1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.02.00 Республика бюджети даромадлари]
[ТСЗ:
1.Молия / Бюджет. Бюджетдан ташқари жамғармалар]
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ
Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ДАВЛАТ БЮДЖЕТИГА ТУШУМЛАР ТЎҒРИСИДАГИ МАЪЛУМОТЛАРНИ ЙИҒИШ ВА АЙИРБОШЛАШ ТАРТИБИ ҲАҚИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2009 йил 7 мартда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1914]
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2025 йил 17 январдаги 224-сон, Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 9 январдаги 40/20-сон ва Солиқ қўмитасининг 2025 йил 14 январдаги 2025-01-сонли ««Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетига тушумлар тўғрисидаги маълумотларни йиғиш ва айирбошлаш тартиби ҳақидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорни ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 1914-1, 31.01.2025 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг «Бюджет тизими тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига солиқлар, йиғимлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича маълумотларни тезкор равишда йиғиш, қайта ишлаш ва унинг асосида Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетига тушумлар тўғрисидаги тезкор маълумотларни шакллантиришни таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Марказий банк Бошқаруви ва Давлат солиқ қўмитаси қарор қиладилар:
1. Илова қилинган Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетига тушумлар тўғрисидаги маълумотларни йиғиш ва айирбошлаш тартиби ҳақидаги низом тасдиқлансин.
2. Мазкур Қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтган кундан бошлаб ўн кун ўтгач кучга киради.
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2009 йил 6 февраль,
18-сон
Марказий банк раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Тошкент ш.,
2009 йил 6 февраль,
2/8-сон
Давлат солиқ қўмитаси раиси Б. ПАРПИЕВ
Тошкент ш.,
2009 йил 6 февраль,
2008-47-сон
Молия вазирлиги, Марказий банк Бошқаруви ва Давлат солиқ қўмитасининг 2009 йил 6 февралдаги 18, 2/8, 2008-47-сонли қарори билан ТАСДИҚЛАНГАН
Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетига тушумлар тўғрисидаги маълумотларни йиғиш ва айирбошлаш тартиби ҳақида
НИЗОМ
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Бюджет тизими тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, тижорат банклари ва Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ўртасида Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетига солиқлар, йиғимлар ва бошқа мажбурий тўловлар (кейинги ўринларда — Давлат бюджетига тушумлар) бўйича маълумотларни йиғиш ва айирбошлаш, шунингдек улар асосида тезкор маълумотларни шакллантириш ва қайта ишлаш тартибини белгилайди.
Тарафлар — Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки (кейинги ўринларда — МБ), тижорат банклари (кейинги ўринларда — банклар), Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси (кейинги ўринларда — ДСҚ), шунингдек Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ахборот ҳисоблаш маркази (кейинги ўринларда — Молия вазирлигининг АҲМ).
Давлат бюджетига тушумлар бўйича маълумот — мазкур Низомда белгиланган шакл бўйича Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Марказий банкидан, тижорат банкларидан баланс рақами 23402 «Республика бюджетининг маблағлари» банк ҳисобварағи бўйича Давлат бюджетига солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тушуми ва қайтарилиши бўйича олинадиган электрон кўринишдаги маълумот;
Солиқ тўловчилар тўғрисидаги маълумот — мазкур Низомда белгиланган шакл бўйича Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасидан солиқ тўловчиларнинг шахсий ҳисобварақларидан ҳисобланган суммалар миқдори, солиқ тўловчиларнинг идентификация рақами (СТИР), банк ва бошқа керакли реквизитлар тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига оладиган, солиқ тўловчилар тўғрисидаги электрон маълумот;
Молия вазирлиги АҲМ ахборот тизими (МВАҲМАТ) — Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ахборот-Ҳисоблаш маркази томонидан ишлатиладиган, Давлат бюджетига тушумлар бўйича маълумотларни тезкор йиғиш, қайта ишлаш ва айирбошлашни амалга оширишни автоматизациялашган жараёни учун мўлжалланган воситалар мажмуи, шу жумладан аппарат ускуналар, дастурий таъминот ва бошқа техник воситалар;
Меъёрий ахборотлар маълумотномаси (МАМ) — Ўзбекистон Республикаси Марказий банкидан, тижорат банкларидан ва Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасидан келиб тушган, Давлат бюджетига тушумлар бўйича маълумотларни қайта ишлашда ишлатиладиган, таркибида СТИР электрон маълумотномаси, банк кодлари, ҳудудлар, солиқ тўловчилар ва бошқа зарур кўрсаткичлардан фойдаланиладиган электрон ахборотлар маълумотномаси;
2. МБ, банклар ва ДСҚдан Давлат бюджетига тушумлар тўғрисида маълумотларни олиш, шунингдек қайта ишлаш ва айирбошлаш Молия вазирлигининг АҲМ томонидан амалга оширилади.
6. Ахборотларни қайта ишлаш натижасида олинган маълумотларнинг бир хиллигини таъминлаш учун МБ АБМ Молия вазирлигининг АҲМга ШҲР ва банк кодлари бўйича амалдаги маълумотномаларни, шунингдек ушбу маълумотномаларга киритиладиган кейинги ўзгартиришларни тақдим қилади.
