1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.24.00.00 Қимматли қоғозлар. Қимматли қоғозлар бозори / 07.24.01.00 Қимматли қоғозлар турлари / 07.24.01.02 Акциялар ва облигациялар;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.24.00.00 Қимматли қоғозлар. Қимматли қоғозлар бозори / 07.24.04.00 Қимматли қоғозлар бозорида касб фаолияти / 07.24.04.05 Трансфер-агент;
3.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.25.00.00 Қимматли қоғозлар эмиссияси / 07.25.02.00 Чиқариш тўғрисидаги қарор;
4.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.25.00.00 Қимматли қоғозлар эмиссияси / 07.25.03.00 Қимматли қоғозлар эмиссияси чиқарилиши ва проспектини рўйхатдан ўтказиш]
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ МУЛКИ ҚЎМИТАСИ ҲУЗУРИДАГИ ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР БОЗОРИ ФАОЛИЯТИНИ МУВОФИҚЛАШТИРИШ ВА НАЗОРАТ ҚИЛИШ МАРКАЗИ БОШ ДИРЕКТОРИНИНГ
буйруғи
Акциялар эгалари реестри ва корпоратив облигациялар эгалари реестри тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикасининг «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 29-30-сон, 278-модда), «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, № 5-6, 61-модда) қонунларига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 30 мартдаги 126-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази тўғрисидаги низомга (Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1996 й., 3-сон, 11-модда) мувофиқ буюраман:
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киритилсин.
Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази бош директори К. ТОЛИПОВ
Тошкент ш.,
2009 йил 30 январь,
2009-05-сон
Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази бош директорининг 2009 йил 30 январдаги 2009-05-сонли буйруғи билан ТАСДИҚЛАНГАН
Акциялар эгалари реестри ва корпоратив облигациялар эгалари реестри тўғрисида
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 йил, 29-30-сон, 278-модда), «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, 5-6-сон, 61-модда) қонунлари ва бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ эгасининг номи ёзилган эмиссиявий қимматли қоғозлар эгаларининг реестрини шакллантириш тартибини ўрнатади.
қимматли қоғозларни номинал сақловчи — қимматли қоғозлар эгаларининг реестрида рўйхатдан ўтказилган, қимматли қоғозларнинг эгаси бўлмаган ҳолда бошқа шахснинг (қимматли қоғозлар эгасининг ёки у вакил қилган шахснинг) топшириғига биноан қимматли қоғозларни сақлаш, ҳисобга олиш ва уларга бўлган ҳуқуқларни тасдиқлашни амалга оширувчи депозитарий;
фонд бозорида электрон ҳужжат айланиши тизими (кейинги ўринларда — ЭҲА тизими) — бозор иштирокчилари ўртасида электрон ҳужжатларни шакллантириш, жўнатиш ва қабул қилиш, қайта ишлаш ва сақлаш имконини берувчи, электрон ҳужжатларни (ахборотни) алмашиш учун қўлланиладиган ҳар бир қимматли қоғозлар бозори иштирокчисининг дастурий-техник воситалари мажмуи;
трансфер-агент — қимматли қоғозларга бўлган ҳуқуқларни ҳисобга олиш тизимига тааллуқли ҳужжатларни қабул қилиш, уларга ишлов бериш ва уларни топшириш бўйича эмитентга хизматлар кўрсатувчи юридик шахс;
қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи — Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази.
3. Реестр юритиш тизимида қимматли қоғозларга бўлган ҳуқуқларнинг олувчига ўтиши қимматли қоғозлар эгаларининг Марказий депозитарий ва депозитарийлардаги депо ҳисобварақлари бўйича депозитар операцияларни ўтказиш йўли билан депозитар операциялар стандартларига мувофиқ амалга оширилади. Қимматли қоғозга бўлган ҳуқуқлар олувчига унинг депо ҳисобварағига тегишли кирим ёзуви белгиланган тартибда киритилган пайтдан эътиборан ўтади ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда депозитарий томонидан бериладиган депо ҳисобварағидан кўчирма билан тасдиқланади. Қимматли қоғоз билан тасдиқланадиган ҳуқуқлар ушбу қимматли қоғозга бўлган ҳуқуқлар ўтган пайтдан эътиборан олувчига ўтади.
