Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирининг
буйруғи
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ-СОҒЛОМЛАШТИРИШ ВА СПОРТ ИНШООТЛАРИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2009 йил 19 сентябрда 1550-2-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазирининг 2020 йил 26 октябрдаги 12-мҳ-сонли ««Ўзбекистон Республикасининг жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт иншоотлари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруқни, шунингдек унга ўзгартиришларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 1550-4, 11.11.2020 й.) асосан 2021 йил 1 январдан ўз кучини йўқотади.
Ўзбекистон Республикаси «Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2000 й., 5-6-сон, 147-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 5 апрелдаги 96-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги тўғрисидаги низомга (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 14-сон, 104-модда) мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикасининг жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт иншоотлари тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 1550, 2006 йил 6 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 йил 10-сон, 78-модда) иловага* мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.