1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.01.00 Умумий масалалар;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.04.00 Кичик ва хусусий тадбиркорлик. Оилавий тадбиркорлик;
3.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.17.00 Халқ бадиий ҳунармандчилиги]
[ТСЗ:
1.Фуқаролик қонунчилиги. Тадбиркорлик / Умумий масалалар]
ЮРИДИК ШАХС ТАШКИЛ ЭТМАСДАН ОИЛАВИЙ ТАДБИРКОРЛИКНИ ҲАМДА ҲУНАРМАНДЧИЛИК ФАОЛИЯТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ВА КЕНГАЙТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
(қарор номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 19 июлдаги 225-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 29-сон, 339-модда)
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилинган Ишга қабул қилиш учун энг кичик ёш тўғрисидаги Конвенцияни ҳамда Болалар меҳнатининг оғир шаклларини тақиқлаш ва йўқ қилишга доир шошилинч чоралар тўғрисидаги Конвенцияни амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида» 2008 йил 12 сентябрдаги 207-сон қарорини бажариш юзасидан ҳамда оила бюджетлари даромадларини кўпайтиришнинг, иш билан банд бўлмаган аҳолини ишлаб чиқариш фаолиятига жалб этишнинг ва халқ ҳунармандчилигининг кўп асрлик анъаналарини сақлаб қолишнинг энг самарали воситаларидан бири сифатида оилавий тадбиркорликни ҳамда ҳунармандчиликни янада ривожлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси ҳамда Савдо-саноат палатасининг фуқароларнинг ҳунармандчилик фаолиятини касаначилик меҳнати шаклларига киритиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.04.00 Кичик ва хусусий тадбиркорлик. Оилавий тадбиркорлик]
2. Юридик шахс ташкил этмасдан оилавий тадбиркорликни ва ҳунармандчилик фаолиятини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 19 июлдаги 225-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 29-сон, 339-модда)
3. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.04.00 Кичик ва хусусий тадбиркорлик. Оилавий тадбиркорлик]
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, манфаатдор вазирликлар ва идоралар, «Ҳунарманд» уюшмаси билан биргаликда оилавий тадбиркорликни ҳамда ҳунармандчилик фаолиятини ривожлантиришни тизимли асосда мувофиқлаштириш ва қўллаб-қувватлашни таъминласин;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.04.00 Кичик ва хусусий тадбиркорлик. Оилавий тадбиркорлик]
Давлат статистика қўмитаси билан биргаликда оилавий тадбиркорликда қатнашаётган, шунингдек ҳунармандчилик фаолиятини амалга ошираётган фуқароларни, шу жумладан шогирд ҳунармандларни касаначилик билан шуғулланаётган шахс сифатида ҳисобга олишни ташкил этсин;
оилавий тадбиркорликни ҳамда ҳунармандчилик фаолиятини ривожлантириш параметрларининг янги иш ўринларини ташкил этиш ҳудудий дастурлари прогноз параметрларига киритилишини таъминласин;
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.05.00 Имтиёзли кредитлаш]
2009 йил учун Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағларидан оилавий тадбиркорликни ҳамда ҳунармандчиликни ривожлантириш, шу жумладан «Усто-шогирд» усули билан ўқитиш дастури бўйича уларни тайёрлаш учун 1 млрд сўм миқдорида имтиёзли кредитлар ажратилишини таъминласин.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.05.00 Имтиёзли кредитлаш]
4. Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасига, «Микрокредитбанк»га ва бошқа тижорат банкларига оилавий тадбиркорликни ҳамда ҳунармандчиликни ривожлантиришга, уй меҳнатини ташкил этишга белгиланган тартибда имтиёзли микрокредитлар ажратилишини кенгайтириш тавсия этилсин.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.02.00.00 Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши (шунингдек, 01.12.05.00га қаранг) / 02.02.02.00 Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг ваколатлари]
5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари, вазирликлар ва идоралар:
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.17.00 Халқ бадиий ҳунармандчилиги]
хоналарни ижарага бериш, махсус жойларни ажратиш ва обод қилиш, ҳунармандлар ишлаб чиқарган буюмлар ва товарларни сотиш учун ихтисослаштирилган дўконлар ва шохобчаларни ташкил этиш йўли билан ҳунармандчиликни ривожлантиришга кўмаклашсинлар;
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.17.00 Халқ бадиий ҳунармандчилиги]
ҳунармандчилик субъектларини маҳаллий хом ашё, материаллар, асбоблар ва кичик механизация воситалари билан таъминлашда, ҳунармандчилик буюмлари кўргазмаларини ўтказишда, ёшларни ҳунармандчилик кўникмаларига ўқитиш учун зарур шарт-шароитлар яратишда амалий ёрдам кўрсатсинлар;
меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш органлари билан биргаликда оилавий тадбиркорликни ҳамда ҳунармандчилик фаолиятини амалга ошириш тартибига риоя қилиниши устидан назоратни таъминласинлар.
