Ушбу Низом Умумжаҳон почта иттифоқи ҳужжатлари, Ўзбекистон Республикасининг «Почта алоқаси тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ почта алоқасида франкирлаш машиналаридан фойдаланишнинг ягона тартибини белгилайди.
I. Умумий қоидалар
1. Франкирлаш машинаси оддий ва буюртма хатлар, оддий ва буюртма бандероллар, оддий ва буюртма варақчаларга (бундан кейин — ёзма хат-хабарлар) почта алоқаси хизматлари учун ҳақ тўланганлигини, шунингдек ёзма хат-хабарлар қабул қилинган сана ва жойи, почта манзилини тасдиқлайдиган расман қабул қилинган изларни тушириш учун мўлжалланган.
3. Франкирлаш машинаси қуйидагиларга эга бўлиши керак:
а) почта алоқаси хизматлари учун тўлов суммасини қайд этиш учун махсус қурилма (ҳисоблагич)
б) фойдаланувчи почта манзилининг тамғаси;
в) ёзма хат-хабарларни қабул қилишни амалга оширадиган почта алоқасининг ҳудудий ташкилоти ёки почта алоқаси объектининг номи ва қабул қилиш санаси бўлган тақвим штемпель тамғаси;
г) почта алоқаси хизматлари тўланганлигини тасдиқлайдиган тамға (бундан кейин — тўлов изи), франкирлаш машинасининг рўйхатга олиш рақами.
4. Фойдаланувчилар томонидан сотиб олинган франкирлаш машиналари ва почта манзилининг тамғаси уларнинг мулки, тақвим штемпели ва тўлов изининг тамғаси «Ўзбекистон почтаси» ОАЖнинг номли буюмлари ҳисобланади.
6. Ёзма хат-хабарларни қабул қилиш учун почта алоқасининг ҳудудий ташкилотлари, почта алоқаси объектлари томонидан фойдаланиладиган франкирлаш машиналари манзил тамғаси ўрнига «Ўзбекистон почтаси» ОАЖ логотипига эга бўлиши мумкин.
Франкирлаш машинаси тамғасининг изига эга ёзма хат-хабарларни жўнатиш фақат фойдаланувчилар бириктирилган почта алоқаси объекти орқали амалга оширилади.
8. Почта қутисига туширилган франкирлаш машинаси тамғасининг изи бўлган ёзма хат-хабарлар белгиланган жойи бўйича жўнатилмайди, уни жўнатувчига белгиланган тартибда топшириш учун қайтарилади.
II. Франкирлаш машиналарини рўйхатга олиш ва улардан фойдаланиш
9. Франкирлаш машиналаридан фойдаланишга, улар рўйхатга олинганидан ҳамда почта алоқасининг ҳудудий ташкилоти ёки почта алоқаси объекти (почта алоқаси боғламаси, почтамт) билан шартнома тузилганидан кейин йўл қўйилади. Франкирлаш машиналарининг мулкдори ҳисобланган почта алоқасининг ҳудудий ташкилотлари ва почта алоқаси объектлари (почта алоқаси боғламалари, почтамтлар) учун шартнома тузиш талаб этилмайди.
Рўйхатга олиш варақчасининг орқа томонига франкирлаш машинасининг барча тамғаларининг изи туширилади.
12. Франкирлаш машинаси фойдаланувчисининг почта манзили ёки номи ёхуд рўйхатга олиш варақчасига киритилган реквизитлар ўзгарган тақдирда фойдаланувчи франкирлаш машинасини қайта рўйхатдан ўтказишга мажбурдир.
13. Фойдаланишда бўлган франкирлаш машинаси сотилган тақдирда янги фойдаланувчи машинани рўйхатдан ўтказиши ва ундан фойдаланиш учун ҳудудий тегишлилиги бўйича почта алоқасининг ҳудудий ташкилоти ёки почта алоқаси объекти (почта алоқаси боғламаси, почтамт) билан белгиланган тартибда шартнома тузиши керак.
14. «Ўзбекистон почтаси» ОАЖ томонидан франкирлаш машиналари ижарага берилган тақдирда, машинадан фойдаланиш учун шартнома почта алоқасининг ҳудудий ташкилоти ёки почта алоқаси объекти (почта алоқаси боғламаси, почтамт) ва ижарачи (фойдаланувчи) ўртасида тузилади. Бунда фойдаланувчи, унинг почта манзили тамғасини тайёрлаш учун буюртма бериши керак.
21. Ёзма хат-хабарларни қабул қилиш амалга ошириладиган почта алоқасининг ҳудудий ташкилоти ёки почта алоқаси объектининг ходими франкирлаш машинаси ҳисоблагичининг кўрсаткичини ойда бир марта, ҳисобот даврининг охирида олади, бу ҳақда фойдаланувчи билан бирга бажарилган ишлар далолатномаси тузилади (2-илова), у асосида ҳисоб-китоблар амалга оширилади. Далолатнома почта алоқасининг ҳудудий ташкилоти ёки почта алоқаси объекти ва фойдаланувчининг раҳбарлари томонидан имзоланади.
(21-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг 2019 йил 28 февралдаги 191-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2008-2, 11.03.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.03.2019 й., 10/19/2008-2/2740-сон)
Фойдаланувчилар томонидан хизматлар тўлови ҳисобот ойининг 30 (31) санасидан кечиктирмасдан ҳар ойда тузиладиган бажарилган ишлар далолатномаси асосида амалга оширилади.
Бажарилган ишлар далолатномалари ҳар бир фойдаланувчи бўйича, почта алоқаси объекти ходими ва фойдаланувчининг вакили томонидан имзоланадиган, жўнатилган ёзма хат-хабарлар учун рўйхат илова қилиниб, икки нусхада тузилади. Далолатноманинг биринчи нусхаси тилхат билан тўлаш учун фойдаланувчига берилади, иккинчиси почта алоқасининг ҳудудий ташкилоти ёки почта алоқаси объекти (почта алоқаси боғламаси, почтамт) бухгалтериясига берилади.
(21-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг 2019 йил 28 февралдаги 191-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2008-2, 11.03.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.03.2019 й., 10/19/2008-2/2740-сон)
(1-илова Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг 2019 йил 28 февралдаги 191-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2008-2, 11.03.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.03.2019 й., 10/19/2008-2/2740-сон)
ташкил қилиши, ёзма хат-хабарлар ________________________ сўм суммага маркаланганлиги тўғрисида далолатнома тузилган, тақдим этилган почта алоқаси хизматлари тўлови учун машина фойдаланувчиси томонидан олдин киритилган авансдан _______________________________________________________________
(сумма сўзлар билан ёзилади)
чиқариб ташланиши керак.
Имзолар:
(2-илова Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг 2019 йил 28 февралдаги 191-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2008-2, 11.03.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.03.2019 й., 10/19/2008-2/2740-сон)