ФУҚАРОЛИК ҲОЛАТИ ДАЛОЛАТНОМА ЁЗУВЛАРИНИНГ ШАКЛЛАРИ ВА УЛАРНИ ТЎЛДИРИШ БЎЙИЧА ҚОИДАЛАРНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2009 йил 14 октябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2018]
LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ 2013 йил 1 декабрда Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2012 йил 23 октябрдаги 234-мҳ-сонли «Фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувларининг шакллари ва уларни тўлдириш бўйича қоидаларни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғига (рўйхат рақами 2397, 23.10.2012 й.) асосан ўз кучини йўқотади.
Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари фаолиятини такомиллаштириш, иш сифатини яхшилаш мақсадида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 23 августдаги ПҚ-1602-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тўғрисида низомга асосан буюраман:
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2011 йил 19 октябрдаги 242-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2018-1, 19.10.2011 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 42-сон, 458-модда)
1. Қуйидагилар:
«Туғилганлик ҳақида далолатнома ёзувининг шакли» 1-иловага мувофиқ;
«Никоҳ тузилганлиги ҳақида далолатнома ёзувининг шакли» 2-иловага мувофиқ;
«Никоҳдан ажралганлик ҳақида далолатнома ёзувининг шакли» 3-иловага мувофиқ;
«Ўлим ҳақида далолатнома ёзувининг шакли» 4-иловага мувофиқ;
2. Мазкур буйруқ давлат рўйхатига олинсин ва бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идоралари норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг Давлат реестрига тегишли ёзув киритилсин.
3. Қонун ҳужжатларини туркумлаш ва ҳуқуқий ахборот бошқармаси (Д. Саъдуллаев) ҳамда Нотариат, ФҲДЁ ва адвокатура бошқармаси (Д. Якубова) ушбу норматив-ҳуқуқий ҳужжатни 10 кун муддат ичида барча манфаатдор шахсларга етказилишини ва «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами» — «Собрание законодательства Республики Узбекистан»да нашр этилишини таъминласин.
4. Нотариат, ФҲДЁ ва адвокатура бошқармаси (Д. Якубова) 2009 йил ноябрь-декабрь ойларида ФҲДЁ органлари ходимлари билан далолатнома ёзувларини тўғри тўлдириш масаласида семинар ўтказсин.
5. Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари 2009 йил якунига қадар тегишли шаҳарча, қишлоқ ва овуллардаги фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) билан далолатнома ёзувларини тўғри тўлдириш масаласида семинар машғулотлари ўтказсин.
6. Ушбу буйруқ 2010 йил 1 январдан кучга киради.
7. Мазкур буйруқ ижросини назорат қилиш вазир ўринбосари Е. Каньязов зиммасига юклатилсин.
Вазир Р. МУҲИТДИНОВ
Тошкент ш.,
2009 йил 14 октябрь,
229-мҳ-сон
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг 2009 йил 14 октябрдаги 229-мҳ-сон буйруғига 1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг 2009 йил 14 октябрдаги 229-мҳ-сон буйруғига 2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг 2009 йил 14 октябрдаги 229-мҳ-сон буйруғига 3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг 2009 йил 14 октябрдаги 229-мҳ-сон буйруғига 4-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг 2009 йил 14 октябрдаги 229-мҳ-сон буйруғига 5-ИЛОВА
Фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувларини тўлдириш
ҚОИДАЛАРИ
Мазкур Қоидалар фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувларини (бундан кейинги ўринларда далолатнома ёзувлари деб юритилади) тўлдириш тартибини белгилайди.
I. Умумий қоидалар
1. Далолатнома ёзувлари икки нусхада тузилади.
Далолатнома ёзувларининг ҳар бир тури ҳар йилнинг 1 январидан 31 декабригача тартиб билан кетма-кет рақамланади.
2. Далолатнома ёзувлари давлат тилида тушунарли ва чиройли дастхат билан ёки компьютер орқали тўлдирилади. Далолатнома ёзувлари стандарт варақда (А4 форматдаги қоғоз) ҳар бир бет ҳошияси: юқоридан ва пастдан 2 см, чапдан ва ўнгдан 3 см бўлиши лозим.