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.14.00.00 Давлат органларининг ҳуқуқ ижодкорлиги фаолияти / 01.14.03.00 Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш ва кўриб чиқиш тартиби]
6. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2009 йил 29 июль,
216-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 29 июлдаги 216-сон қарорига ИЛОВА
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.04.00 Кичик ва хусусий тадбиркорлик. Оилавий тадбиркорлик]
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасида юридик шахс ташкил этмасдан оилавий тадбиркорликни ва ҳунармандчилик фаолиятини амалга ошириш тартибини белгилайди.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 19 июлдаги 225-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 29-сон, 339-модда)
2. Ушбу Низомнинг мақсади учун қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
оилавий тадбиркорлик — эр-хотин томонидан уларга биргаликдаги умумий мулк ҳуқуқи билан тегишли бўлган уларнинг умумий мулки негизида амалга ошириладиган ҳамда эр-хотиннинг ва уларга ёрдам берувчи оила аъзоларининг шахсий меҳнатига асосланган, юридик шахс бўлмаган жисмоний шахсларнинг биргаликдаги тадбиркорлик фаолияти;
[СПиТ:
1.Оила ҳуқуқи / Оила аъзолари]
оила аъзолари — эр-хотин, ота-оналар ёки фарзандликка олувчилар ҳамда 15 ёшдан ошган, шу жумладан фарзандликка олинган болалар;
ҳунармандчилик фаолияти (ҳунармандчилик) — юридик шахс бўлмаган жисмоний шахсларнинг ҳунармандчилик буюмлари ёки товарлари (ишлари, хизматлари)ни ишлаб чиқариш бўйича фаолияти;
ҳунарманд (усто-ҳунарманд, усто) — мустақил равишда ёки шогирдлари ёрдамида махсус кўникмалар, асбоблар ва кичик механизация воситаларидан фойдаланишга асосланган анъанавий технологиялар асосида буюмларнинг функционал хусусиятларининг тарихан қарор топган талабларига ҳамда миллий эстетик нормаларга жавоб берадиган ҳунармандчилик фаолияти буюмлари ёки товарлари (ишлар, хизматлар)ни тайёрловчи жисмоний шахс;
ҳунарманднинг шогирди — 15 ёшдан ошган, ҳунарманддан ҳунармандчилик фаолияти буюмлари ёки товарлари (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш бўйича фаолиятни ўрганаётган жисмоний шахс.
II. Оилавий тадбиркорлик ҳамда ҳунармандчилик фаолияти субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш, ҳисобга қўйиш ва рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш
3. Оилавий тадбиркорлик ҳамда ҳунармандчилик фаолияти субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш, ҳисобга қўйиш ва рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш, ҳисобга қўйиш ва рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштиришнинг қонун ҳужжатларида белгиланган тартибига мувофиқ амалга оширилади.
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.02.00 Тадбиркорлик субъектлари. Тадбиркорлик субъектларини рўйхатга олиш]
4. Оилавий тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказишда якка тартибдаги тадбиркорни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида белгиланган намунадаги гувоҳнома берилади, унда якка тартибдаги фаолиятнинг оилавий тадбиркорлик шаклида амалга оширилиши, шунингдек биргаликдаги тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи оила аъзолари кўрсатилади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.02.00 Тадбиркорлик субъектлари. Тадбиркорлик субъектларини рўйхатга олиш]
5. Оилавий тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш, ҳисобга қўйиш ва рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштиришда оилавий тадбиркорлик субъекти номидан эр-хотиндан бири улардан биттасининг нотариал тасдиқланган розилигига кўра иш кўради.
