Ўзбекистон Республикаси Давлат патент идораси директорининг
буйруғи
ИХТИРОГА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ПАТЕНТИНИ БЕРИШ УЧУН ТАЛАБНОМАЛАРНИ ТУЗИШ, ТОПШИРИШ ВА КЎРИБ ЧИҚИШ ҚОИДАЛАРИГА ЎЗГАРТИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2009 йил 12 мартда 1329-2-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2025 йил 23 декабрдаги 28-мҳ-сонли «Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3733, 23.12.2025 й.) асосан 2026 йил 25 мартдан давлат реестридан чиқарилади.
Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 30 июлдаги ЎРҚ-164-сонли «Ихтиролар, фойдали моделлар ва саноат намуналари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Қонунига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат патент идораси директорининг 2004 йил 2 февралдаги 9-сон буйруғи билан тасдиқланган «Ихтирога Ўзбекистон Республикасининг патентини бериш учун талабномаларни тузиш, топшириш ва кўриб чиқиш қоидалари»га (2004 йил 22 март, рўйхат рақами 1329 — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 12-сон, 147-модда) иловага* мувофиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин.