|
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
|
| Т/р | Мақсад | Тадбирлар | Муддатлари | Бажарувчилар |
| I. Сиёсий соҳа | ||||
| 1. | Сиёсий-дипломатик муносабатларни фаоллаштириш |
1.1. Тошкентда Ўзбекистон Республикаси ва Австрия Ташқи ишлар вазирликлари ўртасида сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги раундини ўтказиш |
2009 йил | Ташқи ишлар вазирлиги |
| II. Иқтисодий муносабатлар соҳаси | ||||
| 2. |
Савдо-иқтисодий ва инвестиция соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш |
2.1. Венада Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Австрия қўшма комиссиясининг тўртинчи йиғилишини ўтказиш |
2008 йил июль | Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар |
| 2.2. Иқтисодиёт ва меҳнат федерал вазири бошчилигидаги Австрия ишбилармон доиралари делегациясининг Ўзбекистонга ташрифини ташкил этиш | 2008 йил II ярим йиллик | Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, манфаатдор вазирликлар ва идоралар | ||
| III. Маданий-гуманитар ҳамкорлик | ||||
| 3. |
Туристик қўшма чартер рейслар ташкил этиш ҳамда Ўзбекистон вакилларини Австрия ўқув юртларида ўқитиш йўли билан туризм соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш |
3.1. Ўзбекистон ва Австрия авиация маъмурлари ўртасида ҳамкорлик ўрнатиш, иккала мамлакат ўртасида тўғридан-тўғри ҳаво алоқаси ўрнатиш масалаларини ўрганиш, шунингдек туристик қўшма чартер рейслар ташкил этиш |
2008-2009 йиллар | «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси, «Ўзбектуризм» миллий компанияси |
| 3.2. Ўзбекистон вакилларини Вена ва Зальцбург туризм ва меҳмонхона хўжалиги институтларида ўқитишни ташкил этиш | 2008-2009 йиллар | «Ўзбектуризм» миллий компанияси, Ташқи ишлар вазирлиги | ||
| 3.3. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси билан Австрия Фанлар академияси ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги битимни имзолаш | 2008 йил | Фанлар академияси | ||
| 3.4. Ўзбекистонда археология экспедициясини, Ўзбекистон ҳудудида топилган қадимий тангалар каталогини чиқаришни ташкил этиш, Ўзбекистон Республикаси Шарқшунослик институти коллекциясидан энг ноёб қўлёзмалар нашрини тайёрлаш | 2008 йил | Фанлар академияси, «Маданият ва санъат форуми» фонди | ||
| 3.5. Австрия университетларининг «АКН» ва «LKH» клиникаларида Австрия томони ҳисобига Ўзбекистон врачларининг стажировкасини ташкил этиш | 2008-2009 йиллар | Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси | ||
| 3.6. Австрия ва Ўзбекистон жамоат ташкилотлари ўртасида маданият ва хайрия соҳасидаги шериклик алоқаларини ўрнатиш | 2008-2009 йиллар | «Маданият ва санъат форуми» фонди | ||
| 3.7. Қўшма тадбирларни, шу жумладан Австрияда «Ўзбекистон фотографияси – 125 йил» кўргазмасини, Ўзбекистон вакилларининг ўқув, тажриба алмашиш ва стажировка дастурларида, шу жумладан Ўзбекистонлик тасвирий ва амалий санъат усталари учун ихтисослаштирилган дастурларда иштирокини ташкил этиш | 2008-2009 йиллар | «Маданият ва санъат форуми» фонди | ||
| 3.8. «Ёшлар йили» давлат дастури доирасида Ўзбекистонда соғлом оналик ва болалик соҳасида лойиҳани амалга ошириш учун Австриянинг тегишли ташкилотларини жалб этиш | 2008 йил | Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ижтимоий ташаббусларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси (ФОПСИ) | ||
| 3.9. Аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш ва махсус таълим соҳасида ҳамкорликни йўлга қўйиш | 2008-2009 йиллар | Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ижтимоий ташаббусларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси (ФОПСИ) | ||
| 3.10. 2009 йилда Ўзбекистонда Австрия туристик компаниялари конгрессини ташкил этиш | 2009 йил | «Ўзбектуризм» МК, «Маданият ва санъат форуми» фонди | ||
| 3.11. Австриянинг Пенсионерлар уюшмаси билан пенсия ёшидаги кишилар учун туризм соҳасида ҳамкорликни йўлга қўйиш | 2008-2009 йиллар | «Ўзбектуризм» МК, «Маданият ва санъат форуми» фонди | ||