эмитент ва у томонидан чиқарилган қимматли қоғозлар;
қимматли қоғозлар эгаларининг анкета маълумотлари, уларга тегишли бўлган қимматли қоғозларнинг сони, номинал қиймати, тури, шунингдек қимматли қоғозларга мажбуриятлар юклатилганлиги фактлари тўғрисидаги ахборотларни йиғиш ва ишлов бериш йўли билан Марказий депозитарий томонидан амалга оширилади.
5. Реестр эмитентнинг қимматли қоғозларга бўлган ҳуқуқларни ҳисобини амалга оширувчи депозитарийларнинг операция куни якунида қимматли қоғозлар эгаларининг депо ҳисобварақлари ҳолати бўйича реестрни шакллантириш тўғрисидаги топшириқномада кўрсатилган санага шакллантирилади.
эмитентнинг ташкилий-ҳуқуқий шакли, давлат рўйхатидан ўтказиш рақами, санаси ва органи, хизмат кўрсатувчи банк номи, МФО коди, талаб қилиб олинадиган депозит ҳисобварағининг рақами (миллий валютадаги), солиқ тўловчининг идентификация рақами, КТУТ коди;
мансабдор шахсларнинг Ф.И.Ш. ва уларнинг телефонлари;
тўлиқ ва қисқартирилган номи, унинг жойлашган ери (почта манзили), телефон, факс;
давлат рўйхатидан ўтказиш рақами, санаси ва органи, хизмат кўрсатувчи банк номи, миллий ва чет эл валюталаридаги талаб қилиб олинадиган депозит ҳисобварақлари рақами, МФО коди, солиқ тўловчининг идентификация рақами, КТУТ коди;
мансабдор шахсларнинг Ф.И.Ш. ва уларнинг телефонлари;
в) эмитентнинг қимматли қоғозлари чиқарилишлари тўғрисидаги ахборот:
чиқарилиш(лар)нинг давлат рўйхатидан ўтказиш рақами ва санаси, рўйхатдан ўтказиш органи, чиқарилиш(лар)нинг тартиб рақами, қимматли қоғозларнинг тури ва типи, Марказий депозитарийнинг кодификацияси бўйича қимматли қоғоз коди, чиқарилишдаги умумий сон;
г) эмитентнинг қимматли қоғозлари тўғрисидаги ахборот:
Марказий депозитарийнинг кодификацияси бўйича қимматли қоғоз коди, қимматли қоғозларнинг тури ва типи, қимматли қоғозлар ҳар бир тури ва типининг умумий сони, жойлаштирилган қимматли қоғозлар сони, эмиссия ҳисобварағидаги жойлаштирилмаган ва қимматли қоғозлар эмитентининг ихтиёрига келиб тушган қимматли қоғозлар қолдиғи;
7. Қимматли қоғозлар эгасининг анкета маълумотлари қуйидагиларни ўз ичига олиши керак:
жисмоний шахслар учун — фамилияси, исми, шарифи (охиргиси мавжуд бўлган тақдирда), шахсини тасдиқловчи ҳужжат тури, серияси, рақами, берилган санаси ва берган орган, рўйхатдан ўтган яшаш манзили ва турар манзили, шунингдек СТИР коди ва банк реквизитлари (улар мавжуд бўлган тақдирда);
юридик шахслар учун — юридик шахснинг тўлиқ номи, давлат рўйхатидан ўтказиш рақами ва санаси, рўйхатга олишни амалга оширган орган номи, солиқ тўловчининг идентификация рақами ва КТУТ коди (резидент учун), унинг жойлашган ери (почта манзили), банк реквизитлари.
8. Реестрда қимматли қоғозларнинг эгалари тўғрисидаги ахборот:
юридик шахслар;
жисмоний шахслар;
инвестиция активларини ишончли бошқарувчилар гуруҳларига ажратилган бўлиши керак;
9. Қимматли қоғозлар эгаси ёки номинал сақловчининг реестрни юритиш тизимидаги рўйхатга олиш рақами унинг Депонентлар ягона базасидаги коди ҳисобланади.
12. Эгаларига тегишли бўлган қимматли қоғозларнинг сони, тури, типи ва қимматли қоғозларга мажбуриятлар юклатилганлиги фактлари, шунингдек қимматли қоғозлар эгаларининг манзиллари ва банк реквизитлари тўғрисидаги ахборотлар реестрга ушбу қимматли қоғозларга бўлган ҳуқуқларни ҳисобга олишни амалга оширувчи депозитарийларнинг (Марказий депозитарий ва номинал сақловчиларнинг) ҳисоб регистрларидан киритилади.
