ҲАВО КЕМАЛАРИНИНГ ХАЛҚАРО ПАРВОЗЛАРИ УЧУН ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ФУҚАРО АВИАЦИЯСИ АЭРОПОРТЛАРИ (АЭРОДРОМЛАРИ)НИ ОЧИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Ўзбекистон Республикаси Ҳаво кодексининг 77-моддасига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.05.00 Ҳаво транспорти / 09.15.05.04 Аэропортлар. Аэродромлар]
1. Ҳаво кемаларининг халқаро парвозлари учун Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси аэропортлари (аэродромлари)ни очиш тартиби тўғрисидаги Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.А.Хўжаев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2009 йил 29 октябрь,
289-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 29 октябрдаги 289-сон қарорига ИЛОВА
Ҳаво кемаларининг халқаро парвозлари учун Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси аэропортлари (аэродромлари)ни очиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
I. Умумий қоидалар
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.05.00 Ҳаво транспорти / 09.15.05.04 Аэропортлар. Аэродромлар]
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг Ҳаво кодексига мувофиқ ҳаво кемаларининг халқаро парвозлари учун Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси аэропортлари (аэродромлари)ни очиш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
[СПиТ:
1.Ҳаво ҳуқуқи / Аэропорт]
аэропорт — ҳаво кемаларини қабул қилиш ва жўнатиш, ҳаво кемаларидаги ташувларга хизмат кўрсатиш учун мўлжалланган ҳамда ушбу мақсадлар учун аэродром, аэровокзал, бошқа иншоотлар, шунингдек зарур асбоб-ускуналарга эга бўлган иншоотлар комплекси;
[СПиТ:
1.Ҳаво ҳуқуқи / Аэродром]
аэродром — ер ёки сув юзасидаги махсус жиҳозланган участка, ушбу юзада жойлашган ҳаво кемаларининг келиши, уларни жўнатиш ва ҳаракатланиши учун тўлиқ ёки қисман мўлжалланган бинолар, иншоотлар ва асбоб-ускуналар;
аэропорт (аэродром)дан фойдаланувчи — ижара шартномаси ёки Ўзбекистон Республикасининг қонунчиликда назарда тутилган бошқа асослар бўйича мулкчилик ҳуқуқида мазкур аэропорт Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ ўзига тегишли бўлган Ўзбекистон Республикасининг, шунингдек бошқа давлатнинг аэродромнинг мувофиқлик сертификатига эга бўлган юридик шахси ёки фуқароси.
(2-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.01.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 01.11.00.00га қаранг) / 02.01.02.00 Вазирлар Маҳкамаси ваколатлари]
3. Халқаро парвозлар учун фуқаро авиацияси аэропортлари (аэродромлари)ни очиш Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) таклифи асосида қабул қилинадиган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан амалга оширилади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 майдаги 271-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.05.2020 й., 09/20/271/0565-сон)
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.01.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 01.11.00.00га қаранг) / 02.01.02.00 Вазирлар Маҳкамаси ваколатлари]
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг халқаро парвозлар учун аэропорт (аэродром) очиш тўғрисидаги қарори аэропортга (аэродромга) «халқаро» мақоми берилишини англатади.
II. Халқаро парвозлар учун Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси аэропорти (аэродроми)ни очиш тартиби
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.04.00 Агентликлар, инспекциялар ва бошқа идоралар;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.05.00 Ҳаво транспорти / 09.15.05.04 Аэропортлар. Аэродромлар]
5. Аэропорт (аэродром)дан фойдаланувчи ҳаво кемаларининг халқаро парвозлари учун аэропорт (аэродром) очиш юзасидан Агентликка буюртманома беради.