7. Молия вазирлигининг АҲМ Ахборот тизимининг маълумотлар базаси Давлат бюджетига тушумлар тўғрисида оператив маълумотларни Молия вазирлиги ва ДСҚга тезкор тақдим этиш ва Давлат бюджетига тушумлар суммасини солиқ тўловчилар кесимида, уларнинг шахсий ҳисобварақларидан ҳисобланган суммалар ҳисобини юритиш мақсадида ДСҚ ва банклардан қабул қилинган маълумотларни жамлаш, қайта ишлаш ва айирбошлашни таъминлайди.
9. Телекоммуникация тармоғи каналлари орқали бериладиган барча маълумотлар текст кўринишида (ASCII) бўлиши шарт ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибдаги алгоритм бўйича шифрланади. Ушбу мақсадда Тарафлар келишувига кўра бир хилдаги махсус дастурлар ишлатилиши мумкин.
11. Молия вазирлигининг АҲМ ДСҚдан олинадиган маълумотлар асосида МВАҲМАТда МБ ва банклардан олинадиган маълумотларни қайта ишлайди ва таҳлил қилади ва кунлик асосда мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шакл бўйича Давлат бюджетига тушумлар тўғрисидаги тезкор маълумотларни шакллантиради ҳамда Молия вазирлиги ва ДСҚга тақдим қилади.
12. Барча чиқадиган маълумотлар Молия вазирлигининг АҲМ Ахборот тизимида мавжуд МАМ асосида шакллантирилади ва унинг тегишли кўрсаткичларини ўз ичига олади.
13. Маълумотларни тақдим қилиш санаси дам олиш кунига тўғри келган ҳолатларда, тақдим қилиш муддати ундан кейинги биринчи иш кунига кўчирилади.
14. Тақдим қилинган маълумотларда номувофиқликлар аниқланган ҳолатларда Тарафлар бир-бирларига номувофиқликлар аниқланганлиги тўғрисида ахборот берадилар ҳамда қонун ҳужжатларида ўрнатилган тартибда уларни бартараф қилиш учун зарур чоралар кўрадилар.
15. Тарафлар томонидан маълумотлар айирбошлаш бепул асосда амалга оширилади. Бунда тақдим қилинган маълумотлар Тарафлар томонидан хизмат мақсадларида фойдаланилади ва «Хизматда фойдаланиш учун» белгиси қўйилади.
16. Тарафлар айирбошлаш натижасида олинадиган маълумотларнинг махфийлигини таъминлаш учун жавобгардирлар.
17. Мазкур Низом Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги билан келишилган.
Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги бош директорининг биринчи ўринбосари Х. МУҲИТДИНОВ
Тошкент ш.,
2009 йил 6 февраль
Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетига тушумлар тўғрисидаги маълумотларни йиғиш ва айирбошлаш тартиби ҳақидаги низомга 1-ИЛОВА
ДСҚ томонидан Молия вазирлигига тақдим қилинадиган маълумот
20__ й. _______________ га солиқ тўловчилар тўғрисидаги
* Ойлик равишда ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 5-санасига жадвалнинг 1-устунини, шунингдек ҳисобот чораги (йили)дан кейинги ойнинг 30-санасига қўшимча равишда 2 — 4-устунлари тўлдирилган ҳолда тақдим қилинади;
** Давлат бюджетига тушумлар устидан мониторинг амалга ошириладиган барча вазирлик ва идоралар кўрсатилади;
*** Солиқ тўловчилардан тушумларнинг барча турлари бўйича умумлаштирилган солиқ тўловчиларнинг шахсий ҳисобварақларидаги ҳисобланган суммалар тўлиқ кўрсатилади;
**** Юқори кўрсатилган вазирлик ва идоралар категорияларига кирмайдиган бошқа солиқ тўловчилар.
Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетига тушумлар тўғрисидаги маълумотларни йиғиш ва айирбошлаш тартиби ҳақидаги низомга 2-ИЛОВА
Банклар томонидан Молия вазирлигига тақдим қилинадиган маълумот
Банклар томонидан (кундалик равишда) тушган пул маблағлари юзасидан 23402 ҳисоб бўйича шахсий ҳисобварақдан кўчирмага
ТАЛАБЛАР
Т/р
Номи
Реквизит тури
Максимал қиймати
1.
Солиқ тўловчининг номи
текст/символ
70
2.
Солиқ тўловчининг СТИР
Рақам
9
3.
Олувчи банкнинг номи
Текст
80
4.
Олувчи банкнинг МФО коди
Рақам
5
5.
Олувчи ДСҚ ҳисоб рақами номери
«
20
6.
Тўлов ҳужжати рақами
«
10
7.
Сумма
«
17
8.
Ҳужжат тури
«
2
9.
Тўлов мақсади
Текст/символ
175
10.
Сана
Date
10
11.
Олувчи солиқ инспекцияси СТИР (мавжуд бўлганда) ёки «000000000»
Рақам
9
Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетига тушумлар тўғрисидаги маълумотларни йиғиш ва айирбошлаш тартиби ҳақидаги низомга 3-ИЛОВА
Молия вазирлигининг АҲМ томонидан Молия вазирлигига ва ДСҚ га тақдим қилинадиган маълумотлар шакли
20___й. «____» _____________ Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетига тушумлар тўғрисидаги
ТЕЗКОР МАЪЛУМОТЛАР
(минг сўм)
Ташкилотлар бўйича
Т/р
Солиқ тўловчилар номи (вазирлик, идоралар ва бошқа солиқ тўловчилар)