1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.04.00 Агентликлар, инспекциялар ва бошқа идоралар;
2.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.01.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш соҳасининг умумий қоидалари]
[ТСЗ:
1.Ижтимоий-маданий масалалар / Оммавий ахборот воситалари. Ноширлик фаолияти.]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
ЎЗБЕКИСТОН АХБОРОТ АГЕНТЛИГИ (ЎЗТАГ)НИ — ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ АХБОРОТ АГЕНТЛИГИ (ЎЗА)гА АЙЛАНТИРИШ ТЎҒРИСИДА
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.04.00 Агентликлар, инспекциялар ва бошқа идоралар]
1. Ўзбекистон Ахборот агентлиги (ЎзТАГ) — Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги (ЎзА)га айлантирилсин.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.05.00.00 Битимлар;
2.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.04.00 Очиқ ва умумфойдаланиши мумкин бўлган ахборот. Давлат ахборот ресурслари;
3.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.09.00 Оммавий ахборот воситаларидаги ахборот (шунингдек, 13.03.19.00.га қаранг)]
2. ЎзАагентлиги Ўзбекистон Ахборот агентлигининг тўла ҳуқуқли вориси деб ҳисоблансин ҳамда унинг фаолиятининг асосий вазифалари ва йўналишлари:
— мустақил Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг жумҳурият ички ва ташқи сиёсати, давлат ҳокимияти ва бошқарув идораларининг фаолияти ҳақидаги ахборот олиш ҳуқуқларини таъминлаш;
— Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий баёнотлари ва ахборотларини тарқатиш;
— мустақил давлатларнинг, хорижий мамлакатларнинг давлат ҳокимияти ва бошқарув идоралари, оммавий ахборот воситаларига Ўзбекистон Республикасининг ички ҳамда ташқи сиёсатига доир, минтақага хос ижтимоий-сиёсий ва бошқа воқеалар хусусида ахборот материаллари бериш;
— Ўзбекистон Республикаси давлат сиёсатини оғишмай амалга ошира бориб, жумҳурият иқтисодий, ижтимоий, маданий турмушидаги воқеаларни ҳаққоний ва ошкора ёритиш, республика аҳолисини бир-бирларига нисбатан тенг ва ҳурмат билан муносабатда бўлиш, халқлар ўртасида тотувлик, дўстлик ва тинчликни мустаҳкамлаш руҳида тарбиялаш;
— мустақил давлатлар ва хорижий мамлакатларда ўзининг ахборот марказларини, мухбирлар манзилгоҳларини ташкил этиш, хорижий агентликлар ҳамда бошқа оммавий ахборот воситалари билан битимлар тузиш асосида барча турдаги ахборотларни тўплаш ва тарқатиш масалалари юзасидан халқаро алоқаларни йўлга қўйишдан иборат қилиб белгилансин.
3. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддат ичида ушбу Фармонни бажариш юзасидан тегишли қарор қабул қилсин.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1992 йил 5 февраль,
ПФ-327-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 й., 4-сон, 183-модда)