(5-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 майдаги 271-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.05.2020 й., 09/20/271/0565-сон)
Буюртманомага қуйидагилар илова қилинади:
1) аэропортлар учун:
аэропортнинг тузилмаси;
аэропортдаги хизматлар тўғрисидаги низомлар нусхалари;
аэропортнинг штат жадвали ва унинг ходимлар билан таъминланганлиги;
(5-банднинг 1 кичик банди олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 1 ноябрдаги 313-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 44-сон, 507-модда)
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.14.00 Ўсимликлар карантини;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.15.00 Ветеринария ва зоотехника тадбирлари;
3.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.16.00 Ҳайвонлар карантини;
4.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.10.00.00 Божхона назорати. Божхона тартибини бузганлик учун жавобгарлик / 10.10.02.00 Божхона омборлари ва бошқа божхона объектлари инфраструктуралари;
5.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.04.00.00 Жамият хавфсизлиги / 16.04.08.00 Санитария-эпидемиология хавфсизлиги]
чегара, божхона, иммиграция, санитария, карантин ва ветеринария назоратини амалга ошириш учун тегишли хизматларни, шунингдек рўйхатдан ўтказиш залларини (жойларини), авиачипталар сотиш кассаларини, маълумотлар бюросини, юк сақлаш камераларини, она ва бола хоналарини, дўконлар (киоскалар)ни, валюталар алмаштириш пунктларини, дорихонани, тиббиёт пунктларини, почта ва телеграф алоқаси, халқаро ва шаҳарлараро алоқа хизматларини жойлаштириш режаси;
2) аэродромлар учун:
аэродромнинг тузилмаси;
аэродромдаги хизматлар тўғрисидаги низомлар нусхалари;
аэродромнинг штат жадвали ва унинг ходимлар билан таъминланганлиги;
(5-банднинг 2 кичик банди олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 1 ноябрдаги 313-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 44-сон, 507-модда)
чегара, божхона, иммиграция, санитария, карантин ва ветеринария назоратини амалга ошириш учун тегишли хизматларни жойлаштириш режаси.
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.07.00.00 Маъмурий-ҳуқуқий тартиблар (режимлар) / 02.07.07.00 Бошқа рухсат берувчи ва рўйхатга олиш тартиблари]
6. Буюртманома у Агентликда рўйхатдан ўтказилган кундан бошлаб бир ой мобайнида кўриб чиқилади. Агентлик мазкур ой мобайнида аризачига буюртманома қабул қилинганлиги ёки рад этилганлиги тўғрисида ёзма шаклда хабар беради.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 майдаги 271-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.05.2020 й., 09/20/271/0565-сон)
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.05.00 Ҳаво транспорти / 09.15.05.04 Аэропортлар. Аэродромлар]
7. Халқаро парвозлар учун очиш юзасидан аризада кўрсатилган фуқаро авиацияси аэропорти қуйидаги талабларга жавоб бериши керак:
2.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.02.00.00 Хавфсизликни таъминлаш кучлари / 16.02.04.00 ДХХнинг чегара хизмати органлари;
3.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.02.00.00 Хавфсизликни таъминлаш кучлари / 16.02.05.00 Ички ишлар органлари]
Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматининг Чегара қўшинлари, Ички ишлар вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, Ташқи ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги тегишли бўлинмаларининг самарали фаолият кўрсатиши учун зарур шарт-шароитларнинг мавжудлиги;
(7-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 15 декабрдаги 752-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2021 й., 09/21/752/1166-сон)
халқаро ҳаво ташувларига хизмат кўрсатиш учун тайёргарликка эга бўлган аэропорт ходимларининг мавжудлиги;
халқаро юк ташувларини амалга ошириш учун юк комплексининг мавжудлиги:
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.27.00.00 Валютани тартибга солиш ва валютани назорат қилиш / 07.27.06.00 Чет эл валютасини сотиб олиш ва сотиш. Конвертация. Валюта алмаштириш шоҳобчалари;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.16.00.00 Алоқа / 09.16.03.00 Почта алоқаси;
3.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.16.00.00 Алоқа / 09.16.06.00 Телеграф алоқа;
4.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.16.00.00 Алоқа / 09.16.11.00 Телекоммуникация;
5.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.17.00.00 Савдо / 09.17.06.00 Чакана савдо (шунингдек, 03.11.01.02 га қаранг)]
халқаро йўловчилар ташувларини амалга ошириш учун рўйхатдан ўтказиш заллари (жойлари), авиачипталар сотиш кассалари, маълумотлар бюроси, юк сақлаш камералари, она ва бола хоналари, дўконлар (киоскалар), валюта алмаштириш пунктлари, дорихоналар, тиббиёт пунктлари, почта ва телеграф алоқаси, халқаро ва шаҳарлараро алоқа хизматларининг мавжудлиги.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.05.00 Ҳаво транспорти / 09.15.05.04 Аэропортлар. Аэродромлар]
8. Халқаро парвозлар учун очиш юзасидан аризада кўрсатилган фуқаро авиацияси аэродроми қуйидаги талабларга жавоб бериши керак:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.05.00 Ҳаво транспорти / 09.15.05.01 Умумий қоидалар]
Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматининг Чегара қўшинлари, Ички ишлар вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, Ташқи ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги тегишли бўлинмаларининг самарали фаолият кўрсатиши учун зарур шарт-шароитларнинг мавжудлиги;
(8-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 15 декабрдаги 752-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2021 й., 09/21/752/1166-сон)
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.05.00 Ҳаво транспорти / 09.15.05.05 Ҳаво кемалари, уларнинг экипажи ва бошқа персоналлар;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.18.00 Транспорт хизматлари кўрсатиш соҳасини лицензиялаш. Ҳайдовчилик гувоҳномаси. Ҳайдовчиларга малака талаблари, уларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш, малакасини ошириш]
халқаро юк ташувларига хизмат кўрсатиш учун тайёргарликка эга бўлган аэродром ходимларининг мавжудлиги;
халқаро юк ташувларини амалга ошириш учун юк комплексининг мавжудлиги.
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.05.00 Ҳаво транспорти / 09.15.05.07 Ҳаво транспортининг хавфсизлиги]
9. Тақдим этилган ҳужжатлар асосида Агентлик аэропорт (аэродром)ни текшириб кўради ва тегишли далолатнома тузади.
(9-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 майдаги 271-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.05.2020 й., 09/20/271/0565-сон)
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.01.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 01.11.00.00га қаранг) / 02.01.02.00 Вазирлар Маҳкамаси ваколатлари;
2.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.09.00.00 Халқаро иқтисодий ҳамкорлик / 19.09.09.00 Халқаро ҳаво ҳуқуқи]
Ўтказилган текширишлар натижаларига кўра аэропорт ушбу Низомнинг 7-банди талабларига ва аэродром 8-банди талабларига мувофиқ бўлган тақдирда Агентлик Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг халқаро парвозлар учун Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси аэропорти (аэродроми)ни очиш тўғрисидаги қарори лойиҳасини тайёрлайди.
(9-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 майдаги 271-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.05.2020 й., 09/20/271/0565-сон)
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.01.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 01.11.00.00га қаранг) / 02.01.04.00 Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти]
10. Аэропорт (аэродром) халқаро парвозларни бажариш учун ҳаво кемаларини қабул қилиш ва чиқаришни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори қабул қилингандан кейин амалга оширади.
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.05.00 Ҳаво транспорти / 09.15.05.04 Аэропортлар. Аэродромлар]
11. Аэропорт ушбу Низомнинг 7-банди талабларига, аэродром эса 8-банди талабларига мувофиқ бўлмаган тақдирда Агентлик аризачига, аниқланган барча номувофиқликларни кўрсатган ҳолда, асосланган рад этиш хабарини юборади. Номувофиқликлар бартараф этилгандан кейин аэропорт (аэродром)дан фойдаланувчи буюртманомани такроран беришга ҳақлидир.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 майдаги 271-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.05.2020 й., 09/20/271/0565-сон)
1.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.09.00.00 Халқаро иқтисодий ҳамкорлик / 19.09.09.00 Халқаро ҳаво ҳуқуқи]
12. «Халқаро» мақомини олган аэропорт (аэродром)дан фойдаланувчи аэропорт (аэродром)нинг ушбу Низом ва бошқа қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқлиги юзасидан жавоб беради.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.05.00 Ҳаво транспорти / 09.15.05.03 Авиация;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.05.00 Ҳаво транспорти / 09.15.05.07 Ҳаво транспортининг хавфсизлиги]
13. Аэропорт (аэродром)дан фойдаланувчи томонидан ушбу Низом талабларининг бажарилиши юзасидан назоратни Агентлик амалга оширади, у қуйидаги ваколатларга эга:
(13-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 майдаги 271-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.05.2020 й., 09/20/271/0565-сон)
аэропорт (аэродром)ларни улардан фойдаланиш жараёнида белгиланган тартибда текшириш;
белгиланган талабларга номувофиқликлар аниқланган тақдирда аэропорт (аэродром)дан фойдаланувчига уларни бартараф этиш муддатларини кўрсатган ҳолда топшириқнома юбориш;
қонунчилик талабларининг бузилишлари аниқланган тақдирда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига халқаро парвозлар учун аэропорт (аэродром)ни ёпиш тўғрисида таклифлар киритиш.
(13-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.01.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 01.11.00.00га қаранг) / 02.01.02.00 Вазирлар Маҳкамаси ваколатлари]
14. Халқаро парвозларни бажариш учун аэропорт (аэродром)ни ёпиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори асосида амалга оширилади.