ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МЕҲНАТ ВА АҲОЛИНИ ИЖТИМОИЙ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ВАЗИРИНИНГ
буйруғи
ЧЕТ ЭЛДА ТАЪЛИМ ОЛГАН ЁШ МУТАХАССИСЛАР МЕҲНАТ ФАОЛИЯТИНИНГ МОНИТОРИНГИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2009 йил 30 июлда 836-1-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 6 майдаги 11-мҳ-сонли «Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3298, 06.05.2021 й.) асосан 2021 йил 10 августдан давлат реестридан чиқарилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 1 июлдаги ПФ-3272-сонли «Истиқболли ёш педагог ва илмий кадрлар малакасини ошириш ва тажриба алмашув тизимини такомиллаштириш тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ буюраман:
1. Чет элда таълим олган ёш мутахассислар меҳнат фаолиятининг мониторинги тўғрисидаги низомга иловага* мувофиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин.