ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ ПАТЕНТ ИДОРАСИ ДИРЕКТОРИНИНГ
буйруғи
САНОАТ МУЛКИ ОБЪЕКТИ ПАТЕНТИНИНГ АМАЛ ҚИЛИШИНИ ТИКЛАШ ҚОИДАЛАРИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2009 йил 7 апрелда 1937-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
«Ихтиролар, фойдали моделлар ва саноат намуналари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 30 июлдаги ЎРҚ–164-сон Қонунига мувофиқ буюраман:
2. Саноат мулки объекти патентининг амал қилишини тиклаш тўғрисидаги илтимоснома Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига (бундан буён матнда Вазирлик деб юритилади) патентнинг амал қилиши тугатилган санадан эътиборан уч йил муддат ичида, бироқ патентнинг Қонунда назарда тутилган амал қилиш муддати тугагунга қадар топширилиши мумкин.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2022 йил 14 октябрдаги 23-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3392, 17.10.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.10.2022 й., 10/22/3392/0951-сон)
3. Патентнинг амал қилишини тиклаш учун қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорда патент божи тўланади.
4. Патентнинг амал қилишини тиклашга доир ишларни юритиш мустақил равишда патент эгаси ёки патент вакили томонидан амалга оширилади.
2-§. Илтимосномани бериш ва кўриб чиқиш
5. Патентнинг амал қилишини тиклаш тўғрисидаги илтимоснома мазкур Қоидаларга иловада келтирилган шакл бўйича тақдим этилади.
Илтимоснома патент эгаси ёки унинг вакили томонидан имзоланади. Юридик шахс номидан илтимоснома лавозими кўрсатилган ҳолда раҳбар томонидан имзоланади. Имзо муҳр билан тасдиқланади.
6. Патент эгасининг патентнинг амал қилишини тиклаш тўғрисидаги илтимосномасига патентнинг амал қилишини тиклаш учун белгиланган миқдорда патент божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади.
Қонуннинг 34-моддасига мувофиқ патент эгаси томонидан, шунингдек тегишли йилда патентни ўз кучида сақлаб туриш учун патент божи тўланиши ҳамда бу ҳақда ҳам илтимосномага тегишли ҳужжат илова қилиниши лозим.
Патентнинг амал қилишини тиклаш ва патентни ўз кучида сақлаб туриш учун бож тўланганлик ҳолати битта тўлов ҳужжати билан тасдиқланиши мумкин.
8. Илтимоснома ва унга илова қилинадиган ҳужжатлар Вазирликка бевосита берилади ёки почта орқали юборилади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2022 йил 14 октябрдаги 23-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3392, 17.10.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.10.2022 й., 10/22/3392/0951-сон)
9. Илтимоснома ва унга илова қилинадиган ҳужжатлар келиб тушган кундан бошлаб ўн беш кунлик муддат ичида барча керакли ҳужжатларнинг мавжудлиги ва уларни ушбу Қоидаларнинг 1 — 8-бандларида белгиланган талабларга мос келиши текширилади.
10. Ушбу Қоидаларнинг 5 — 7-бандларида кўрсатиб ўтилган керакли ҳужжатлар мавжуд бўлмаган ва/ёки нотўғри расмийлаштирилган тақдирда, патент эгасига ёки унинг вакилига мавжуд бўлмаган ва/ёки тузатилган ҳужжатларни сўровнома жўнатилган санадан бошлаб уч ой ичида тақдим этиш зарурлиги тўғрисида сўровнома юборилади. Бунда илтимосномани кўриб чиқишнинг белгиланган муддатининг ўтиши етишмаётган ёки тузатилган ҳужжатларнинг охиргиси келиб тушгунга қадар тўхтатиб турилади.
11. Тақдим этилган ҳужжатлар мазкур Қоидаларнинг талабларига мос келганида патентнинг амал қилиши тикланади.
Патентнинг амал қилишини тиклаш тўғрисидаги маълумотлар тегишли Давлат реестрига киритилади ва Вазирликнинг расмий ахборотномасида эълон қилинади. Патент эгасига ёки унинг вакилига патентнинг амал қилиши тикланганлиги тўғрисида билдиришнома юборилади.
(11-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2022 йил 14 октябрдаги 23-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3392, 17.10.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.10.2022 й., 10/22/3392/0951-сон)
12. Тақдим этилган ҳужжатлар мазкур Қоидаларнинг талабларига мос келмаганида, шунингдек тузатилган ёки етишмаётган ҳужжатлар белгиланган муддатда тақдим этилмаган тақдирда Вазирлик патент эгасига ёки унинг вакилига илтимосномани қаноатлантириш рад этилганлиги тўғрисида рад этиш асослари кўрсатилган билдиришнома юборади.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2022 йил 14 октябрдаги 23-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3392, 17.10.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.10.2022 й., 10/22/3392/0951-сон)
Саноат мулки объекти патентининг амал қилишини тиклаш қоидаларига ИЛОВА
Патентнинг амал қилиши патентни ўз кучида сақлаб туриш учун патент божи тўланмаганлиги сабабли тугатилган.
Илова қилинаётган ҳужжатлар (кераклиси [х] билан белгилансин)
— патентнинг амал қилишини тиклаш учун бож ҳамда тегишли йилда патентни ўз кучида сақлаб туриш учун патент божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат;
— меросга бўлган ҳуқуқни ёки ворислик ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатнинг нусхаси;
— ишларни юритиш учун ишончнома.
Патент эгаси
______________________________
(лавозими, Ф.И.О., имзо)
Сана _________
(М.Ў.)
(илова Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2022 йил 14 октябрдаги 23-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3392, 17.10.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.10.2022 й., 10/22/3392/0951-сон)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 15-сон, 193-модда; 2011 й., 40-сон, 418-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.10.2022 й., 10/22/3392/0951-сон)