1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.24.00.00 Қимматли қоғозлар. Қимматли қоғозлар бозори / 07.24.02.00 Қимматли қоғозлар бозорининг умумий қоидалари]
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ МУЛКИ ҚЎМИТАСИ ҲУЗУРИДАГИ ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР БОЗОРИ ФАОЛИЯТИНИ МУВОФИҚЛАШТИРИШ ВА НАЗОРАТ ҚИЛИШ МАРКАЗИ БОШ ДИРЕКТОРИНИНГ
буйруғи
Қимматли қоғозлар бозорида профессионал фаолиятни бирга қўшиб олиб боришга доир чеклашлар ва бирга қўшиб олиб бориш тартиби, қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчиларининг мажбурий нормативлар тизими тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2009 йил 5 февралда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1895]
Ўзбекистон Республикасининг «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги Қонунига (Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 29-30-сон, 278-модда), Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 28 июль 160-сонли «Қимматли қоғозлар бозори инфратузилмасини ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 31-32-сон, 298-модда), шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 30 мартдаги 126-сонли қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази тўғрисида»ги низомга мувофиқ (Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1996 й., 3-сон, 11-модда) буюраман:
1. Қимматли қоғозлар бозорида профессионал фаолиятни бирга қўшиб олиб боришга доир чеклашлар ва бирга қўшиб олиб бориш тартиби, қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчиларининг мажбурий нормативлар тизими тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Маркази Бош директорининг 2003 йил 11 сентябрдаги 2003-15-сонли «Инвестиция институтлари фаолиятининг иқтисодий нормативлари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи (2003 йил 30 сентябрь, рўйхат рақами 1280 — Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 2003 й., 17-18-сон) ўз кучини йўқотган деб топилсин.
3. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киритилсин.
Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази Бош директори К. ТОЛИПОВ
Тошкент ш.,
2009 йил 9 январь,
2009-02-сон
Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази Бош директорининг 2009 йил 9 январдаги 2009-02-сонли буйруғи билан ТАСДИҚЛАНГАН
Қимматли қоғозлар бозорида профессионал фаолиятни бирга қўшиб олиб боришга доир чеклашлар ва бирга қўшиб олиб бориш тартиби, қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчиларининг мажбурий нормативлар тизими тўғрисида
НИЗОМ
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 29-30-сон, 278-модда), Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 й. 28 июлдаги 160-сонли «Қимматли қоғозлар бозори инфратузилмасини ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами 2008 й., 31-32-сон, 298-модда) қарори ва бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ қимматли қоғозлар бозорида профессионал фаолиятни бирга қўшиб олиб боришга доир чеклашлар ва бирга қўшиб олиб бориш тартиби, қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчиларининг мажбурий нормативлар тизимини ўрнатади.
1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчиларининг мажбурий нормативлар тизими (кейинги ўринларда — мажбурий нормативлар тизими) — қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчиси томонидан қимматли қоғозлар бозорида профессионал фаолиятни бирга қўшиб олиб боришда риоя этиш учун мажбурий бўлган ўз маблағларининг миқдори;
қимматли қоғозлар бозорида профессионал фаолият (кейинги ўринларда — профессионал фаолият) — қимматли қоғозларни чиқариш, жойлаштириш ва уларнинг муомаласи билан боғлиқ хизматлар кўрсатиш бўйича лицензияланадиган фаолият тури;
ваколатли давлат органи — Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази.
2. Мазкур Низомнинг мажбурий нормативлар тизимига риоя этиш ва ўз маблағларининг миқдори тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш бўйича талаблари Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси, фонд биржалари ва фонд бўлимларини ташкил этган бошқа биржалар, шунингдек тижорат банклари ва суғурталовчилар бўлган профессионал иштирокчиларга татбиқ қилинмайди.
4. Мажбурий нормативлар тизими профессионал фаолиятнинг ҳар бир қисми учун белгиланган ўз маблағларининг энг кам миқдорларини қўшиш йўли билан аниқланади.