3. Далолатнома ёзувларининг барча устунлари қисқартиришларсиз ва тўлиқ (умумий қабул қилинганларидан ташқари) тўлдирилиши керак. Далолатнома ёзувларини дастхат билан тўлдиришда сиёҳ ранг ишлатилиши лозим.
Далолатнома ёзувлари хатосиз тўлдирилади. Улардаги сўзларни бўяш, ўчириш ва чизиш йўли билан тузатиш ман этилади.
4. Далолатнома ёзувлари рақами катакчаларига далолатнома ёзувининг рақами ёзилади. Уни қайд этиш куни, йили рақам билан ойи эса, сўзлар билан тўлдирилади ва фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органининг (бундан кейинги ўринларда ФҲДЁ органи деб юритилади) штампи қўйилади.
6. Далолатнома ёзувларидаги «Туғилган санаси» устуни фуқароларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлари асосида тўлдирилади. Кун, ой ва йил рақам билан ёзилади.
7. Далолатнома ёзувларининг «Миллати» устуни шахсни тасдиқловчи ҳужжатлар асосида тўлдирилади.
Чет эл фуқароларига нисбатан далолатнома ёзувлари қайд этилаётганда миллатидан ташқари қайси давлат фуқароси эканлиги ҳам кўрсатилади. Миллати ҳақида маълумот бўлмаган тақдирда фуқаролиги тўғрисидаги маълумот ёзилади.
8. Далолатнома ёзувларининг «Фуқаролиги» устунига қайси давлат фуқаролигига мансублиги кўрсатилади. Шахснинг фуқаролиги бўлмаса, мазкур устунга «фуқаролиги йўқ» деб ёзиб қўйилади.
9. Далолатнома ёзувларининг «Қаерда ва ким бўлиб ишлайди» устунида корхона, муассаса ва ташкилотнинг тўлиқ номи ҳамда лавозими кўрсатилади.
Масалан: Молия вазирлигида бўлим бошлиғи, Тошкент давлат юридик институтида талаба, якка тадбиркор ёки уй бекаси.
Ёшга доир пенсияда бўлган шахсларга нисбатан «пенсионер», ҳарбий хизматчиларга нисбатан «ҳарбий хизматчи» деб ёзиб қўйилади. Ногиронлик пенсиясидаги шахсларга нисбатан «пенсионер» деб, қайси гуруҳ ногиронлиги кўрсатилади.
10. Далолатнома ёзувларидаги «Маълумоти» устуни ариза берувчининг кўрсатмаси асосида тўлдирилади.
Олий таълим муассасасини тугатган шахслар учун «олий», олий таълим муассасасини тугатмаган шахслар учун «тўлиқсиз олий», академик лицей ёки касб-ҳунар коллежини тугатган шахслар учун «ўрта махсус, касб-ҳунар», умумий ўрта таълим муассасасини (I — IX синфлар) тугатган шахслар учун «умумий ўрта», умумий ўрта таълим муассасасини тугатмаган шахслар учун «тўлиқсиз ўрта» ва маълумоти бўлмаган шахслар учун «маълумотсиз» сўзларининг таги чизилади.
12. Далолатнома ёзувларидаги «Белгилар учун» устунига такрорий берилган гувоҳноманинг серияси, рақами, берилган кун, ой ва йил ҳамда гувоҳнома берган ФҲДЁ органи ходимининг фамилияси ёзилиб, имзоланади.
13. Агар далолатнома ёзувига ўзгартириш, тузатиш, қўшимчалар киритилганда кун, ой, йил ёзилади ҳамда далолатнома ёзувининг қайси устунларига ва қандай асосга кўра киритилганлиги изоҳланиб, берилган гувоҳноманинг серияси ва рақами кўрсатилади.
Ўзгартириш, тузатиш, қўшимча киритган ФҲДЁ органи ходимининг фамилияси ёзилиб, имзоланади ва муҳрланади.
14. Далолатнома ёзуви тўлдирилгандан сўнг ФҲДЁ органи мудири ва инспектор томонидан уларнинг фамилиялари ёзилиб имзоланади ва гербли муҳр билан тасдиқланади.
II. Туғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзувининг тўлдирилиши
17. «5. Туғилган санаси, вақти, вазни ва бўйи» устунида боланинг туғилган куни, ойи, йили, соати ва дақиқаси рақам билан ёзилади, вазни ва бўйи тиббиёт маълумотномаси асосида тўлдирилади.
6-устуннинг «Доимий рўйхатга қуйиладиган жойи» қатори мазкур Қоидаларнинг 5-бандига мувофиқ (ота ёки онанинг оғзаки кўрсатмасига асосан) тўлдирилади.
18. «7. Нечта бола туғилди» устунида туғилган боланинг (болаларнинг) сони рақам билан ёзилади. Агар она кўп ҳомилали бўлса, унда тирик туғилган болаларнинг сони ёзилади.
19. 8-устунда «тирик» ёки «ўлик» сўзларидан бирининг таги чизилади. Биттадан ортиқ туғилган болалардан бири ўлик, қолгани тирик бўлса, ҳар бир болага алоҳида далолатнома ёзуви қайд этилади ва далолатнома ёзуви рақами чизиқча орқали, яъни қуйидаги тартибда кўрсатилади.
Масалан, д/ё № 252 билан Ҳасан (тирик), д/ё № 252/253 билан Ҳусан (ўлик).
20. «9. Онанинг нечанчи боласи» устунида онанинг илгари туғилган болалари ва вафот этган болалари ҳам ҳисобга киритилиб, рақам билан ёзилади. Ўлик туғилганлар ҳисобга киритилмайди. Иккита ёки ундан ортиқ болалар туғилганда далолатнома ёзувлари тартиб билан рўйхатга олинади.
21. «10. Тиббий маълумотнома» устунида тиббий маълумотноманинг рақами, берилган куни, ой ва йили рақам билан ёзилади.
Тиббий маълумотнома берган тиббиёт муассасасининг номи тўлиқ ёзилади.
22. 11 — 17, 20-устунлар қонуний никоҳда турган ота-онадан туғилган бола ота-онасининг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар (паспорт, ҳарбий гувоҳнома) ва никоҳ тузилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома асосида, никоҳ тузилганлиги ҳақидаги гувоҳнома тақдим этилмаганда аввалги болаларининг туғилганлиги тўғрисидаги далолатнома ёзувлари асосида тўлдирилади.
Ота-оналардан бирининг шахсини тасдиқловчи ҳужжати бўлмаган ҳолларда ФҲДЁ органи туғилганликни қайд этишни рад қилиши мумкин эмас.
23. Бола ёлғиз (никоҳда бўлмаган) онадан туғилганида ота устуни онанинг кўрсатмасига асосан тўлдирилади.
Агар ота-оналари ўртасида никоҳ қайд этилмаган бўлса (туғилганликни қайд этишда отаси иштирок этмаган тақдирда) боланинг отаси ҳақидаги ёзув онанинг нотариал ёки тиббий муассаса томонидан тасдиқланган аризаси бўйича амалга оширилади.
24. «20. Отаси ҳақида маълумотни ёзиш учун асос» устунининг:
«а) никоҳ қачон ва қаерда қайд этилган» бандида ота-онанинг никоҳ тузилганлиги тўғрисидаги гувоҳномасига асосан никоҳ тузилганлиги тўғрисидаги далолатнома ёзувининг рақами, қайд этилган куни, ой ва йили рақам билан ҳамда ФҲДЁ органининг номи тўлиқ ёзилади;
Никоҳ бошқа давлатда қайд этилган бўлса, уни қайд этган органнинг номи ёзилади.
«б) оталикни белгилаш тўғрисида ариза» бандида аризанинг рўйхатга олинган (кирим) тартиб рақами, кун, ой ва йили рақам билан тўлдирилади;
«в) онанинг аризаси» бандида ёлғиз она аризасининг рўйхатга олинган (кирим) рақами, кун, ой, йили ва паспорт маълумотлари рақам билан тўлдирилади.
25. «21. Ариза билан мурожаат қилган шахснинг Ф.И.О., манзили ва имзоси (алоқадорлиги)» устунида туғилганликни қайд эттириш учун мурожаат этган шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми ва яшаш манзили ариза муаллифининг оғзаки кўрсатмасига асосан тўлиқ, қисқартиришларсиз ёзилади ва ариза муаллифи томонидан имзоланади.
III. Никоҳ тузилганлиги ҳақидаги далолатнома ёзувининг тўлдирилиши
26. 1—3-устунларда никоҳланувчиларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат (паспорт, ҳарбий гувоҳнома) асосида никоҳгача ва никоҳдан кейинги фамилияси, исми, отасининг исми қисқартиришларсиз кўрсатилади.
27. «Никоҳдан кейинги фамилияси» қатори никоҳланувчиларнинг ўз хоҳишларига кўра никоҳга кириш ҳақидаги аризалари асосида тўлдирилади.
28. «5. Ёши» устунига никоҳланувчиларнинг ёши никоҳ қайд этиладиган кун, ой ва йилга қараб белгиланган ҳолда тўлдирилади.
Агар никоҳ қайд этиладиган ой никоҳланувчиларнинг туғилган ойидан кейин бўлса (туғилган ой билан никоҳ белгиланган ой бир бўлса, кунига қараб белгиланади) уларнинг ёши қайд этиладиган йил билан туғилган йил ўртасидаги фарққа тенг бўлади.
Агар никоҳ қайд этиладиган ой никоҳланувчиларнинг туғилган ойидан олдин бўлса, унда уларнинг ёши никоҳ қайд этиладиган йил билан туғилган йил ўртасидаги фарқдан бир йилга кам бўлади.
Масалан, 2007 йил 8 февралда никоҳ тузилганлиги тўғрисидаги далолатнома ёзуви қайд этилди. Куёвнинг туғилган санаси 1978 йил 1 январь бўлса, 2007 – 1978 = 29 ёш. Келиннинг туғилган санаси 1986 йил 5 июнь бўлса, 2007 – 1986 – 1= 20 ёш.
32. «14. Тақдим этилган ҳужжатлар» устуни никоҳланувчиларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлари бўйича тўлдирилади ва уларнинг серияси, рақами, қачон ва ким томонидан берилганлиги кўрсатилади.
33. 15-устун билан никоҳланувчилар таништирилади.
34. «16. Никоҳга кирувчиларнинг никоҳгача фамилияси ва имзоси» устунида никоҳланувчиларнинг никоҳгача бўлган фамилиялари ёзилади ва никоҳланувчилар томонидан имзоланади.
никоҳни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги ҳал қилув қарори;
эр (хотин)нинг ўлими ҳақидаги гувоҳнома.
Шунингдек, мазкур устунда никоҳдан ажралганлик ва ўлим ҳақидаги гувоҳномалар қайд этилган сана, далолатнома ёзувининг рақами ва қайси ФҲДЁ органида рўйхатга олинганлиги кўрсатилади. Суднинг қонуний кучга кирган қарорининг санаси ва қайси суд томонидан чиқарилганлиги кўрсатилади.
IV. Никоҳдан ажралганлик ҳақидаги далолатнома ёзувининг тўлдирилиши
37. 1—3-устунларда никоҳдан ажралиш тўғрисидаги ариза билан мурожаат қилган шахсларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар (паспорт, ҳарбий гувоҳнома) асосида фамилияси, исми, ота исмлари қисқартиришларсиз кўрсатилади.
38. «Никоҳдан ажралгандан кейинги фамилияси» қатори эр ёки хотиндан бирининг никоҳгача бўлган фамилиясига қайтиш тўғрисида никоҳдан ажралиш ҳақидаги аризасида кўрсатилиши бўйича тўлдирилади.
Суднинг 1998 йил 1 сентябригача қонуний кучга кирган қарори бўйича никоҳдан ажралишни қайд этиш ҳақида эр-хотиндан бири ФҲДЁ бўлимига мурожаат қилган пайтда ФҲДЁ органига келмаган эр ёки хотиннинг «Никоҳдан ажралгандан кейинги фамилияси» қатори тўлдирилмайди.
39. «5. Ёши» устунига никоҳдан ажралаётганларнинг ёши (никоҳдан ажралганлик қайд этилаётган кун, ой ва йилга қараб) ёзилади.
Агар никоҳдан ажралишни қайд этиладиган ой никоҳдан ажралувчиларнинг туғилган ойидан кейин бўлса (туғилган ой билан никоҳдан ажратилиши белгиланган ой бир бўлса, кунига қараб белгиланади), уларнинг ёши қайд этиладиган йил билан туғилган йил ўртасидаги фарққа тенг бўлади.
Агар никоҳдан ажралганлик қайд этиладиган ой никоҳдан ажралувчиларнинг туғилган ойидан олдин бўлса, уларнинг ёши никоҳдан ажралиш қайд этиладиган йил билан туғилган йил ўртасидаги фарқдан бир йилга кам бўлади.
Масалан: 2006 йил 12 апрелда никоҳдан ажралганлик ҳақидаги далолатнома ёзуви қайд этилди. Эрнинг туғилган вақти 1976 йил 18 февраль бўлса, 2006 – 1976 = 30 ёш. Хотиннинг туғилган вақти 1982 йил 15 август бўлса, 2006 – 1982 – 1 = 23 ёш.
41. «12. Ажратилаётган никоҳ» устунида никоҳ тузилганлиги тўғрисидаги далолатнома ёзувининг рақами, куни, ойи, йили рақам билан тўлдирилади. Никоҳ қайси ФҲДЁ органида ва қаерда қайд этилганлиги тўлиқ ёзилади.
42. «13. Далолатнома ёзуви учун асос» устунининг:
«а» бандида эр-хотиннинг биргаликда берган аризаси, унинг берилган куни, ой, йили ва кирим рақами ёзилади;
«б» бандида никоҳдан ажратиш тўғрисида қарор чиқарган суднинг тўлиқ номи, қарор чиққан кун, ой, йил ёзилади;
«в» бандида фуқарони бедарак йўқолган ёки муомалага лаёқатсиз деб топган суднинг номи ва фуқаронинг фамилияси, исми ва ота исми, қарор чиққан кун, ой, йили ёзилади;
«г» бандида фуқарони озодликдан маҳрум қилиш тўғрисида ҳукм чиқарган суднинг тўлиқ номи ва фуқаронинг фамилияси, исми, ота исми, ҳукм чиққан кун, ой, йил ёзилади.
43. «14. 18 ёшга тўлмаган умумий болалари сони» устуни рақамларда тўлдирилади. Агар болалари бўлмаса, катакча ичига чизиқ тортилади ва «йўқ» деб ёзилади.
44. «15. Ундирилган давлат божи суммаси ва тўланганлиги тўғрисида белги» устунида тўланган давлат божининг суммаси, тўлов қоғозининг (патта) рақами ва тўланган куни, ой, йили кўрсатилади.
45. «16. Шахсни тасдиқловчи ҳужжатлар» устуни никоҳдан ажралувчиларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлари (паспорт ёки ҳарбий гувоҳнома) бўйича тўлдирилади.
46. «17. Ажралувчилар имзоси» устуни ажралувчилар томонидан имзоланади.
V. Ўлим ҳақидаги далолатнома ёзувининг тўлдирилиши
53. «10. Туғилган санаси ва жойи» устуни марҳумнинг туғилган жойи ва санаси шахсини тасдиқловчи ҳужжати ва(ёки) ўлим ҳақидаги тиббий гувоҳнома асосида тўлдирилади. Бу устунда давлат, вилоят, туман, шаҳар, шаҳарча, қишлоқ, овул сўзларининг таги тегишлигига қараб чизилади ва номлари тўлиқ ёзилади.
54. «11. Яшаган жойи (манзили) ва шахсини тасдиқловчи маълумотлар» устунида вафот этган шахснинг яшаган жойи шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар бўйича кўрсатилади.
Паспорт серияси, рақами, қачон ва ким томонидан берилганлиги кўрсатилади, агар паспорт ФҲДЁ органига тақдим этилмаган бўлса, бу банд тўлдирилмасдан, чизиқ тортилади.
16 ёшга тўлмай вафот этганларга нисбатан ўлимни қайд этиш унинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси асосида амалга оширилади, гувоҳноманинг серияси, рақами ва далолатнома ёзувининг рақами, қачон ва қайси ФҲДЁ органи томонидан берилганлиги ёзилади.
«Ёши» катакчаларида марҳумнинг ёшини тўлдиришда марҳумнинг вафот этган ойи туғилган ойидан кейин бўлса, ёш тўлиқ ҳисобланади.
Масалан, вафот этган вақти 2006 йил 23 июль, туғилган вақти 1926 йил 10 май бўлса, ёши 2006 – 1926 = 80 ёш.
Агар марҳумнинг вафот этган ойи туғилган ойидан олдин бўлса, унда марҳумнинг ёши (бир хил ойларда — кун), вафот этган вақти билан туғилган вақтидаги фарқ 1 (бир) йилга кам бўлади.
Масалан, ўлим ҳақидаги далолатнома ёзуви 2006 йил 27 июнда тўлдирилаётган ва марҳумнинг туғилган вақти 1937 йил 29 декабрь бўлса, 2006 – 1937 – 1 = 68 ёш.
Агар туғилган вақти деб, туғилган кун ва ойи кўрсатилмай, тасдиқловчи ҳужжатларда (паспорт, ҳарбий гувоҳнома) фақат йили кўрсатилган бўлса, туғилган вақти бўлиб, шу йилнинг 1 июль куни ҳисобланади.
Агар вафот этган шахснинг туғилган куни, ойи ва йили номаълум бўлса ёки шахси аниқланмаганларнинг ўлимини қайд этишда тиббий муассасанинг хулосасида ёши ва туғилган жойи ҳақида маълумотлар бўлмаса 9-устунга «номаълум» деб ёзилади.
«Бир ёшгача вафот этган бола» катакчаларига тирик туғилиб, бир ёшга қадар вафот этган болаларнинг ўлимига қадар неча ой, кун яшагани рақам билан ёзилади.
«Нечанчи боласи» катакчаларида туғилган бола (вафот этган болалари ҳам ҳисобланади, ўлик туғилганлари ҳисобга кирмайди) нечанчи боласи эканлиги рақам билан кўрсатилади.
«Онанинг ёши» катакчаларида ёши рақам билан тўлдирилади.
«б» бандида фуқарони вафот этган деб эълон қилиш ҳақида қарор чиқарган суднинг номи ёзилади ва санаси кўрсатилади.
Масалан, Тошкент шаҳар фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро суди, 13.03.2006 й.
58. «16. Ариза билан мурожаат этган шахснинг Ф.И.О, манзили ёки ўлим ҳақида ариза берган муассасанинг номи ва манзили» устунида мурожаат этган шахснинг фамилияси исми ва отасининг исми (муассасанинг номи), яшаш манзили (жойлашган ери), қариндошлиги (алоқадорлиги) тўлиқ ёзилади.
59. «18. Қабристонга ва суғурта кассасига топшириш учун маълумотларни олганлиги тўғрисида белги» устуни ўлим ҳақидаги гувоҳномани, қабристон ва суғурта кассасига топшириш учун маълумотномаларни олган шахс томонидан имзоланади.
61. «19. Белгилар учун» устунига номаълум шахс ва шахси аниқланмаганларнинг ўлими қайд этилганда «мурданинг шахси аниқланмаган», «паспорт» ёки «туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома топширилмади», туғилиб вафот этган ёки 1 ёшгача вафот этган болаларга «ўлим ҳақидаги гувоҳнома берилмаган»лиги ҳақида белги қуйилади.
VI. Якуний қоидалар
62. Далолатнома ёзувлари тўлдирилгандан сўнг ариза билан мурожаат қилган шахс томонидан ўқиб чиқилади ва имзоланади.
63. Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Халқ таълими вазирлиги билан келишилган.