ўзбекистон республикаси давлат мулкини бошқариш давлат қўмитасининг
Қарори
ИНТЕЛЛЕКТУАЛ МУЛК ОБЪЕКТЛАРиНИ БАҲОЛАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2009 йил 8 майда 1953-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитасининг 2012 йил 22 майдаги 01/19-18/10-сонли «Интеллектуал мулк объектларини баҳолаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 1953-1, 18.06.2012 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 29 апрелдаги ПҚ–847-сонли «Лойиҳа-тадқиқот ташкилотлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси қарор қилади:
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Баҳолаш фаолияти тўғрисида»ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Ахборотномаси, 1999 йил., 9-сон, 208-модда), Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 29 апрелдаги ПҚ–847-сонли «Лойиҳа-тадқиқот ташкилотлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2008 йил., 4-сон, 237-модда) қарорига мувофиқ интеллектуал мулк объектларини баҳолашда баҳолаш ташкилотларига, унинг жараёнлари ва ҳисоблаш услубларига бўлган ягона талабларни белгилайди.
I. Умумий қоидалар
1. Интеллектуал мулк объектини баҳолаш Мол-мулкни баҳолаш миллий стандартларига мувофиқ баҳоловчи ташкилотлар томонидан амалга оширилади ва баҳолаш ҳисоботи билан расмийлаштирилади.
2. Интеллектуал мулк объектининг қиймати уч ёндашув билан, яъни даромадли, харажатли, қиёсий ёндашувлар билан аниқланади. Баҳолашнинг уч ёндашувидан бирини қўллаш мумкин бўлмаган тақдирда баҳоловчи ташкилот у ёки бу ёндашувни қўллаш рад этилишини зарур равишда баҳолаш ҳисоботида асослаши керак.
4. Даромадли ёндашув интеллектуал мулк объектидан фойдаланишдан даромад (фойда) олиш эҳтимоллари мавжуд бўлган ҳолларда қўлланади.
5. Интеллектуал мулк объектидан фойдаланишдан тушган даромадлар интеллектуал мулк объектидан фойдаланиш ҳуқуқи топширилган ҳуқуқ эгаси томонидан маълум давр учун олинадиган пул тушумлари ва пул тўловлари (келгусида — пул оқими деб юритилади) орасидаги фарқдир.
6. Интеллектуал мулк объектидан фойдаланиш ҳуқуқи топширилганлиги учун тўловларнинг ҳажми битим тарафлари барча зарур маълумотларга эга бўлган ҳолда оқилона ҳаракат қилган пайтда келиб чиқадиган энг кўп эҳтимолий мазмун асосида ҳисоблаб чиқилади ва тўловларнинг ҳажмида қандайдир фавқулодда ҳолатлар акс этмайди.
7. Интеллектуал мулк объектидан фойдаланишдан олинадиган асосий фойдалар қуйидагилардир:
маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотишда ва (ёки) асосий ва айланма маблағларга сармоя киритишдаги харажатлардан тежаш, шунингдек харажатларни амалда камайтириш, интеллектуал мулк объектидан фойдаланиш ҳуқуқини қўлга киритишда харажатларнинг бўлмаслиги (масалан, лицензион тўловларнинг йўқлиги, лицензиарга даромаддан энг кўп эҳтимолдаги улушни ажратиш заруратининг бўлмаслиги);
ишлаб чиқарилаётган дона маҳсулотнинг (иш, хизмат) нархини ошириш;
ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг (иш, хизмат) сотув ҳажмини ошириш;
солиқлар ва (ёки) бошқа мажбурий тўловларни камайтириш;
қарз эвазига хизмат кўрсатиш тўловларини камайтириш;
фойдаларнинг бошқа шакллари ва кўрсатилган шаклларнинг турли комбинациялари.
8. Баҳоланадиган интеллектуал мулк объектидан фойдаланишдан тушадиган даромадлар тўғридан-тўғри ҳуқуқ эгаси интеллектуал мулк объектини ишлатмаган ҳолда олган пул оқими ҳажми, таваккалчилиги ва тушум вақтини интеллектуал мулк объектидан фойдаланишдан тушадиган пул оқимининг ҳажми, таваккалчилиги ва тушум вақти билан солиштириш орқали аниқланади.
III. Қиёсий ёндашув
9. Қиёсий ёндашув — бу баҳолаш объектини унга нисбатан битимлари қийматлари тўғрисида маълумотларига эга бўлган бошқа шунга ўхшаш объектлар билан солиштириш орқали баҳолаш объектининг қийматини баҳолаш услублари мажмуидир.
10. Қиёсий ёндашувни қўллаш баҳолаш объектларининг (келгусида — ўхшаш) ўхшаш нархлари ҳақидаги ишончли ва тўлиқ маълумот ҳамда улар билан амалга ошириладиган битимларнинг ҳақиқий шартлари мавжуд бўлган тақдирда амалга оширилади. Бунда битимлар қийматлари, таклиф ва талаб ҳақидаги маълумотлардан фойдаланилиши мумкин.
