ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ ПАТЕНТ ИДОРАСИ ДИРЕКТОРИНИНГ
буйруғи
САНОАТ НАМУНАСИГА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ПАТЕНТИ БЕРИЛИШИ УЧУН ТАЛАБНОМАНИ ТУЗИШ, ТОПШИРИШ ВА КЎРИБ ЧИҚИШ ҚОИДАЛАРИГА ЎЗГАРТИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2009 йил 24 февралда 1361-1-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 11 январдаги 2-мҳ-сонли «Саноат намунасига патент бериш учун талабномани тузиш, топшириш ва кўриб чиқиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3490, 11.01.2024 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 30 июлдаги ЎРҚ-164-сонли «Ихтиролар, фойдали моделлар ва саноат намуналари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Қонунига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат патент идораси директорининг 2004 йил 21 апрелдаги 22-сон буйруғи билан тасдиқланган «Саноат намунасига Ўзбекистон Республикасининг патенти берилиши учун талабномани тузиш, топшириш ва кўриб чиқиш қоидалари»га (2004 йил 20 май, рўйхат рақами 1361 — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 йил, 20-сон, 243-модда) иловага* мувофиқ ўзгартишлар киритилсин.