Ўзбекистон ССЖ Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг
Ўзбекистон ССЖ аҳолисини, айниқса аҳоли жон бошига ўртача даромади кам бўлган оилаларни ижтимоий ҳимоя қилиш чора-тадбирларини рўёбга чиқаришни давом эттириш мақсадида, жумҳуриятда кенг авж олган уй-жой қурилиши кўламларининг катталигини ҳисобга олиб ҳамда ССЖИ Президентининг «Аҳолига маҳсулот сотишдан олинадиган солиққа оид имтиёзларни кенгайтириш ҳақида» 1991 йил 5 апрелдаги Фармонини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон ССЖ Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 1991 йил 28 мартдаги 72-сон қарорининг
1-пункти тўлдирилиб, шу йил 15 апрелдан бошлаб аҳолига қуйидаги молларни сотишдан беш фоизли солиқ олинмасин:
3-категориядаги умумий овқатланиш корхоналарининг маҳсулотлари;
маҳаллий бинокорлик материаллари;
тошқол, керамзит ва бетон блоклар;
оҳакли, цементли ва мураккаб қоришмалар;
2. Ўзбекистон ССЖ Савдо вазирлиги, Ўзбекбирлашув, Ўзбекистон ССЖ Молия вазирлиги, ССЖИ Давлат банкининг Ўзбекистон жумҳурият банки, Қорақалпоғистон МССЖ Вазирлар Кенгаши, вилоят ижроия қўмиталари ва Тошкент шаҳар ижроия қўмитаси мазкур қарорнинг бажарилишини таъминласинлар.