|
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
|
| Т/р | Мақсад | Тадбирлар | Муддатлари | Бажарувчилар |
| I. Сиёсий соҳа | ||||
| 1. | Сиёсий-дипломатик муносабатларни фаоллаштириш | 1.1. Тошкентда Ўзбекистон Республикаси ва Словакия Ташқи ишлар вазирликлари ўртасида сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги раундини ўтказиш | 2009 йил | Ташқи ишлар вазирлиги |
| II. Иқтисодий муносабатлар соҳаси | ||||
| 2. |
Савдо-иқтисодий ва инвестиция соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш |
2.1. Словакия тадбиркорлари ташрифини ташкил этган ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ва Словакия Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ўртасида Иқтисодий ҳамкорлик тўғрисидаги меморандумни имзолаган ҳолда Тошкент шаҳрида Савдо-иқтисодий ва илмий-техник ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон — Словакия ҳукуматлараро комиссиясининг навбатдаги мажлисини ўтказиш | 2008 йил II ярим йиллик | Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси, манфаатдор вазирликлар ва идоралар |
| 2.2. Тегишли икки томонлама битим имзолаш йўли билан Ўзбекистон ва Словакия Савдо-саноат палаталари ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйиш | 2008 йил | Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси | ||
| 2.3. Ўзбекистон фермерларининг Словакияга танишув ташрифини ташкил этиш масалаларини ишлаб чиқиш | 2008 йил | Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Фермер хўжаликлари уюшмаси, Ташқи ишлар вазирлиги | ||
| 2.4. Ўзбекистонда Словакия инвестициялари ва технологияларини жалб этган ҳолда автомобиль шиналари ишлаб чиқаришни ташкил этиш имкониятларини ўрганиб чиқиш | 2008-2009 йиллар | Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, «Ўзавтосаноат» акциядорлик компанияси, манфаатдор вазирликлар ва идоралар | ||
| 2.5. Ўзбекистон вакилларини Словакия корхоналарида ишлаш учун юбориш имкониятларини ўрганиб чиқиш | 2008 йил | Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги | ||