1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.06.00 Инвестиция дастурлари ва лойиҳалар / 07.28.06.01 Инвестиция дастурлари;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.12.00.00 Қурилиш / 09.12.11.00 Транспорт, алоқа ва энергетика объектлари қурилиши]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Архитектура ва қурилиш;
2.Молия / Инвестициялар]
Норасмий таржима
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
ХХР Эксимбанки иштирокида «Тошкент шаҳрининг ташқи электр таъминоти объектларини қуриш» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида
Тошкент шаҳридаги корхоналар, объектлар ва аҳолини электр билан таъминлашнинг ишончлилигини ошириш, шунингдек, Хитой Халқ Республикаси (ХХР) Ҳукумати томонидан Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо мамлакатларга тақдим этилаётган маблағлардан фойдаланган ҳолда инвестиция лойиҳаларини ўз вақтида амалга ошириш мақсадида:
[ОКОЗ:
1.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.06.00.00 Халқаро шартномалар ҳуқуқи / 19.06.02.00 Шартномаларни тузиш ва уларнинг кучга кириши]
1. Танлов асосида танлаб олинган «Xian Electric Engineer Co. Ltd» компанияси билан бирга «Тошкент шаҳрининг ташқи электр таъминоти объектларини қуриш (ВЛ 220 кВга боғламалари билан «Келес» 220 кВ ПС, 110 кВ кабель линияси билан ПП 110 кВ «Навоий» ва ПС 110 кВ «Сайилгоҳ»)» лойиҳасини амалга ошириш доирасида 27 742,0 минг АҚШ доллари қийматидаги электр ускуналари ва материаллар етказиб бериш бўйича контракт имзолангани маълумот учун қабул қилинсин.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.06.00 Кредитлашнинг алоҳида турлари / 07.22.06.05 Чет эл кредитлари ва заёмлари. Хорижий валютада кредитлар]
2. Белгилансинки, чекланган қиймати 59 166,94 минг АҚШ доллари эквивалентига тенг бўлган «Тошкент шаҳрининг ташқи электр таъминоти объектларини қуриш» лойиҳасини молиялаштириш қуйидагилар ҳисобидан амалга оширилади:
қиймати 32 812,04 минг АҚШ доллари эквивалентига тенг бўлган «Ўзбекэнерго» ДАКнинг ўз маблағлари;
ХХР Эксимбанкининг 5 йиллик имтиёзли давр билан 20 йил муддатга тақдим этилган, «Ўзсаноатқурилишбанк» АК орқали қайта молиялаштириладиган, қайта молиялаштирувчи банкнинг 0,2 фоизлик маржаси билан йиллик фоиз ставкаси 2 фоиз бўлган 26 354,9 минг АҚШ доллари миқдоридаги қарз маблағлари.
3. «Ўзбекэнерго» ДАК ХХР Эксимбанкининг қарз маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш ҳамда лойиҳани амалга ошириш учун масъул ижрочи орган ва қарз олувчи этиб белгилансин.
Кредитларни сўндириш ва улар бўйича фоизларни тўлаш билан боғлиқ харажатлар «Ўзбекэнерго» ДАКнинг валюта маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Ускуналарнинг якуний қиймати «Ўзстандарт» агентлигида аккредитациядан ўтган консалтинг компания томонидан уларни юклаб жўнатиш вақтида аниқланади.
4. Қуйидагилар:
объектларни 2009 йил декабрь ойида фойдаланишга топширган ҳолда, лойиҳанинг техник-иқтисодий асосланиши асосий техник-иқтисодий кўрсаткичлари билан бирга 1-иловага мувофиқ;
ХХР Эксимбанки кредитини сўндириш, лойиҳа бўйича фоизлар ва воситачилик тўловларини тўлаш жадвали 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
5. «Ўзсаноатқурилишбанк» АК ХХР Эксимбанки билан қарз шартномасини ва «Ўзбекэнерго» ДАК билан ХХР Эксимбанки қарз маблағларини қайта молиялаштириш бўйича кредит шартномасини тузсин.
[ОКОЗ:
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.06.00 Чет эллик инвесторларга кафолатлар]
6. Ўзбекистон Республикаси молия вазирига «Ўзсаноатқурилишбанк» АКнинг ХХР Эксимбанки олдидаги тўлов мажбуриятлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан белгиланган тартибда кафолат бериш ваколати тақдим этилсин.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.02.00 Вазирликлар]
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги белгиланган тартибда қарз шартномасида назарда тутилган шаклга мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг кафолати бўйича юридик хулоса берсин.
7. «Ўзбекэнерго» ДАК ва «Ўзсаноатқурилишбанк» АК Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда ХХР Эксимбанки қарз маблағларига ўз вақтида хизмат кўрсатишни таъминловчи маблағларни жамлаш ҳамда қайтариш тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиб, белгиланган тартибда тасдиқласин.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.09.00.00 Солиқ қонунчилиги / 07.09.05.00 Солиқлар ва йиғимлар бўйича имтиёзлар ҳамда преференциялар;
2.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.02.00.00 Божхона тарифини тартибга солиш / 10.02.07.00 Тариф имтиёзлари ва префенциялар]
8. Лойиҳани амалга ошириш даврида қуйидагилар:
мазкур лойиҳа доирасида ХХР Эксимбанки маблағлари ҳисобидан харид қилинадиган ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тасдиқлайдиган рўйхатлар асосида «Ўзбекэнерго» ДАК томонидан олиб кириладиган ускуналар ва материаллар божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви учун йиғимлар бундан мустасно);
мазкур лойиҳа доирасида «Ўзбекэнерго» ДАК ва унинг корхоналари томонидан харид қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар) қўшимча қиймат солиғи ҳамда давлат мақсадли жамғармаларига ва Таълим муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига ўтказиладиган мажбурий ажратмалардан озод қилинсин.
[ОКОЗ:
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.05.00.00 Шахс хавфсизлиги / 16.05.03.00 Паспорт-виза тизими. Доимий яшаш ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш]
9. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги «Ўзбекэнерго» ДАКнинг буюртманомаларига асосан ушбу лойиҳани амалга оширишда иштирок этадиган хорижий мутахассисларга кириш визалари расмийлаштирилишини белгиланган тартибда таъминласин.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.18.00.00 Давлат божи / 07.18.03.00 Давлат божи бўйича имтиёзлар]
10. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги «Ўзбекэнерго» ДАК буюртманомаларига биноан, ушбу лойиҳани амалга оширишда иштирок этадиган хорижий мутахассисларга кириш визаларининг берилиши ва муддати узайтирилишини, шунингдек, уларнинг вақтинчалик рўйхатдан ўтказилиши ва муддати узайтирилишини давлат божлари тўлашдан озод қилган ҳолда таъминласин.
11. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Э.Р. Шоисматов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2009 йил 21 май,
ПҚ-1115-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 21 майдаги ПҚ-1115-сон қарорига 1-ИЛОВА
«Тошкент шаҳрининг ташқи электр таъминоти объектларини қуриш» (ВЛ 220 кВга боғламалари билан «Келес» 220 кВ ПС, 110 кВ кабель линияси билан ПП 110 кВ «Навоий» ва ПС 110 кВ «Сайилгоҳ») лойиҳаси ТИАсининг