1.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.01.00.00 Соғлиқни сақлаш / 14.01.01.00 Умумий қоидалар / 14.01.01.99 Умумий қоидалар;
2.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат ҳокимияти органлари. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари;
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА (ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ «СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ТИЗИМИНИ ИСЛОҲ ҚИЛИШНИ ЯНАДА ЧУҚУРЛАШТИРИШ ВА УНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ДАВЛАТ ДАСТУРИНИ АМАЛГА ОШИРИШНИНГ АСОСИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИ ТЎҒРИСИДА» 2007 ЙИЛ 19 СЕНТЯБРДАГИ ПФ-3923-СОН ФАРМОНИ ҲАМДА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ «РЕСПУБЛИКА ТИББИЁТ МУАССАСАЛАРИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА» 2007 ЙИЛ 2 ОКТЯБРДАГИ ПҚ-700-СОН ҚАРОРИ)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилишни янада чуқурлаштириш ва уни ривожлантириш Давлат дастурини амалга оширишнинг асосий йўналишлари тўғрисида» 2007 йил 19 сентябрдаги ПФ-3923-сон Фармонига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республика тиббиёт муассасалари фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2007 йил 2 октябрдаги ПҚ-700-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Қосимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2009 йил 15 июнь,
164-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 15 июндаги 164-сон қарорига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимида бошқаришни такомиллаштириш тўғрисида» 1999 йил 14 январдаги 18-сон қарорида:
а) Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тўғрисидаги Низомда (2-илова):
«қонунларга ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг бошқа ҳужжатларига» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг ҳужжатларига» сўзлари билан алмаштирилсин;
«фармонлари ва фармойишларига» сўзлари «фармонлари, қарорлари ва фармойишларига» сўзлари билан алмаштирилсин;
«қонунчилик ҳужжатларига» сўзлари «қонун ҳужжатларига» сўзлари билан алмаштирилсин;
«вилоятлар ва Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармалари икки томонлама — тегишли ҳокимлик ҳамда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги бўйсунувида бўлади»;
«тиббий ёрдам сифати стандартларини ва ҳажмини белгилайди, тиббий ва фармацевтик фаолиятни лицензиялашни амалга оширади»;
қуйидаги мазмундаги ўн тўртинчи хатбоши қўшилсин:
«тиббий ташхис тизимини такомиллаштиради, республика ҳудуди бўйича ташхис хизматлари тармоғини ривожлантиради, ихтисослаштирилган тиббий марказлар тармоқларининг фаолият кўрсатишини таъминлайди»;
«қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Вазирлик ва унинг ҳудудий органлари кадрлар таркибини юқори малакали мутахассислар билан мустаҳкамлайди, врач ходимларнинг, шу жумладан клиник ординатура орқали малакасини ошириш ва касбий даражасини такомиллаштиришни амалга оширади, шунингдек раҳбар ходимларнинг малакавий таркиби ҳамда касбий даражаси юзасидан назоратни амалга оширади, касбий тайёргарлиги ва малакаси бўйича эгаллаб турган лавозимига мувофиқлиги юзасидан уларни аттестациядан ўтказади, соғлиқни сақлаш бошқармалари бирламчи бўғини ва ҳудудий органлари раҳбарларининг доимий равишда малакасини ошириш ҳамда касбий даражасини ошириш тизимини яратади, врачлар, фармацевтлар ва бошқа тиббиёт ходимларининг касбий малакасини оширишни назорат қилади ҳамда малака тоифалари бериш учун уларни аттестациядан ўтказади»;
10-банднинг биринчи хатбошидан «кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига тасдиқлаш учун тақдим этиладиган» сўзлари чиқариб ташлансин;
«қонунларга ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг бошқа ҳужжатларига» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг ҳужжатларига» сўзлари билан алмаштирилсин;
«фармонлари ва фармойишларига» сўзлари «фармонлари, қарорлари ва фармойишларига» сўзлари билан алмаштирилсин;
«тиббий хизматлар кўрсатишда диагностика ва даволашда ягона стандартларни жорий этиш, шунингдек уларга тиббиёт муассасаларида риоя этилиши устидан назоратни амалга ошириш;
тегишли ҳудудларда жойлашган тиббиёт муассасалари фаолиятига ташкилий-методик раҳбарликни амалга ошириш;
самарали санитария-эпидемиология назоратини таъминлаш, юқумли ва ўта хавфли касалликлар тарқалишининг олдини олиш бўйича таъсирчан чора-тадбирларни амалга ошириш;
оилада тиббий маданиятни ошириш бўйича аҳоли ўртасида профилактика ишларини амалга оширишни ташкил қилиш»;
«9. Соғлиқни сақлаш бошқармасига тегишли ҳудуд ҳокими тавсиясига кўра Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган бошлиқ бошчилик қилади».