6. Ҳунармандчилик фаолияти субъектларини давлат рўйхатидан ўтказишда якка тартибдаги тадбиркорнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида белгиланган намунадаги гувоҳнома берилади, унда ушбу Низомга иловага мувофиқ ҳунармандчилик фаолияти йўналишлари кўрсатилади.
III. Оилавий тадбиркорликни ҳамда ҳунармандчилик фаолиятини амалга ошириш хусусиятлари
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.04.00 Кичик ва хусусий тадбиркорлик. Оилавий тадбиркорлик]
7. Оилавий тадбиркорликни амалга ошириш жараёнида оила аъзолари ўртасидаги ўзаро меҳнат муносабатлари, шу жумладан меҳнатга ҳақ тўлаш ва даромадни тақсимлаш масалалари улар томонидан мустақил равишда тартибга солиб борилади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.04.00 Кичик ва хусусий тадбиркорлик. Оилавий тадбиркорлик]
8. Оилавий тадбиркорлик субъектлари томонидан доимий ходимлар ёллашга йўл қўйилмайди. Истисно ҳолларда оилавий тадбиркорликни амалга оширишда вақтинча бир марталик ишларни амалга ошириш учун оила аъзолари ҳисобланмайдиган фуқароларнинг жалб этилишига йўл қўйилади. Бу ҳолда улар билан ишларни бажариш вақти учун фуқаро-ҳуқуқий шартнома тузилади.
9. Ҳунармандчилик фаолияти ҳунарманд томонидан давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳномада кўрсатилган йўналишлар бўйича амалга оширилади. Ҳунарманд ҳунармандчилик фаолиятини амалга оширишда буюмлар ёки товарлар (ишлар, хизматлар)ни тайёрлаш учун кўпи билан 5 нафар шогирдни жалб этишга ҳақлидир.
IV. 18 ёшгача бўлган шахсларнинг оилавий тадбиркорликда ҳамда ҳунармандчилик фаолиятида қатнашиши хусусиятлари
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.09.00.00 Ижтимоий муҳофазага муҳтож ходимлар меҳнатини тартибга солишнинг қўшимча кафолатлари ва хусусиятлари / 05.09.02.00 Ёшлар меҳнати]
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.02.00.00 Фуқаролар (жисмоний шахслар) / 03.02.04.00 Вояга етмаганларнинг фуқаролик-ҳуқуқий ҳолати. 14 ёшгача бўлган фуқароларнинг муомала лаёқати. 14 ёшдан 18 ёшгача бўлган фуқароларнинг муомала лаёқати. Эмансипация]
11. Шахс 16 ёшга тўлганда буюмлар ёки товарлар (ишлар, хизматлар)ни тайёрлаш учун ҳунарманднинг шогирди сифатида жалб этилиши мумкин. 15 ёшга тўлган шахс ота-онасидан биттасининг ёки унинг ўрнини босадиган шахснинг ёзма розилиги билан ҳунарманднинг шогирди сифатида жалб этилиши мумкин.
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.02 Умумий ўрта ва ўрта махсус таълим]
12. 18 ёшгача бўлган шахс оилавий тадбиркорликда, шунингдек ҳунарманднинг шогирди сифатида ишлашга у умумтаълим мактаби, касб-ҳунар коллежи ёки академик лицейда албатта ўқиши шарти билан қўйилади.
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.09.00.00 Ижтимоий муҳофазага муҳтож ходимлар меҳнатини тартибга солишнинг қўшимча кафолатлари ва хусусиятлари / 05.09.02.00 Ёшлар меҳнати]
13. 18 ёшдан кичик шахсларнинг меҳнатидан оилавий тадбиркорликда ёки ҳунармандчилик фаолиятида уларнинг саломатлиги, хавфсизлиги ёки ахлоқ-одобига зиён етказиши мумкин бўлган ноқулай меҳнат шароитларидаги ишларда фойдаланиш тақиқланади. Кўрсатиб ўтилган ишларда 18 ёшдан кичик шахсларнинг белгиланган нормалардан ортиқча оғирликдаги юкларни кўтаришига ва ташишига йўл қўйилмайди.
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.02.00.00 Меҳнат / 05.02.25.00 Иш вақти / 05.02.25.02 Иш вақтининг қисқартирилган муддати]
14. Оилавий тадбиркорликда ёки ҳунармандчилик фаолиятида қатнашаётган 16 ёшдан 18 ёшгача бўлган шахслар учун бир ҳафтада 36 соатлик, 15 ёшдан 16 ёшгача бўлган шахслар учун эса – бир ҳафтада 24 соатлик иш вақтидан ошмаслиги лозим.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 19 июлдаги 225-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 29-сон, 339-модда)
V. Оилавий тадбиркорликни ҳамда ҳунармандчилик фаолиятини қўллаб-қувватлаш
15. Оилавий тадбиркорликни ҳамда ҳунармандчилик фаолиятини ривожлантиришни мувофиқлаштириш ва қўллаб-қувватлаш маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги томонидан Савдо-саноат палатаси ҳамда тижорат банклари билан биргаликда қуйидаги йўналишларда тизимли чора-тадбирларни бажариш йўли билан амалга оширилади:
(15-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 2 июндаги 105-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 23-сон, 182-модда)
устахоналар учун хоналарни ижарага бериш, махсус жойларни ажратиш ва обод қилиш, ҳунармандлар ишлаб чиқарган буюмлар ва товарларни сотиш учун ихтисослаштирилган дўконлар ва шохобчаларни ташкил этиш;
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.17.00 Халқ бадиий ҳунармандчилиги]
ҳунармандчилик субъектларини маҳаллий хом ашё, материаллар, асбоблар ва кичик механизация воситалари билан таъминлашда, ҳунармандчилик буюмлари кўргазмаларини ўтказишда, ёшларни ҳунармандчилик кўникмаларига ўқитиш учун зарур шарт-шароитлар яратишда амалий ёрдам кўрсатиш;
устачиликни ўрганаётган шогирдларга Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағларидан қонун ҳужжатларида белгиланган шакл ва тартиб бўйича «Усто-шогирд» стипендияси тўлаш;
ижтимоий суғурта қилиниш ва иш даврларини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда меҳнат стажига ҳисоблаш;
амалга оширилаётган фаолият турига мувофиқ бўлган буюмлар ёки товарлар (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш, шунингдек уларни мустақил равишда ёки қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бошқача тарзда сотиш;
амалга оширилаётган фаолиятдан олинган даромадни барча солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тўлангандан кейин, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тасарруф этиш;
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.04.00 Кичик ва хусусий тадбиркорлик. Оилавий тадбиркорлик]
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 19 июлдаги 225-сонли қарорига асосан бешинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 29-сон, 339-модда)
Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига (кейинги ўринларда Пенсия жамғармаси деб аталади) солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни, шу жумладан суғурта бадалларини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тўлаш;
қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа мажбуриятларни бажариш.
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.03.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғуртани молиялаштириш / 06.03.05.00 Жамғариб бориладиган пенсия ҳисоб рақами (шунингдек, 06.06.12.00га қаранг)]
Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўланган тақдирда пенсия билан таъминланиш;
қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳуқуқлардан фойдаланиш.
агар у қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат таълимининг тўлиқ курсини тугалламаган бўлса, умумтаълим мактаби, касб-ҳунар коллежи ёки академик лицейда ўқиш;
VII. Оилавий тадбиркорлик субъектлари ва ёрдам берувчи оила аъзолари ўртасидаги муносабатлар
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.04.00 Кичик ва хусусий тадбиркорлик. Оилавий тадбиркорлик]
20. Оилавий тадбиркорлик субъектлари ва ёрдам берувчи оила аъзолари ўртасидаги муносабатлар оилавий муносабатларда фуқароларнинг тенг ҳуқуқлик принциплари, ўзаро ишонч ва ҳурмат, ҳамжиҳатлик, бир-бирига ёрдам ва оила олдида унинг барча аъзоларининг масъулият ҳисси, боланинг манфаатлари ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, бола меҳнатининг энг ёмон ва мажбурий шаклларига йўл қўймаслик, оила аъзолари томонидан ўз ҳуқуқларини тўсқинликсиз амалга оширилишини ҳамда бу ҳуқуқларнинг ҳимоясини таъминлаш асосида қурилади.
