1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.10.01.00 (Кучини йукотган) Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи / 07.10.01.05 (Кучини йукотган) Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи бўйича имтиёзлар / 07.90.00.00 (Кучини йукотган)Умумдавлат солиқлари;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.19.00.00 Банк тизими / 07.19.02.00 Тижорат банклари. Хусусий банклар. Хорижий банклар]
[ТСЗ:
1.Молия / Солиқлар (йиғимлар, божлар);
2.Молия / Банклар ва бошқа кредит муассасалари. Кредитлар]
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг
Қарори
Тижорат банклари томонидан кредит портфели таркибида узоқ муддатли инвестициявий молиялашнинг улушига қараб фойда солиғи бўйича солиқ имтиёзларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2009 йил 19 октябрда 2021-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Марказий банки Бошқаруви, Давлат солиқ қўмитасининг 2015 йил 2 мартдаги 17, 314-В-2, 2015-7-сонли «Тижорат банклари томонидан кредит портфели таркибида узоқ муддатли инвестициявий молиялашнинг улушига қараб фойда солиғи бўйича солиқ имтиёзларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартиришларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 2021-2, 06.03.2015 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 28 июлдаги ПҚ-1166-сон «Тижорат банкларининг инвестиция лойиҳаларини молиялаштиришга йўналтириладиган узоқ муддатли кредитлари улушини кўпайтиришни рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорининг (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 30-31-сон, 343-модда) 3-бандига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Марказий банк Бошқаруви, Давлат солиқ қўмитаси қарор қилади:
1. Тижорат банклари томонидан кредит портфели таркибида узоқ муддатли инвестициявий молиялашнинг улушига қараб фойда солиғи бўйича солиқ имтиёзларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ушбу қарор Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2009 йил 18 сентябрь,
92-сон
Марказий банк раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Тошкент ш.,
2009 йил 18 сентябрь,
26/I-сон
Давлат солиқ қўмитаси раиси Б. ПАРПИЕВ
Тошкент ш.,
2009 йил 18 сентябрь,
2009-28-сон
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Марказий банк Бошқаруви ва Давлат солиқ қўмитасининг 2009 йил 18 сентябрдаги 92, 26/I, 2009-28-сон қарорига ИЛОВА
Тижорат банклари томонидан кредит портфели таркибида узоқ муддатли инвестициявий молиялашнинг улушига қараб фойда солиғи бўйича солиқ имтиёзларини қўллаш тартиби тўғрисидаги
НИЗОМ
Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 28 июлдаги ПҚ-1166-сон «Тижорат банкларининг инвестиция лойиҳаларини молиялаштиришга йўналтириладиган узоқ муддатли кредитлари улушини кўпайтиришни рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Қарорининг (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 йил, 30-31-сон, 343-модда) 3-бандига мувофиқ узоқ муддатли инвестициявий молиялашни амалга оширувчи тижорат банклари томонидан фойда солиғи бўйича солиқ имтиёзларини қўллаш тартибини белгилайди.
I. Умумий қоидалар
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 28 июлдаги ПҚ-1166-сон «Тижорат банкларининг инвестиция лойиҳаларини молиялаштиришга йўналтириладиган узоқ муддатли кредитлари улушини кўпайтиришни рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Қарорига мувофиқ тижорат банклари 2015 йилнинг 1 январига қадар кредит портфели таркибида узоқ муддатли инвестициявий молиялашнинг улушига қараб табақалаштирилган ставкалар бўйича фойда солиғини тўлайдилар.
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
узоқ муддатли инвестициявий молиялаш — уч йилдан кам бўлмаган муддатга бериладиган инвестициявий кредитлар ва лизинг хизматлари, шу жумладан банклар томонидан олинадиган ишлаб чиқариш корхоналари негизида ташкил этиладиган компаниялар активларига банклар томонидан йўналтириладиган маблағлар;
инвестициявий кредит (лизинг) — Ўзбекистон Республикасининг «Инвестиция фаолияти тўғрисида»ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 й., 1-сон, 10-модда) 3-моддасида назарда тутилган мақсадлар учун берилган кредитлар (лизинг);
кредит портфели — барча кредитлар бўйича баланс ҳисобварақлари суммаси (брутто), банклар томонидан олинадиган ишлаб чиқариш корхоналари негизида ташкил этиладиган компаниялар активларига банклар томонидан йўналтириладиган барча маблағлар, шунингдек уч йилдан кам бўлмаган муддатга берилган лизинг хизматлари суммаси.
3. Ушбу Низомнинг 1-бандида кўрсатилган имтиёз 2009 йилнинг учинчи чорагидан бошлаб қўлланилади ва 2014 йил солиқ даври якуни билан тўхтатилади. Мазкур имтиёзни 2009 йилда қўллаш учун тижорат банклари юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи бўйича солиқ ҳисоботини 2009 йилнинг биринчи ярим йиллиги, учинчи чораги ва иккинчи ярим йиллиги учун алоҳида тақдим қиладилар.
II. Имтиёзларни қўллаш тартиби
4. Мустақил солиқ тўловчи бўлган филиаллар узоқ муддатли инвестициявий молиялашнинг улушини мустақил равишда аниқлайдилар.
5. Ушбу Низомнинг 1-бандида кўрсатилган имтиёз тижорат банклари томонидан солиқ даври мобайнида ўсиб борувчи якун билан қўлланилади, 2009 йил солиқ даври бундан мустасно.
Бунда, кредит ёки лизинг бўйича хизматларнинг берилган санасидан қатъи назар, узоқ муддатли инвестициявий молиялаш суммаси ва кредит портфели суммаси ҳисобот даври ойининг охирги санасига қабул қилинади.
Олдиндан уч йилдан кам бўлмаган муддатга берилган инвестициявий кредит ёки лизинг бўйича хизматлар уч йиллик давр тугагунга қадар муддатидан илгари сўндирилган тақдирда, ушбу Низом мақсадлари учун мазкур кредит ёки лизинг бўйича хизматлар узоқ муддатли сифатида қаралади.
8. Ушбу Низомнинг 7-бандига асосан аниқланган юридик шахслардан олинадиган фойда солиғининг имтиёзли ставкаси Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 52 (I)-сон; 2008 й., 52-сон, 512-модда) 128-моддасига асосан ҳисоблаб чиқилган фойда солиғи бўйича солиқ солинадиган базага нисбатан қўлланилади.
9. Имтиёзларни қўллаш учун тижорат банклари давлат солиқ хизмати органларига ҳисобот йили якуни бўйича Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ва ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи ҳисоб-китобларини тақдим қилиш билан бир вақтда ушбу Низомнинг 1-иловасига асосан Кредит портфели таркибида узоқ муддатли инвестициявий молиялашнинг улуши ҳисоб-китоби — Маълумотномани тақдим қиладилар. Кредит портфели таркибида узоқ муддатли инвестициявий молиялашнинг улуши ҳисоб-китоби — Маълумотнома ушбу Низомнинг 1-бандида кўрсатилган имтиёздан фойдаланмайдиган тижорат банклари томонидан тақдим этилмайди.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Марказий банки Бошқаруви ва Давлат солиқ қўмитасининг 2013 йил 19 сентябрдаги 88, 314-В-1, 2013-44-сонли қарори (рўйхат рақами 2021-1, 14.10.2013 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 42-сон, 562-модда)