toggle_night_mode
Норасмий таржима
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Бразилия Федератив Республиксидан соя донларини сотиб олишни ташкиллаштириш ва уларни қайта ишлаш тўғрисида
Аҳолини ўсимлик ёғи билан ҳамда чорвачиликни тўлақонли ем-хашак билан таъминлашни яхшилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ҳамда Ёғ-мой ва озиқ-овқат саноати корхоналари уюшмасининг 2009 йилдан бошлаб ҳар йили Бразилия Федератив Республикасидан 50,0 минг тонна соя донларини олиб келиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
2. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:
соя донларини сотиб олиш асосан баҳор-ёз мавсумида Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигининг ташқи савдо компаниялари томонидан соя етиштирувчи бразилиялик етказиб берувчилар ўртасида тендер (танлов) асосида уларни ташиш учун оптимал маршрутларни танлашни ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади;
Бразилия Федератив Республикаси билан ҳамкорлик фаолияти доирасида 2009 — 2013 йиллар давомида олиб келинадиган соя донлари божхона тўловларидан озод қилинади;
соя сотиб олишни молиялаштириш тижорат банкларининг тегишли ёғ-мой корхоналарига йиллик 8 фоизли имтиёзли ставкада белгиланган тартибда конвертация қилинган миллий валютадаги кредит маблағлари ҳисобидан амалга оширилади..
3. Белгиланадики:
Бразилия Федератив Республикасидан ҳар йили олиб келинадиган соя донлари ҳажми ушбу қарорга мувофиқ саноатнинг йирик, молиявий барқарор ёғ-мой корхоналарида иловага мувофиқ рўйхат бўйича қайта ишланади.;
соядан ёғ чиқиши нормативлари «Ўзпахтасаноатекспорт» холдинг компанияси томонидан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва «Ўзстандарт» агентлиги билан келишилган ҳолда, Бразилия Федератив Республикасидан олиб кирилаётган соя донларининг ҳар бир партиясининг ёғлилиги ва бошқа ҳақиқий сифат кўрсаткичларини ҳисобга олган ҳолда белгиланади.
4. «Ўзпахтасаноатекспорт» холдинг компанияси Бразилия Федератив Республикасидан олиб келинган соя донидан мақсадли ва самарали фойдаланишни ва уларни қайта ишлаш маҳсулотларини қуйидаги тартибда сотишни таъминлайди:
соя ёғи ёки соя ва пахта ёғини аралаштириш йўли билан олинган «Ўзбекистон Ёғи» ёғини — белгиланган тартибда биржа савдоси орқали;
Соя унининг 90 фоизини — ихтисослаштирилган йирик паррандачилик хўжаликларига ёпиқ биржа савдолари орқали ва соя унининг 10 фоизини — тўғридан-тўғри шартномалар бўйича, амалдаги биржа нархлари бўйича чорва моллари учун концентрланган озуқа ишлаб чиқариш бўйича ихтисослаштирилган озуқа корхоналарига.
5. Мазкур қарорга иловасига киритилган ёғ-мой корхоналарига хизмат кўрсатувчи тижорат банкларига соя сотиб олиш учун имтиёзли кредит ресурслари ажратиш тавсия этилсин.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бразилия Федератив Республикасидан соя сотиб олишнинг ўз вақтида молиялаштирилиши устидан назорат ўрнатсин.
6. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимовга юклатилсин.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2009 йил 22 июль,
209-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 22 июлдаги 209-сон қарорига
ИЛОВА
Ёғ-мой корхоналарида ҳар йили сояни қайта ишлаш
ҲАЖМЛАРИ

Т/р

Корхоналар номи

Соя донларини бир йиллик қайта ишлаш ҳажми, минг тонна

1.

«Асака ёғ» ОАЖ

7,00

2.

ОАО «Фарғона ёғ-мой» ОАЖ

10,00

3.

«Тошкент ёғ-мой комбинати» ОАЖ ҚК

5,00

4.

«Гулистон экстракт ёғ»ОАЖ

7,00

5.

«Каттақўрғон ёғ-мой» ОАЖ

6,00

6.

«Косон ёғ экстракция»ОТАЖ

5,00

7

ОАО «Урганч ёғ»ОАЖ

10,00

ИТОГО:

50,00

Эслатма. Корхоналар бўйича кўрсатилган ҳажмлар «Ўзпахтасаноатекспорт» холдинг компанияси томонидан ўзгартирилиши мумкин.