1.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.01.00.00 Соғлиқни сақлаш / 14.01.01.00 Умумий қоидалар / 14.01.01.99 Умумий қоидалар;
2.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат ҳокимияти органлари. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари;
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА (ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ «СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ТИЗИМИНИ ИСЛОҲ ҚИЛИШНИ ЯНАДА ЧУҚУРЛАШТИРИШ ВА УНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ДАВЛАТ ДАСТУРИНИ АМАЛГА ОШИРИШНИНГ АСОСИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИ ТЎҒРИСИДА» 2007 ЙИЛ 19 СЕНТЯБРДАГИ ПФ-3923-СОН ФАРМОНИ ҲАМДА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ «РЕСПУБЛИКА ТИББИЁТ МУАССАСАЛАРИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА» 2007 ЙИЛ 2 ОКТЯБРДАГИ ПҚ-700-СОН ҚАРОРИ)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилишни янада чуқурлаштириш ва уни ривожлантириш Давлат дастурини амалга оширишнинг асосий йўналишлари тўғрисида» 2007 йил 19 сентябрдаги ПФ-3923-сон Фармонига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республика тиббиёт муассасалари фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2007 йил 2 октябрдаги ПҚ-700-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Қосимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2009 йил 15 июнь,
164-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 15 июндаги 164-сон қарорига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 12 сентябрдаги 714-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 997-модда)
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Соғлиқни сақлаш тизимида экспериментни тугаллаш ва ислоҳотларни чуқурлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2004 йил 8 июндаги 264-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 6-сон, 53-модда):
а) Республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари томонидан ташхис қўйиш ва даволаш сифати стандартларига риоя қилган ҳолда аҳолига пулли асосда юқори малакали ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш қоидаларининг (1-илова) 1-бандига «Фармонига» сўзидан кейин «ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилишни янада чуқурлаштириш ва уни ривожлантириш Давлат дастурини амалга оширишнинг асосий йўналишлари тўғрисида» 2007 йил 19 сентябрдаги ПФ–3923-сон Фармонига» сўзлари қўшилсин;
б) Имтиёзли тоифага кирувчи беморларга ордер бериш, уларни шифохонага жойлаштириш ва давлат бюджети маблағлари ҳисобига даволаш қийматини тўлаш тартибида (2-илова):
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Соғлиқни сақлаш тизимини янада ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2003 йил 26 февралдаги ПФ–3214-сон Фармонига мувофиқ ташкил этилган Марказларга;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг юқорида қайд этилган Фармонига 2-иловада келтирилган, замонавий, юқори технологияли ташхис ва даволаш асбоб-анжомлари қўлланилган ҳолда юқори малакали ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиладиган имтиёзли тоифадаги шахсларга;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилишни янада чуқурлаштириш ва уни ривожлантириш Давлат дастурини амалга оширишнинг асосий йўналишлари тўғрисида» 2007 йил 19 сентябрдаги ПФ–3923-сон Фармонига мувофиқ ташкил этилган марказларга ва ушбу Марказлар тўғрисидаги низомларда кўрсатилган имтиёзли тоифадаги шахсларга татбиқ этилади»;
«2. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан йилнинг ҳар чорагида мавжуд ўринлар фондининг, унинг айланишининг ва поликлиникаларнинг беморларни қабул қилиш қувватининг қуйидаги миқдорида имтиёзли бепул тиббий хизматлар кўрсатишга квоталар белгиланади:
Республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари учун — 20 фоизигача;
Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт маркази учун — 20 фоизигача;
Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази учун ҳамда Республика ихтисослаштирилган дерматология ва венерология илмий-амалий тиббиёт маркази учун — 30 фоизигача;
Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт маркази учун — катта ёшдагилар бўлимлари бўйича — 20 фоизигача ва болалар бўлимлари бўйича — 100 фоизигача;
Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази ҳамда Республика ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пульмонология илмий-амалий тиббиёт маркази учун — 100 фоизигача.
Квоталарни минтақалар бўйича тақсимлаш Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар соғлиқни сақлашни бошқариш органларининг буюртманомаларини кўриб чиқиш йўли билан амалга оширилади»;
16-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«имтиёзли тоифага кирувчи беморлар поликлиникаларнинг мавжуд ўринлар фонди, унинг айланиши ва беморларни қабул қилиш қувватининг ушбу Марказ учун қонун ҳужжатларида белгиланган тегишли ҳажмда бўлиши»;
18, 20 ва 23-бандларнинг иккинчи хатбошидаги «20 фоизига қадар ҳажмда» сўзлари «ушбу Марказ учун қонун ҳужжатларида белгиланган ҳажмда» сўзлари билан алмаштирилсин;
19-банднинг тўртинчи хатбошидаги «сеткаси» сўзидан кейин «(Ўзбекистон Республикаси давлат муассасалари тиббиёт ва фармацевтика ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тариф сеткаси)» сўзлари қўшилсин;
г) Республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари даромадларини шакллантиришнинг асосий манбалари ва улар фаолиятини молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низомда (4-илова):
4-банддаги «Марказларнинг 2008 йилдан кечикмай» сўзлари «Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси ва кардиология марказлари 2007 йилда, Республика ихтисослаштирилган урология маркази 2008 йилда ҳамда Республика ихтисослаштирилган жарроҳлик маркази 2011 йилда» сўзлари билан алмаштирилсин;
13-банднинг иккинчи хатбошидаги «20 фоизига қадар ҳажмда» сўзлари «ҳар бир Марказ учун қонун ҳужжатларида белгиланган ҳажмларда» сўзлари билан алмаштирилсин;
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш муассасаларини молиялаштириш ва бошқариш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида» 2005 йил 28 сентябрдаги 217-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 9-10-сон, 51-модда):