қатнашиши.
49. Эксперт гувоҳномасини бекор қилиш «Саноатконтехназорат» давлат инспекциясининг қарори билан қуйидаги ҳолларда амалга оширилади:
а) эксперт гувоҳномаси сохта ҳужжатлардан фойдаланилган ҳолда олинганлиги факти аниқланганда;
б) эксперт гувоҳномаси бериш тўғрисидаги қарорнинг ғайриқонуний эканлиги аниқланганда;
в) талабгор эксперт гувоҳномаси расмийлаштирилган кундан бошлаб уч ой ичида уни олишга келмаса ёки уни олишдан ёзма равишда ихтиёрий бош тортса.
Эксперт гувоҳномасини бекор қилиш тўғрисидаги қарор эксперт гувоҳномаси берилган санадан эътиборан амал қилади.
Эксперт гувоҳномасини бекор қилиш эксперт мақомининг бекор қилинишига сабаб бўлади.
50. Эксперт гувоҳномасининг амал қилишини тўхтатиб туриш, тугатиш ёки эксперт гувоҳномасини бекор қилиш тўғрисидаги қарор тегишли равишда эксперт мақомини тўхтатиб туриш, тугатиш ёки бекор қилиш тўғрисидаги қарор «Саноатконтехназорат» давлат инспекцияси бошлиғининг буйруғи билан расмийлаштирилади.
51. «Саноатконтехназорат» давлат инспекцияси эксперт гувоҳномасининг амал қилишини тўхтатиб туриш, тугатиш ёки эксперт гувоҳномасини бекор қилиш тўғрисидаги буйруқ қабул қилинган кундан бошлаб уч иш куни муддатида эксперт мақоми тўхтатиб турилган, тугатилган ёки бекор қилинган шахсни ва тегишли эксперт ташкилотини ёзма равишда хабардор қилади.
52. Эксперт гувоҳномасининг амал қилиши тўхтатиб турилиши, тугатилиши ёки эксперт гувоҳномаси бекор қилиниши суд қарорига асосан ҳам амалга оширилиши мумкин.
53. Эксперт норматив-ҳуқуқий ёки норматив техник ҳужжатлар талабларини бузганлиги учун эксперт гувоҳномасининг амал қилишини тугатиш ёки эксперт гувоҳномасини бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилинган вақтдан бошлаб, бир йил мобайнида қайта аттестациядан ўтиш учун малака имтиҳонига қўйилмайди.
54. Эксперт гувоҳномасининг амал қилишини тўхтатиб туриш, тугатиш ёки эксперт гувоҳномасини бекор қилиш тўғрисидаги маълумотлар экспертлар реестрига киритилади.
55. Эксперт унинг эксперт гувоҳномасини амал қилишини тўхтатиб туриш, тугатиш ёки эксперт гувоҳномасини бекор қилиш тўғрисидаги қарорни олган кундан бошлаб беш иш куни муддатида ўз эксперт гувоҳномасини «Саноатконтехназорат» давлат инспекциясига қайтариши шарт.
56. «Саноатконтехназорат» давлат инспекциясининг эксперт гувоҳномасини амал қилишини тўхтатиб туриш, тугатиш ёки эксперт гувоҳномасини бекор қилиш тўғрисидаги қарори юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда судга шикоят қилиниши мумкин.
57. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, Геология ва минерал ресурслар давлат қўмитаси, Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси, Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги ҳамда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси кенгаши билан келишилган.
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири в.б.А. ХАИТОВ
2009 йил 25 сентябрь
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазири К. АХМЕДОВ
2009 йил 25 сентябрь
Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси раиси Б. ХОДЖАЕВ
2009 йил 25 сентябрь
Ўзбекистон Республикаси Геология ва минерал ресурслар давлат қўмитаси раиси Н. МАВЛЯНОВ
2009 йил 25 сентябрь
Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси раиси в.б. Б. УЛАШОВ
2009 йил 25 сентябрь
Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги Бош директори А. АБДУВАЛИЕВ
2009 йил 25 сентябрь
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси кенгаши раиси Д. ЖАҲОНГИРОВА
2009 йил 25 сентябрь
Саноат хавфсизлиги соҳасидаги экспертларни тайёрлаш ва аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Oʻzbekiston Respublikasi «SANOATKONTEXNAZORAT» davlat inspektsiyasi «KONTEXNAZORAT-OʻQUV» shoʻba korxonasi — ilmiy-texnik markazi
«Kontexnazorat-oʻquv» ilmiy texnik markazida 20___ y. «___»_________dan 20___ y. «___» _______________gacha _________________________________ _________________________________ _________________________________ _________________________________
в период с «___» ___________ 20___ г. по «___» ______________ 20___ г. в научно-техническом центре «Kontexnazorat-oʼquv» окончил(а) курс обучения по специализации ________________________________ ________________________________
Ўқув курслари тамомлаганини тасдиқловчи ҳужжат номи, рақами ва берилган санаси
Изоҳ
7. Ишлаб чиққан норматив ҳужжатлари, илмий ишлар
Т/р
Ишлаб чиққан йили
Номи, белгиси
Изоҳ
8. Сизни суд қарорига асосан саноат хавфсизлиги соҳасида муайян фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум этиш ҳоллари бўлганми? (Агар «Ҳа» жавоби берилса, қачон ва нима учунлиги кўрсатиб ўтилсин) ______________
9. Уй манзили: _____________________________________________________ __________________________________________________________________
10. Алоқа телефони
__________
__________
Факс: _____
__________
(коди)
(рақами)
(коди)
(рақами)
11. Сўровнома тўлдирилган сана: 20___ й. «____» _______________________.