12. Қиёсий ёндашувни қўллаган ҳолда қийматни аниқлаш қуйидаги асосий жараёнларни ўз ичига олади:
баҳолаш объектини шунга ўхшаш объектлар билан солиштиришдаги элементларни аниқлаш (келгусида солиштириш элементлари деб юритилади);
баҳоланаётган интеллектуал мулк объектининг ҳар бир солиштириш элементлари бўйича шунга ўхшаш ҳар бир объектдаги хусусият ва фарқлари даражасини аниқлаш;
баҳоланаётган интеллектуал мулк объектининг шунга ўхшаш ҳар бир объектдаги солиштириш элементлари бўйича тегишли хусусиятлар ва фарқлари даражасига мос равишда шунга ўхшаш объектлар қийматларидаги тузатишларни аниқлаш;
ҳар бир шунга ўхшаш объект қийматининг ҳар бир солиштириш элементлари бўйича уларнинг баҳоланаётган интеллектуал мулк объектидан фарқи бўйича тузатиш;
Солиштириш элементларига баҳолаш объекти қийматидаги омиллар (баҳолаш объекти қийматига таъсир қилувчи омиллар) ва интеллектуал мулк объектларига оид битишувлар бозорида вужудга келадиган тавсиф ва хусусиятлар тааллуқлидир.
13. Солиштиришнинг энг муҳим элементлари, қоидага кўра, қуйидагилардир:
14. Харажатли ёндашув — бу мулкнинг эскирганлигини инобатга олган ҳолда баҳолаш объектини тиклаш ёки алмаштириш учун зарур бўлган сарф-харажатлар миқдорини белгилашга асосланган баҳолаш услублар мажмуи.
15. Харажатли ёндашувни қўллаш баҳолаш объектини тиклаш ёки алмаштириш имкони мавжуд бўлганда амалга оширилади.
Харажатли ёндашувни қўллаш орқали баҳолаш қуйидаги асосий жараёнларни ўз ичига олади:
баҳолаш объектига шунга ўхшаш янги баҳолаш объектини яратиш учун сарфланадиган харажатлар миқдорини аниқлаш;
баҳолаш объектининг шунга ўхшаш янги объектга нисбатан эскирганлиги ҳажмини аниқлаш;
баҳолаш объекти қийматини унга нисбатан шунга ўхшаш янги баҳолаш объектини яратиш учун сарфланадиган харажатлар миқдорини чегириб ташлаш йўли билан ҳисоблаш.
16. Баҳолаш объектига нисбатан унга ўхшаш янги объектни яратишга қилинган харажатлар суммаси бевосита ва билвосита интеллектуал мулк объектини яратиш ва уни фойдаланишга яроқли ҳолга келтириш, шунингдек интеллектуал мулк объектининг яратилишида капитал киритганлиги учун бериладиган энг кўп эҳтимолий мукофоти ҳажми кўринишидаги сармоядорнинг даромадини ўз ичига олади.
17. Баҳолаш объектига нисбатан унга ўхшаш янги интеллектуал мулк объектини яратишга қилинган харажатлар суммаси ҳуқуқ эгаси томонидан илгари баҳоланаётган интеллектуал мулк объектини яратишга амалда сарфланган харажатларни индексациялаш ёки баҳолаш объектига нисбатан унга ўхшаш янги интеллектуал мулк объектини яратиш учун зарур бўлган барча манбаларни (элементлар, харажатларни) баҳолаш кунидаги нархлар ва тарифлар бўйича калькуляция қилиш йўли билан белгиланиши мумкин.
18. Индексациялашни ўтказишда харажатлар элементлари бўйича нархларнинг ўзгариб бориши индексларидан фойдаланиш шарт. Харажатлар элементлари бўйича нархларнинг ўзгариб бориши индекслари ҳақида ҳаммабоп ишончли маълумотлар мавжуд бўлмаганда Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг тегишли саноат тармоқлари бўйича нархлар ўзгариши индекслари бўйича ахборотларидан фойдаланилиши мумкин.
19. Сармоядорнинг даромади баҳоланаётган интеллектуал мулк объектини яратиш учун зарур унга нисбатан сармоя киритиш таваккалчилиги даражаси ва вақт даври бўйича энг кўп эҳтимолли ўхшаш капиталнинг самара беришига киритган миқдорлардан келиб чиққан ҳолда кўзда тутилган бўлиши мумкин.
20. Интеллектуал мулк объектининг эскирганлиги умуман олганда баҳолаш объектига нисбатан унга ўхшаш янги объектнинг фойдали ишлатилиши муддатини ва мавжуд баҳолаш объектининг фойдали ишлатилиши қолган муддатини баҳолаш асосида белгиланиши мумкин. Бунда интеллектуал мулк объектини фойдали ишлатиш муддати шартнома асосида интеллектуал мулк объекти фойдаланишга берилган ҳуқуқ муддати ёки интеллектуал мулк объекти ҳуқуқ эгасининг шахсий ишлаб чиқаришида (бизнесида) ишлатиши мумкин бўлган давридаги муддат деб белгиланиши мумкин.
V. Якуний қоида
21. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси, Давлат патент идораси билан келишилган.
Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси раиси Н. ХАНОВ
Тошкент ш.,
2009 йил 27 январь,
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси раиси Ш. САЛИХОВ
Тошкент ш.,
2009 йил 27 январь,
Ўзбекистон Республикаси Давлат патент идораси директори Б. АМОНОВ
Тошкент ш.,
2009 йил 27 январь,
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 19-20-сон, 241-модда)