қабул қилинган топшириқномалар ва сўровлар, шунингдек берилган реестрларнинг ҳисоби қайд этилувчи журналлар.
14. Эмитент, трансфер-агент, Марказий депозитарий ва номинал сақловчиларнинг ўзаро ҳамкорлиги депозитар шартнома ва қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
17. Қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органининг сўровномаси бўйича реестрни шакллантириш сўровномада кўрсатилган муддатларда, топшириқнома тузилмасдан амалга оширилади. Қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органининг сўровномаси бўйича реестрни шакллантириш ва тақдим этишнинг рад этилишига йўл қўйилмайди.
18. Реестрни шакллантириш тўғрисидаги топшириқнома топшириқномани юборган ташкилотнинг асосий муҳри билан тасдиқланган бўлиши керак.
19. Эмитентнинг ижроия органи номидан реестрни шакллантириш тўғрисидаги топшириқномани ваколатли шахслар имзолари намуналари билан эмитентнинг эмиссия ҳисобварағининг нотариал тасдиқланган карточкаси мавжуд бўлган тақдирда Марказий депозитарий текшириш ва бажариш учун қабул қилади.
20. Акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказиш учун акциялар эгаларининг реестрларини шакллантириш тўғрисидаги топшириқнома Марказий депозитарийга акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисидаги қарор қабул қилинган санадан уч иш кунидан кечиктирилмасдан тақдим этилади (юборилади) ва ўз ичига қуйидагиларни олиши лозим:
эмитентнинг номи;
акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказиш санаси;
умумий йиғилишнинг йиллик ёки навбатдан ташқари эканлиги тўғрисидаги кўрсатма;
акциядорлар умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисида хабардор қилиш учун жамият акциядорлари реестрини шакллантириш санаси;
акциядорлар умумий йиғилишида қатнашиш ҳуқуқига эга жамият акциядорларининг реестрини шакллантириш санаси.
21. Қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа корпоратив ҳаракатларни амалга ошириш мақсадида акциялар эгалари реестрини шакллантириш тўғрисидаги топшириқнома эмитент томонидан Марказий депозитарийга реестр шакллантирилиши керак бўлган санагача беш иш кунидан кечиктирмасдан тақдим этилади ва ўз ичига қуйидагиларни олиши лозим:
22. Корпоратив облигациялар реестрини шакллантириш тўғрисидаги топшириқнома эмитент томонидан Марказий депозитарийга реестр шакллантирилиши керак бўлган санагача беш иш кунидан кечиктирмасдан тақдим этилади ва ўз ичига қуйидагиларни олиши лозим:
облигацияларнинг типи ва чиқарилишнинг тартиб рақами;
реестрни шакллантириш санаси.
23. Мазкур Низомнинг 20—22-бандларида назарда тутилмаган ҳолатларда реестрни шакллантириш тўғрисидаги топшириқнома эмитент томонидан Марказий депозитарийга реестр шакллантирилиши керак бўлган санагача беш иш кунидан кечиктирмасдан тақдим этилади ва ўз ичига қуйидагиларни олиши лозим:
эмитентнинг номи;
реестрни шакллантириш санаси.
24. Реестрни шакллантириш тўғрисидаги топшириқномани қабул қилганидан сўнг, Марказий депозитарий қуйидагиларга текширишни амалга оширади:
26. Марказий депозитарийнинг реестрни шакллантириш тўғрисидаги топшириқномани бажаришни рад этиши реестрни шакллантириш тўғрисидаги топшириқнома келиб тушган санадан бошлаб икки иш кунидан кечиктирмасдан юборилади. Топшириқномани бажаришни рад этиш асосланган, ёзма шаклда тузилган, Марказий депозитарийнинг ваколатли шахси томонидан имзоланган бўлиши керак.
27. Реестрни шакллантириш тўғрисидаги топшириқномани бажаришни асосланмаган ҳолда рад этиш Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказилиши тўғрисида акциядорларни хабардор қилиш мақсадида акциядорлар умумий йиғилишини ўтказиш расмий эълон қилинган санадан ўттиз календарь кун олдин;
акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок этиш ҳуқуқини беришга акциядорлар умумий йиғилишини ўтказиш расмий эълон қилинган санадан уч календарь кун олдин;
29. Мазкур Низомнинг 28-бандида кўрсатилмаган бошқа ҳолатларда реестр эмитент ижроия органининг топшириқномасига асосан, кузатув кенгашининг қарори мавжуд бўлган кузатув кенгашининг баённомасидан кўчирма илова қилинган ҳолда, шакллантирилади.
