toggle_night_mode
Ҳужжат кучини йўқотган 03.12.2021
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ ФАН ВА ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИ МУВОФИҚЛАШТИРИШ ҚЎМИТАСИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИҚТИСОДИЁТ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ФАНЛАР АКАДЕМИЯСИНИНГ
Қарори
ИННОВАЦИЯ ИЛМИЙ-ТЕХНИКА ДАСТУРЛАРИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ ВА АМАЛГА ОШИРИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА ҚЎШИМЧА ВА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2009 йил 12 февралда 1706-1-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 2 декабрдаги 21-мҳ-сонли «Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3340, 03.12.2021 й.) асосан давлат реестридан чиқарилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 15 июлдаги ПҚ-916-сонли «Инновацион лойиҳалар ва технологияларни ишлаб чиқаришга татбиқ этишни рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 29-30-сон, 280-модда) мувофиқ қарор қиламиз:
1. «Инновация илмий-техника дастурларини шакллантириш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом»га (2007 йил 28 август, рўйхат рақами 1706 — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 35-36-сон, 363-модда) иловага мувофиқ қўшимча ва ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгач кучга киради.
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси раиси М. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2008 йил 30 декабрь,
8-сон
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2008 йил 30 декабрь,
12-сон
Олий ва ўрта махсус таълим вазири А. ПАРПИЕВ
Тошкент ш.,
2008 йил 30 декабрь,
270-сон
Иқтисодиёт вазири Б. ХОДЖАЕВ
Тошкент ш.,
2008 йил 30 декабрь,
65-сон
Фанлар академияси Президенти Ш. САЛИХОВ
Тошкент ш.,
2008 йил 30 декабрь,
44/2-сон
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси, Молия вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Фанлар академиясининг 2008 йил 30 декабрдаги 8, 12, 270, 65, 44/2-сонли қарори билан
ТАСДИҚЛАНГАН
Инновация илмий-техника дастурларини шакллантириш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган қўшимча ва ўзгартиришлар
1. 11-банддаги «Идоралараро илмий-техникавий кенгашлари (кейинги ўринларда «Идоралараро кенгашлар»)» ва «Идоралараро кенгашлар» сўзлари тегишинча «Инновация фаолияти бўйича Идоралараро кенгаши» ва «Инновация фаолияти бўйича Идоралараро кенгаш» сўзлари билан алмаштирилсин.
2. 19-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Дастурга киритишга тавсия этилган вазирликлар тасарруфига кирмайдиган илмий, олий таълим ва бошқа ташкилотларнинг лойиҳалари ҳамда турли вазирликлар ёки идоралар тасарруфидаги илмий, олий таълим ва бошқа ташкилотларининг ҳамкорликдаги идоралараро характердаги лойиҳалар экспертизаси Инновация фаолияти бўйича Идоралараро кенгаш томонидан ўтказилади».
3. 22 ва 32-бандлардаги «Идоралараро кенгашлар» сўзлари «Инновация фаолияти бўйича Идоралараро кенгаш» сўзлари билан алмаштирилсин.
4. 33-банддаги «Идоралараро кенгашларнинг» сўзлари «Инновация фаолияти бўйича Идоралараро кенгашнинг» сўзлари билан алмаштирилсин.
5. Мазкур қўшимча ва ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ва Халқ таълими вазирлиги билан келишилган.
Соғлиқни сақлаш вазири Ф. НАЗИРОВ
Тошкент ш.,
2008 йил 30 декабрь
Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири С. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2008 йил 30 декабрь
Халқ таълими вазири Ғ. ШОУМАРОВ
Тошкент ш.,
2008 йил 30 декабрь
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 7-сон, 74-модда)