Ўзбекистон ССЖ Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг
Чакана нархлар оширилиши муносабати билан аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон ССЖ Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 1991 йил 4 мартдаги 47-сон қарори билан тасдиқланган сотишдан солиқ олиш ва тўлаш тартиби тўғрисида Низомнинг 18-пунктидаги
«е» банди қисман ўзгартирилиб, аҳолига сотиладиган қуйидаги маҳсулотларга беш фоизли солиқ солинмасин:
нон ва нонбулка маҳсулотлари;
ёрма, шу жумладан, гуруч;
сут маҳсулотлари, шу жумладан, мол ёғи;
синтетик кир ювиш воситалари;
болаларнинг овқатланиш маҳсулотлари,
3-категориядаги умумий овқатланиш корхоналарининг маҳсулотлари;
маҳаллий бинокорлик материаллари;
тошқол, керамзит ва бетон блоклар;
оҳакли, цементли ва мураккаб қоришмалар;
2. ЎзССЖ Савдо вазирлиги, Ўзбекбирлашув, ЎзССЖ Молия вазирлиги, Ўзбекистон ССЖ Давлат банки ушбу қарорнинг бажарилишини таъминласинлар.