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Соғлиқни сақлаш тизимида экспериментни тугаллаш ва ислоҳотларни чуқурлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2004 йил 8 июндаги 264-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 6-сон, 53-модда):
а) Республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари томонидан ташхис қўйиш ва даволаш сифати стандартларига риоя қилган ҳолда аҳолига пулли асосда юқори малакали ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш қоидаларининг (1-илова) 1-бандига «Фармонига» сўзидан кейин «ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилишни янада чуқурлаштириш ва уни ривожлантириш Давлат дастурини амалга оширишнинг асосий йўналишлари тўғрисида» 2007 йил 19 сентябрдаги ПФ–3923-сон Фармонига» сўзлари қўшилсин;
б) Имтиёзли тоифага кирувчи беморларга ордер бериш, уларни шифохонага жойлаштириш ва давлат бюджети маблағлари ҳисобига даволаш қийматини тўлаш тартибида (2-илова):
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Соғлиқни сақлаш тизимини янада ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2003 йил 26 февралдаги ПФ–3214-сон Фармонига мувофиқ ташкил этилган Марказларга;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг юқорида қайд этилган Фармонига 2-иловада келтирилган, замонавий, юқори технологияли ташхис ва даволаш асбоб-анжомлари қўлланилган ҳолда юқори малакали ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиладиган имтиёзли тоифадаги шахсларга;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилишни янада чуқурлаштириш ва уни ривожлантириш Давлат дастурини амалга оширишнинг асосий йўналишлари тўғрисида» 2007 йил 19 сентябрдаги ПФ–3923-сон Фармонига мувофиқ ташкил этилган марказларга ва ушбу Марказлар тўғрисидаги низомларда кўрсатилган имтиёзли тоифадаги шахсларга татбиқ этилади»;
«2. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан йилнинг ҳар чорагида мавжуд ўринлар фондининг, унинг айланишининг ва поликлиникаларнинг беморларни қабул қилиш қувватининг қуйидаги миқдорида имтиёзли бепул тиббий хизматлар кўрсатишга квоталар белгиланади:
Республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари учун — 20 фоизигача;
Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт маркази учун — 20 фоизигача;
Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази учун ҳамда Республика ихтисослаштирилган дерматология ва венерология илмий-амалий тиббиёт маркази учун — 30 фоизигача;
Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт маркази учун — катта ёшдагилар бўлимлари бўйича — 20 фоизигача ва болалар бўлимлари бўйича — 100 фоизигача;
Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази ҳамда Республика ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пульмонология илмий-амалий тиббиёт маркази учун — 100 фоизигача.
Квоталарни минтақалар бўйича тақсимлаш Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар соғлиқни сақлашни бошқариш органларининг буюртманомаларини кўриб чиқиш йўли билан амалга оширилади»;
16-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«имтиёзли тоифага кирувчи беморлар поликлиникаларнинг мавжуд ўринлар фонди, унинг айланиши ва беморларни қабул қилиш қувватининг ушбу Марказ учун қонун ҳужжатларида белгиланган тегишли ҳажмда бўлиши»;
18, 20 ва 23-бандларнинг иккинчи хатбошидаги «20 фоизига қадар ҳажмда» сўзлари «ушбу Марказ учун қонун ҳужжатларида белгиланган ҳажмда» сўзлари билан алмаштирилсин;
19-банднинг тўртинчи хатбошидаги «сеткаси» сўзидан кейин «(Ўзбекистон Республикаси давлат муассасалари тиббиёт ва фармацевтика ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тариф сеткаси)» сўзлари қўшилсин;
г) Республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари даромадларини шакллантиришнинг асосий манбалари ва улар фаолиятини молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низомда (4-илова):
4-банддаги «Марказларнинг 2008 йилдан кечикмай» сўзлари «Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси ва кардиология марказлари 2007 йилда, Республика ихтисослаштирилган урология маркази 2008 йилда ҳамда Республика ихтисослаштирилган жарроҳлик маркази 2011 йилда» сўзлари билан алмаштирилсин;
13-банднинг иккинчи хатбошидаги «20 фоизига қадар ҳажмда» сўзлари «ҳар бир Марказ учун қонун ҳужжатларида белгиланган ҳажмларда» сўзлари билан алмаштирилсин;
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш муассасаларини молиялаштириш ва бошқариш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида» 2005 йил 28 сентябрдаги 217-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 9-10-сон, 51-модда):