30. Мазкур Низомда белгиланган тартибда тақдим этиладиган реестрни шакллантириш тўғрисидаги топшириқнома ёки ваколатли давлат органининг сўровномаси реестрни шакллантиришга асос бўлади.
31. Акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказилиши тўғрисида акциядорларни хабардор қилиш мақсадида Марказий депозитарий ахборотни ошкор қилиш тўғрисидаги сўровномани шакллантиради ва тегишли номинал сақловчиларга:
агар реестрни шакллантириш санаси келгуси санага тўғри келса — топшириқномада кўрсатилган реестрни шакллантириш санасидан кейинги иш куни соат 12 дан кечиктирмасдан;
агар реестрни шакллантириш санаси ўтган санага тўғри келса — эмитентнинг топшириқномаси келиб тушган санадан кейинги иш куни соат 12 дан кечиктирмасдан юборади.
32. Акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок этиш ҳуқуқини беришга реестрни шакллантириш учун Марказий депозитарий ахборотни ошкор қилиш тўғрисидаги сўровномани шакллантиради ва тегишли номинал сақловчиларга реестрни шакллантириш санасидан кейинги иш куни соат 12 дан кечиктирмасдан юборади.
агар реестрни шакллантириш санаси келгуси санага тўғри келса — топшириқномада кўрсатилган реестрни шакллантириш санасидан кейинги иш куни соат 12 дан кечиктирмасдан;
агар реестрни шакллантириш санаси ўтган санага тўғри келса — эмитентнинг топшириқномаси келиб тушган санадан кейинги иш куни соат 12 дан кечиктирмасдан юборади.
34. Номинал сақловчилар томонидан ахборотни ошкор қилиш тўғрисидаги сўровнома қуйидагиларни ўз ичига олиши лозим:
36. Номинал сақловчи қимматли қоғозлар эгалари рўйхатини қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи томонидан белгиланган формат ва таркиб бўйича электрон ҳужжат кўринишида тақдим этади.
37. Марказий депозитарий томонидан реестрни шакллантириш фақатгина барча номинал сақловчилардан қимматли қоғозлар эгаларининг рўйхатлари қабул қилинганидан сўнг амалга оширилади.
38. Инвестиция воситачиси мижозларининг унга битимлар тузиш учун берилган қимматли қоғозлари, шунингдек у томонидан шартномалар асосида мижозлар билан тузилган битимлар бўйича олинган қимматли қоғозлар инвестиция воситачисининг ҳар бир мижозининг идентификация маълумотлари, унинг қимматли қоғозлар сони, тури ва типи кўрсатилган ҳолда Марказий депозитарийда алоҳида ҳисобварақларда сақланади.
ҳужжатсиз ва Марказий депозитарийда ҳаракатсизлантирилган ҳужжатли қимматли қоғозлар бўйича топшириқномада кўрсатилган санага Марказий депозитарий ва номинал сақловчилар ҳисоб регистрларидан қимматли қоғозлар эгалари депо ҳисобварақларидаги қимматли қоғозлар қолдиқлари тўғрисидаги маълумотларни йиғиш ва қайта ишлаш орқали;
реестрни шакллантириш санасига Марказий депозитарийда ҳаракатсизлантирилмаган эгаси ёзилган ҳужжатли қимматли қоғозлар бўйича 2008 йил 22 июль ҳолатига шакллантирилган ва эмитент томонидан Марказий депозитарийга тақдим этилган реестр маълумотларига асосан;
реестрни шакллантириш санасига Марказий депозитарийда ҳаракатсизлантирилмаган эгаси ёзилмаган ҳужжатли қимматли қоғозлар, шунингдек илгари ҳужжатсиз шаклга конвертацияланган қимматли қоғозлар эмитентнинг махсус депо ҳисобварағида умумлаштирилган ҳолда акс эттирилади. Реестрда эмитентнинг махсус депо ҳисобварағида умумлаштирилган ҳолда акс эттирилган акциялар жойлаштирилган акциялар деб ҳисобланади.
40. Номинал сақловчи томонидан қимматли қоғозлар эгалари рўйхатини сўровномада кўрсатилган муддатда тақдим этилмаган тақдирда Марказий депозитарий шу ҳақда бир иш кунидан кечиктирмасдан эмитент ва қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органини огоҳлантириши шарт.