Профессионал фаолиятнинг бир қисмини амалга ошириш ниятидаги шахснинг (лицензия талабгорининг) ўз маблағлари миқдори лицензияни олишга ариза бериш пайтида ўз маблағларининг мувофиқ энг кам миқдорига, профессионал фаолиятни бирга қўшиб олиб бориш нияти бўлган тақдирда — мажбурий нормативлар тизимига мувофиқ бўлиши керак.
5. Профессионал иштирокчининг ўз маблағлари миқдори бутун профессионал фаолият давомида ўз маблағларининг мувофиқ энг кам миқдорига, профессионал фаолиятни бирга қўшиб олиб борган тақдирда — мажбурий нормативлар тизимига мувофиқ бўлиши керак.
6. Агарда профессионал иштирокчининг ташкилий-ҳуқуқий шакл учун устав капиталининг (фонди) энг кам миқдорига талаблар қонун ҳужжатларида мазкур Низомда белгиланган мажбурий нормативлар тизими ва ўз маблағлари энг кам миқдорларига бўлган талаблардан фарқли белгиланган бўлса, улардан кўпроғи қўлланилади.
7. Профессионал иштирокчи ҳар чоракда, ҳисобот давридан кейинги ойнинг ўнинчи санасидан кечиктирмасдан ваколатли давлат органига ўз маблағларининг миқдори тўғрисидаги маълумотларни тақдим этади.
Профессионал иштирокчи томонидан ўз маблағлари миқдорининг ҳисоби қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
8. Ваколатли давлат органи белгиланган тартибда профессионал иштирокчининг ўз маблағларининг ҳисобланган миқдорини тўғрилиги ва улар тақдим этган маълумотларнинг ҳақиқийлигини текширишга ҳақли.
III. Профессионал фаолиятни бирга қўшиб олиб бориш тартиби
9. Қонун ҳужжатлари ва мазкур Низомга мувофиқ профессионал фаолиятнинг бирга қўшиб олиб бориладиган (қўшимча) қисми профессионал фаолиятнинг амалга оширилаётган қисми билан бирга қўшиб олиб борилиши керак.
ж) қимматли қоғозларнинг биржадан ташқари савдоси ташкилотчисини ҳисоб-китоб-клиринг палатаси профессионал фаолиятларни бирга қўшиб олиб боришга йўл қўйилади.
11. Профессионал иштирокчи профессионал фаолиятни бирга қўшиб олиб боришда бирга қўшиб олиб борилаётган профессионал фаолиятнинг ҳар бир қисми бўйича қимматли қоғозлар билан операцияларнинг якка ҳисобини ташкил этиши, шунингдек у томонидан амалга оширилаётган профессионал фаолиятни қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқлиги устидан ички назоратни ташкил этиши ва амалга ошириши керак.
IV. Профессионал фаолиятни бирга қўшиб олиб боришга доир чеклашлар
13. Профессионал иштирокчиларга мазкур Низомнинг 10-банди билан назарда тутилмаган профессионал фаолиятни бирга қўшиб олиб бориш тақиқланади.
14. Трансфер-агент ва депозитарийнинг профессионал фаолиятларини бирга қўшиб олиб борувчи профессионал иштирокчи инвестиция воситачисининг профессионал фаолиятини амалга оширишга ҳақли эмас.
16. Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси фақат трасфер-агент ва (ёки) ҳисоб-китоб-клиринг палатасининг профессионал фаолиятини бирга қўшиб олиб бориши мумкин.
17. Профессионал иштирокчининг ушбу шахслар номидан қимматли қоғозлар билан операцияларни амалга оширувчи ва хизматлар кўрсатувчи ва (ёки) қимматли қоғозлар бозорида ишларни бажарувчи раҳбари ва ходимлари бошқа профессионал иштирокчиларда лавозимларни эгаллашга ҳақли эмас.