|
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
|
| Т/Р | Ишларнинг номи | Ишларнинг ҳажми |
| 2006 йил декабрь — 2008 йил декабрь (Агиин, Акчалак, Актумсук, Насамбек, Шахпахтин, Куаниш, Ғарбий Ургин инвестиция блоклари) | ||
| 1. | Геология-қидирув ишларининг бош йўналишларида объектларни жадал аниқлаш ва тайёрлаш учун сейсмопрофил қидирув тармоқларини мақбуллаштириш. | 1625 погон км ҳажмдаги фонд сақлаш 2Д сейсмик қидирувни қайта ишлаш ва қайта интерпретация қилиш (Актумсук, Агиин, Насамбек, Шахпахтин ва Акчалак блоклари). |
| 2. | Кулбай (Актумсук, Агиин блоклари) ва Аторбай (Насамбек блоки) депрессиялари тузилишини ўрганиш. | 768 погон км ҳажмдаги минтақавий профиль бўйича 2Д сейсмик қидирув (Актумсук, Агиин, Насамбек ва Куаниш блоклари). |
| 3. | Ассакеаудан эгилмасининг геологик тузилишини аниқлаш (Шахпахтин блоки). | 232 погон км ҳажмдаги минтақавий профиль бўйича 2Д сейсмик қидириш (Шахпахтин блоки). |
| 4. | Барсакелмес букилмасида геологик тузилишни ўрганиш ва таркибларни аниқлаш (Насамбек, Акчалак ва Агиин блоклари). | 3000 кв.км ҳажмда гравимагнит қидирув ишлари (Насамбек, Акчалак ва Агиин блоклари). 500 кв.км ҳажмда тадқиқотларнинг масофали методлари (аэрокосмик зонтлаш). |
| 5. | Кулбай (Актумсук, Агиин блоклари) ва Аторбай (Насамбек блоки) депрессияларида, Ассакеаудан букилмасини ва Шахпахтин поғонасида истиқболли объектларни қидириш ва тайёрлаш. | 4687 погон км ҳажмда 2Д сейсмик қидирув (Актумсук, Агиин, Насамбек ва Шахпахтин блоклари). |
| 6. | Акчалак блокида геологик ўрганиш ва таркибларни аниқлаш. | 413 погон км ҳажмда 2Д сейсмик қидирув. |
| 7. | Шарқий Айтуз Тлеукудук, Жиес, Тедженказган (Агиин блоки), Картпай (Насамбек блоки), Кубла Ассакеаудан, Джел (Шахпахтин блоки), Шимолий Джангизсу (Актумсук блоки), Кассарма (Куаниш блоки), Шимолий Аламбек (Акчалак блоки) майдонларида газ ва конденсат конларини қидириш. | Умумий кавлаш ҳажми 30695 м бўлган қидирув бурғулаш ишлари (10 та қудуқ, шу жумладан 6 таси қуриш ишлари билан II босқичга ўтади). |
| 8. | Ғарбий Ургин блокида геологик тузилишни ўрганиш ва таркибларни аниқлаш. | 400 кв. км ҳажмда 3Д сейсмик қидирув. |
| Т/Р | Ишларнинг номи | Ишларнинг ҳажми |
| 2008 йил декабрь — 2010 йил декабрь (Агиин, Актумсук, Насамбек, Шахпахтин инвестиция блоклари) | ||
| 1. | Кулбай (Актумсук, Агиин блоклари) ва Аторбай (Насамбек блоки) депрессияларида, Ассакеаудан букилмасида ва Шахпахтин поғонасида истиқболларни аниқлаш. | 1600 погон км ҳажмда 2Д қидирув- мукаммал сейсмик-қидирув, 400 кв. км ҳажмда 3Д сейсмик қидирув, умумий кавлаш ҳажми 36655 м бўлган (8 та қудуқ) қидирув бурғулаш ишлари. 800 кв.км ҳажмда тадқиқотларнинг масофали методлари (аэрокосмик зондлаш). |
| 2. | Кулбай (Актумсук, Агиин блоклари) ва Аторбай (Насамбек блоки) депрессияларида, Ассакеаудан эгилмасида ва Шахпахтин поғонасидаги очилган конларда газ ва конденсат захираларини қўшимча равишда кўпайтириш. | Умумий ҳажми 15000 м (5 та қудуқ) бўлган қидирув бурғулаш. |
| 2010 йил декабрь — 2011 йил декабрь (Агиин, Актумсук, Насамбек, Шахпахтин инвестиция блоклари) | ||
| 1. | Углеводородлар захираларини ҳисоблаб чиқиш ва геология-қидирув ишлари якунлари бўйича ҳисоботлар тайёрлаш. | — |