41. Реестрни шакллантиришда Марказий депозитарийнинг номинал сақловчилар билан ўзаро муносабатлари маълумотларни қабул қилиш, топшириш ва қайта ишлаш орқали амалга оширилади.
42. Марказий депозитарий томонидан шакллантирилган ва ундан олинган реестрга ўзгартиришлар киритишга йўл қўйилмайди.
43. Акциядорлар умумий йиғилишида қатнашиш ҳуқуқига эга бўлган шакллантирилган жамият акциядорларининг реестрига ўзгартиришлар фақат мазкур реестр тузилган санада унга киритилмай қолган шахсларнинг ҳуқуқлари тикланган ёки реестрни тузишда йўл қўйилган хатоларни тузатиш ҳолатлардагина қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда киритилиши мумкин.
44. Қимматли қоғозлар эгаларининг бузилган ҳуқуқларини тиклаш ва хатоларни тузатиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда унга хизмат кўрсатувчи депозитарийда эгасининг депо ҳисобварағи бўйича қимматли қоғозлар билан зарурий операцияларни ўтказиш қонунийлигини тасдиқловчи ҳужжатлар асосида амалга оширилади.
Марказий депозитарийнинг акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок этиш ҳуқуқини берувчи реестрни шакллантириш тўғрисидаги сўровномаси эрталаб соат 10 гача келиб тушган тақдирда — ахборотни шу куннинг соат 13 га қадар тақдим этади;
Марказий депозитарийнинг акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок этиш ҳуқуқини берувчи реестрни шакллантириш тўғрисидаги сўровномаси эрталаб соат 10 дан кейин келиб тушган тақдирда — ахборотни кейинги куннинг соат 13 га қадар тақдим этади;
бошқа ҳолатларда — ахборотни Марказий депозитарийнинг сўровномаси келиб тушганидан сўнг бир иш куни давомида тақдим этади.
46. Акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказилиши тўғрисида акциядорларни хабардор қилиш учун реестр мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ электрон ҳужжат кўринишида шакллантирилади.
47. Акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок этиш ва корпоратив облигациялар бўйича даромадларни тўлаш учун реестр мазкур Низомнинг 1 ва 2-иловаларига мувофиқ электрон ва қоғоз ҳужжат кўринишида тегишлича шакллантирилади.
48. Электрон ҳужжат кўринишидаги реестр электрон ҳужжатлар айланмаси ЭҲА тизими ёки ахборотни электрон ташиш мосламаси орқали берилади.
Қоғоз ҳужжат кўринишидаги реестр ваколатли шахснинг ёзма сўровномасига асосан берилади.
49. Қоғоз ҳужжат ёки ахборотни электрон ташиш мосламадаги электрон ҳужжат кўринишдаги реестр эмитентга ёки унинг трансфер-агентига ишончнома асосида берилади, ёки почта орқали юборилади.
50. Акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказилиши тўғрисида акциядорларни хабардор қилиш мақсадида реестр Марказий депозитарий томонидан қуйидагича берилади:
электрон ҳужжат кўринишида реестрни шакллантириш тўғрисидаги топшириқномани бажариш санасидан сўнг беш иш кунидан кечиктирмасдан;
қоғоз ҳужжат кўринишида реестрни шакллантириш тўғрисидаги топшириқномани бажариш санасидан сўнг етти иш кунидан кечиктирмасдан.
51. Акциядорлар умумий йиғилишида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган жамият акциялари эгаларининг реестри Марказий депозитарий томонидан қуйидагича берилади:
электрон ҳужжат кўринишида реестрни шакллантириш тўғрисидаги топшириқномани бажариш санасидан сўнг бир иш кунидан кечиктирмасдан;
қоғоз ҳужжат кўринишида реестрни шакллантириш тўғрисидаги топшириқномани бажариш санасидан сўнг икки иш кунидан кечиктирмасдан.
52. Бошқа ҳолатларда реестр Марказий депозитарий томонидан қуйидагича берилади:
электрон ҳужжат кўринишида реестрни шакллантириш тўғрисидаги топшириқномани бажариш санасидан сўнг беш иш кунидан кечиктирмасдан;
қоғоз ҳужжат кўринишида реестрни шакллантириш тўғрисидаги топшириқномани бажариш санасидан сўнг етти иш кунидан кечиктирмасдан.
53. Реестрни бериш Марказий депозитарий ва эмитент ўртасида тузилган эмиссиявий шартномада кўрсатилган усул билан амалга оширилади.
