| Т/р |
Мақсад |
Тадбирлар |
Муддатлари |
Бажарувчилар |
| I. Сиёсий соҳа |
| 1. |
Сиёсий дипломатик муносабатлар ва парламентлараро алоқаларни фаоллаштириш |
1.1. Сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги раундини ўтказиш учун Ўзбекистон Республикасига Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Т. Кассимиснинг ташрифини ташкил этиш. |
2009 йил II ярим йиллик |
Ташқи ишлар вазирлиги |
| 1.2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисида «Ўзбекистон — Греция» дўстлик гуруҳини ташкил этиш масаласини ишлаб чиқиш. |
2009 йил I ярим йиллик |
Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси (келишув бўйича), Ташқи ишлар вазирлиги |
| 1.3. Пантеон университети ҳузуридаги Халқаро муносабатлар институтининг Россия ва Евроосиё маркази директори К. Филиснинг Ўзбекистон Республикасига ташрифини ташкил этиш. |
2009 йил I ярим йиллик |
Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти, Ташқи ишлар вазирлиги |
| 1.4. Ўзбекистон Республикасида Греция элчихонасини очишда Греция томонига ёрдам кўрсатиш. |
2009 йил |
Ташқи ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги |
| II. Ҳамкорликнинг шартномавий-ҳуқуқий базаси |
| 2. |
Икки томонлама муносабатларнинг шартномавий-ҳуқуқий базасини ривожлантириш |
2.1. Соғлиқни сақлаш соҳасидаги, солиқ, жиноятчиликка қарши курашиш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида, шунингдек Тошкент ва Афина, Самарқанд ва Салоники шаҳарлари ўртасида шериклик муносабатлари тўғрисидаги ҳукуматлараро битимларни имзолаш масалаларини ишлаб чиқиш. |
2009-2010 йиллар |
Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, ИИВ, Тошкент ва Самарқанд шаҳарлари ҳокимликлари, Таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза масалалари ахборот-таҳлил департаменти, Иқтисодиёт ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаменти, Ҳуқуқий экспертиза ва халқаро шартномалар бошқармаси |
| III. Маданий-гуманитар ҳамкорлик |
| 3. |
Туризм ва таълим соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш |
3.1. Ўзбекистонда туристик инфратузилмани ташкил этиш ва меҳмонхона комплексларини қуриш лойиҳаларида Греция компанияларининг иштироки имкониятларини ишлаб чиқиш. |
2009 йил I ярим йиллик |
«Ўзбектуризм» миллий компанияси, Ташқи ишлар вазирлиги, Таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза масалалари ахборот-таҳлил департаменти |
| 3.2. Ўзбекистон олий ўқув юртларидан бирида туризм факультетини ташкил этиш имкониятларини тегишли Греция ташкилотлари билан биргаликда ишлаб чиқиш. |
2009 йил I ярим йиллик |
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза масалалари ахборот-таҳлил департаменти |
| 3.3. Греция туроператорлари ва Греция оммавий ахборот воситалари вакиллари учун Ўзбекистон бўйича инфо-тур ташкил этиш. |
2009 йил II чорак |
«Ўзбектуризм» миллий компанияси, Ташқи ишлар вазирлиги, Таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза масалалари ахборот-таҳлил департаменти |
| IV. Савдо-иқтисодий ҳамкорлик |
| 4. |
Савдо-иқтисодий ҳамкорликни фаоллаштириш |
4.1. Тошкентда иқтисодий ва технологик ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Греция қўшма қўмитасининг учинчи йиғилишини ва бизнес-форум ўтказиш. |
2009-2010 йиллар |
Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар, Иқтисодиёт ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаменти |
| 4.2. Озиқ-овқат, енгил ва кўнчилик саноатига, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлашга, вино ва вино маҳсулотлари ишлаб чиқаришга, шунингдек ахборот технологияларини, туризмни ривожлантиришга ҳамда қурилиш материаллари ишлаб чиқаришга тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб этиш соҳасида Греция компаниялари билан ҳамкорликни ривожлантириш. |
2009-2010 йиллар |
Савдо-саноат палатаси, манфаатдор вазирликлар ва идоралар, Иқтисодиёт ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаменти, Вазирлар Маҳкамасининг тегишли ахборот-таҳлил департаментлари |