VIII. Ҳунарманд ва шогирдлар ўртасидаги муносабатлар
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.17.00 Халқ бадиий ҳунармандчилиги]
21. Ҳунарманд ва шогирдлар ўртасидаги муносабатлар ўзаро аҳдлашув, ихтиёрийлик, меҳнатга мажбур қилишга йўл қўймаслик ва ижтимоий адолат, иш муомаласи одатларига, шунингдек маҳаллий одатларга ва анъаналарга риоя қилиш асосида қурилади.
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.03.00.00 Меҳнатга ҳақ тўлаш / 05.03.05.00 Меҳнат нормалари ва ишбай баҳолаш]
22. Ҳунарманднинг шогирдларига иш ҳақи тўлаш миқдори ҳунарманд томонидан ўзаро келишув бўйича, уларнинг буюмлар ёки товарлар (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқаришдаги меҳнат улушидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.08.00.00 Касбий тайёргарлик, малака ошириш ва қайта тайёрлаш]
23. Ҳунарманднинг шогирди томонидан ишлаб чиқарилган буюмлар ёки товарлар (ишлар, хизматлар) сифатини назорат қилиш ҳунарманд томонидан амалга оширилади.
24. Ҳунарманд ўз мажбуриятлари бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда мулкий жавобгар бўлади.
декоратив-амалий санъат буюмларига тааллуқли бўлган мебеллар (комплектлар ва алоҳида буюмлар)
Авторлик кийим-бошлар ва пойафзаллар тайёрлаш
ишларнинг бутун комплексини бажарган ҳолда кийим-бошлар ва пойабзаллар, махсилар ва ковушлар, брезент, кирза ва кигиз этиклар, сандалетлар, шлепанцлар ҳамда туфлиларни қўлда якка тартибда тикиш
Бош кийимлар тайёрлаш
дўппилар, шапкалар, саллалар, шунингдек мўйна, қоракўл, чарм ва қўлда тўқилган материаллардан тайёрланган бошқа бош кийимлар
Сопол, чинни, фарфор буюмлар тайёрлаш
сопол, чинни ва фарфордан тайёрланган декоратив-амалий санъатнинг барча турлари, сопол, чинни ва фарфордан тайёрланган архитектура-манзара элементлари, сопол, чинни ва фарфор буюмларни орнамент ва трафарет билан безаклаш
Ёғочдан халқ ҳунармандчилиги буюмларини тайёрлаш
ёғоч ва фанердан тайёрланган ошхона буюмлари, ўйма нақшли буюмлар, бешиклар, болалар юритгичлари (уларга буюмлар), хонтахта, сандиқ, эшиклар, ромлар, декоратив рейкалар, картиналар учун ромлар, ёғочдан ишланган фигурали токарлик буюмлари (шахмат фигуралари ва бошқалар), қўлда ишланган бошқа ёғоч буюмлар
Бўёқли миниатюралар, расмлар, орнаментли ва эмалли безаклар тайёрлаш
фабрикадан ташқари шароитларда тайёрланадиган миллий мусиқа асбобларининг барча турлари
Халқ ўйинчоқлари тайёрлаш
фабрикадан ташқари шароитларда ёғоч, металл, гипс, картон, газлама, сопол ва бошқа материаллардан тайёрланган ўйинчоқлар
Миллий ширинликлар, нон-булка маҳсулотлари ва донали овқатларнинг айрим турларини тайёрлаш
Миллий қанд-шакар (новвот), донали қандолатчилик буюмлари, миллий нонлар ва бошқа нон-булка маҳсулотлари пишириш, миллий пишлоқ маҳсулотлари ва қурт ишлаб чиқариш
Чармдан утилитар ва бадиий буюмлар тайёрлаш
