1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.03.00 Инвестиция (хусусийлаштириш) жамғармалари;
2.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.04.00.00 Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар]
[ТСЗ:
1.Молия / Бухгалтерия ҳисоби]
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг
буйруғи
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИНИНГ МИЛЛИЙ СТАНДАРТИ (21-СОНЛИ БҲМС) «ХЎЖАЛИК ЮРИТУВЧИ СУБЪЕКТЛАРНИНГ МОЛИЯВИЙ-ХЎЖАЛИК ФАОЛИЯТИ БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ ҲИСОБВАРАҚЛАР РЕЖАСИ ВА УНИ ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА»ГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2009 йил 25 майда 1181-2-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2024 йил 14 ноябрдаги 191-сонли «Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисоби миллий стандарти (21-сонли БҲМС) «Хўжалик юритувчи субъектларда бухгалтерия ҳисобининг ҳисобварақлар режаси ва уни қўллаш бўйича йўриқнома»ни тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3593, 27.12.2024 й.) асосан 2025 йил 1 январдан ўз кучини йўқотади.
«Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ахборотномаси, 1996 йил, 9-сон, 142-модда) 5-моддасига асосан ва «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ахборотномаси, 2001 йил, 1-2-сон, 8-модда) 23-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 23 ноябрдаги 553-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги тўғрисидаги Низомга (Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами, 1992 йил, 12-сон, 37-модда) мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг 2002 йил 9 сентябрдаги 103-сонли буйруғи билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (21-сонли БҲМС) «Хўжалик юритувчи субъектларнинг молиявий-хўжалик фаолияти бухгалтерия ҳисоби Счётлар режаси ва уни қўллаш бўйича Йўриқнома»га (рўйхат рақами 1181, 2002 йил 23 октябрь — Ўзбекистон Республикасининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2002 йил, 20-сон) иловага* мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.