3.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат ҳокимияти органлари. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари;
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ «ДАВЛАТ ҲОКИМИЯТИ ВА БОШҚАРУВИ ОРГАНЛАРИ, СУД ОРГАНЛАРИ ВА НОТАРИАЛ ИДОРАЛАР ХОДИМЛАРИ МЕҲНАТИГА ҲАҚ ТЎЛАШНИНГ ТАРИФ СЕТКАСИНИ ЖОРИЙ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА» 1996 ЙИЛ 12 АПРЕЛДАГИ 147-СОН ҚАРОРИГА ЎЗГАРТИРИШ КИРИТИШ ҲАҚИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июлдаги 396-сонли «Қонунчилик базасини янада тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг «Нотариат тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, суд органлари ва нотариал идоралар ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг тариф сеткасини жорий этиш тўғрисида» 1996 йил 12 апрелдаги 147-сон қарорига 24-илованинг «Лавозимлар номи» устунидаги «Давлат нотариусининг ўринбосари» ва «Консультант» сўзлари тегишли равишда «Катта давлат нотариусининг ўринбосари» ва «Давлат нотариусининг ёрдамчиси» сўзлари билан алмаштирилсин.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири Р.А. Муҳитдинов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2009 йил 25 март,
86-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 13-сон, 147-модда)