эгар-жабдуқлар ва уларга аксессуарлар, камар, белбоғ, сумкалар ва уларга аксессуарлар, натурал ва сунъий чармдан тайёрланган миллий нимчалар, чарм сувенирлар
Печка ва каминлар ясаш
тандирлар, печкалар, каминлар (шу жумладан улар учун ҳаво сўриш қурилмалари)
Тўр тўқиш, тикувчилик ва кашта тикиш
кашталар ва тўқима буюмлар ҳамда қўлда тайёрланган кийим-бошларга деталлар (кашталар машинада бажарилиши мумкин)
Темирчилик ишлари
кетмонлар, чопқилар, хаскашлар, паншахалар, плуглар, миллий қиличлар, ханжарлар ва пичоқларнинг барча турлари (ҳунармандчилик фаолияти шароитларида тайёрлашга рухсат берилмаганлардан ташқари), кам миқдорда тайёрланадиган темирчилик буюмлари
уй шароитида металлдан тайёрланган маиший буюмларни таъмирлаш (калитларнинг дубликатларини тайёрлаш, соябонларни таъмирлаш, бошқа маиший металл буюмларни оддий таъмирлаш)
Мозаика ишлари
девор ва шип мозаикалари, табиий ва сунъий материалдан мозаика паннолари тайёрлаш
Гулли ва чокли тикишлар
турли газламалардан набойка техникасида тайёрланган буюмлар, «батик», миллий кийим-бошлар (халатлар, яктаклар, нимчалар), дўппилар, миллий одеяллар ва кўрпачалар, ёстиқлар, белбоғлар, тасмалар ва бошқалар
Муқовалаш ишлари
китобларнинг муқоваларини тайёрлаш ва таъмирлаш, қоғоз варақларини муқовалаш ва тикиш
Дурадгорлик ишлари
аҳоли буюртмалари бўйича дурадгорлик ишларини амалга ошириш
Ёйиш ишлари
кўзгулар ва кўзгу сиртлари тайёрлаш
Ёғочга ўйма нақш солиш ишлари
техника воситасида ёғочга ўйма нақшлар солиб бажариладиган декоратив-амалий санъатнинг барча турлари
Суякка ўйма нақш солиш
сувенир буюмлари, кичик пластикалар, нецке, қутичалар, қилич, ханжар ва пичоқлар учун соплар, инкрустацияни қўллаган ҳолда суякдан тайёрланган ва бошқа декоратив-амалий буюмлар
Тошга ўйма нақш солиш
тошдан тайёрланган сувенир буюмлар, кичик пластикалар, қутичалар, ёзув приборлари, шамдонлар, паннолар, рельефлар ва контррельефлар, барельефлар, геральдика ва рамзлар, тошни пардозлаш йўли билан тайёрланган безаклар ва бошқа декоратив-амалий буюмлар
натурал ва синтетик материаллардан тайёрланган ҳажмли ва фигурали шаклдаги қуйма буюмлар, шунингдек косиблик усулида (мураккаб машина ва механизмларни қўлламасдан) мис, бронза, чўян, алюминий ва пўлатдан қуйиш йўли билан тайёрланган буюмлар
Соат ишлари (соатларни таъмирлаш)
соат механизмларини таъмирлаш ва тозалаш, эксклюзив девор, полга қўйиладиган, камин ва қўл соатларини тайёрлаш
Ўйиш ишлари
ўйиш усулида тайёрланган мис, латун, алюминий буюмлар (чойнаклар, қумғонлар, лаганлар, вазалар ва утилитар ҳамда декоратив-амалий мақсаддаги бошқа буюмлар)
Эмаллаш ишлари
эмал қопламали буюмларни тайёрлаш, эмал қопламаларини таъмирлаш ва тиклаш
Заргарлик ишлари
пробага эга бўлган ҳамда қонунчиликда белгиланган тартибда тамғаланиши керак бўлган, миллий усулда тайёрланган олтин, кумуш, платина ва платина гуруҳига мансуб металлардан тайёрланган буюмлар