54. Жамиятнинг кузатув кенгашига реестр қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органининг тегишли кўрсатмаси асосида шакллантирилиши ва берилиши мумкин.
55. Реестрни бериш санаси, реестрни бериш усули реестрни шакллантириш тўғрисидаги топшириқномаларни қабул қилиш ва реестрни бериш журналида қайд этилади. Журнал хронологик тартибда юритилади. Марказий депозитарий журнални қоғоз ҳам, электрон кўринишларда ҳам юритиши мумкин.
56. Марказий депозитарийнинг реестрни шакллантирган жавобгар шахсининг электрон рақамли имзоси билан имзоланган электрон ҳужжат кўринишидаги реестр электрон почта ёки ахборотни электрон ташиш мосламаси орқали берилади.
VI. Эмитент, Марказий депозитарий ва номинал сақловчининг мажбуриятлари
57. Акциядорлик жамияти бўлган эмитент қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бир ойдан кечиктирмасдан Марказий депозитарий билан шартнома тузиши ва у билан ҳамкорликни таъминлаши шарт:
60. Акциядорлар умумий йиғилиши тўғрисида хабардор қилиш учун реестр шакллантирилганидан сўнг, шунингдек унда қатнашиш учун йигирма кун давомида эмитент реестр билан танишганлигини тасдиқловчи ўзининг асосий муҳри босилган реестрнинг қоғоз шаклидаги бир нусхасини қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органига тақдим этади.
номинал сақловчилардан қимматли қоғозлар эгалари ҳисобварақлари бўйича ўтказилган операциялар тўғрисидаги ахборотни ва уларни ўтказиш учун асос бўлган ҳужжатлар нусхаларини талаб этиш ҳамда олишга;
ҳар ҳафта, ҳафтанинг ҳар биринчи иш кунида қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органига берилган реестрлар тўғрисидаги ахборотни тақдим этишга;
мазкур Низомда белгиланган тартибда реестрни шакллантиришни таъминлашга;
у томонидан шакллантирилган реестрларни электрон ҳужжат кўринишида доимий сақлашга;
64. Реестрни шакллантириш давомида Марказий депозитарий мазкур Низом меъёрлари ва номинал сақловчилар билан ўзаро ҳамкорлик тартибига риоя этилишига жавобгардир.
65. Марказий депозитарий реестрлардаги ахборотни монополияга қарши давлат органига, давлат солиқ хизмати органларига, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш департаментига, судларга, агар бу уларнинг ваколати доирасида бўлса, қўзғатилган жиноят иши бўлган тақдирда эса тергов ва суриштирув органларига уларнинг ёзма фармойиши асосида ошкор қилади.
эмитент томонидан реестрни шакллантириш тўғрисидаги топшириқнома ўз вақтида тақдим этилмаганлиги муносабати билан реестрни шакллантириш ва беришнинг кечиктирилганлигига;
номинал сақловчи томонидан тақдим этилган ахборотнинг тўғрилигига жавобгар бўлмайди.
Марказий депозитарийдан олинган билдиришномалар асосида унда ҳисобда турган қимматли қоғозлар ва уларнинг эмитентлари реквизитларига ўзгартиришлар киритишга;
кейинчалик муомалада бўлиши ва зарурий ҳужжатларни тақдим этилгунга қадар қимматли қоғозлар эгасининг ҳисобварағидаги ҳаракатни тўхтатиш билан, Марказий депозитарийдан олинган билдиришномалар асосида қимматли қоғозлар эгасининг анкета маълумотларига ўзгартиришлар киритишга мажбур.
69. Номинал сақловчи томонидан реестрни шакллантириш учун зарур бўлган қимматли қоғозлар эгалари рўйхатини тақдим этмаслиги қонун ҳужжатларини қўпол равишда бузилиши ҳисобланади ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда унга берилган лицензиянинг амал қилишини тўхтатилишига сабаб бўлади.
70. Агар қимматли қоғозлар эгаси ўзининг анкета маълумотларини ўзгарганлиги тўғрисида ва бу ҳақда ўз вақтида тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этмаган бўлса, унинг реестрдаги анкета маълумотлари аниқлигига номинал сақловчи жавобгар бўлмайди.
71. Марказий депозитарийга қимматли қоғозлар эгалари рўйхатини тақдим этиш бўйича номинал сақловчи харажатларининг қопланиши улар ўртасидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тузилган шартномага мувофиқ амалга оширилади.