1.Мудофаа ва миллий хавфсизлик / Ҳарбий хизмат. Муқобил хизмат]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Фуқароларни муддатли ҳарбий хизматга йиғиш ва жўнатиш, уларни ҳарбий қисмларда қабул қилиш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси қуролли кучлари резервига бўшатилган ҳарбий хизматчиларни яшаш жойларига қайтаришни ташкил этиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Фуқароларнинг Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида муддатли ҳарбий хизматни ўташ шарт-шароитларини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2008 йил 20 ноябрдаги ПФ-4054-сон Фармони талабларини амалга ошириш, фуқароларни муддатли ҳарбий хизматга чақириш ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари резервига бўшатилган ҳарбий хизматчиларни яшаш жойларига қайтаришнинг самарали ташкил этилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
[ОКОЗ:
1.15.00.00.00 Мудофаа / 15.12.00.00 Ҳарбий хизмат / 15.12.01.00 Умумий қоидалар;
2.15.00.00.00 Мудофаа / 15.12.00.00 Ҳарбий хизмат / 15.12.02.00 Ҳарбий хизматни ўташ тартиби ва моҳияти. Шартнома (контракт) асосида ҳарбий хизматга кириш]
1. Фуқароларни муддатли ҳарбий хизматга йиғиш ва жўнатиш, уларни ҳарбий қисмларда қабул қилиш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари резервига бўшатилган ҳарбий хизматчиларни яшаш жойларига қайтариш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.04 Олий таълим;
2.15.00.00.00 Мудофаа / 15.12.00.00 Ҳарбий хизмат / 15.12.01.00 Умумий қоидалар]
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари раҳбарларининг — фуқароларни уюшган ҳолда йиғиш ва муддатли ҳарбий хизматга ҳарбий қисмларга тантанали вазиятда жўнатишни; Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари резервига бўшатилган ҳарбий хизматчиларнинг яшаш жойларида тантанали равишда кутиб олинишини таъминлаш; муддатли ҳарбий хизматни ўтаб бўлган фуқароларга қонунчиликда белгиланган тартибда ишга жойлашишда ва олий таълим муассасаларига ўқишга киришда кўмаклашиш юзасидан;
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
[ОКОЗ:
1.15.00.00.00 Мудофаа / 15.12.00.00 Ҳарбий хизмат / 15.12.01.00 Умумий қоидалар]
ҳарбий қисмлар командирларининг — муддатли ҳарбий хизматга янгидан чақирилган ҳарбий хизматчиларни қўшинларда қабул қилиб олиш бўйича тантанали тадбирларни ўтказиш, уларни ҳарбий хизмат шароитларига кўниктириш; озиқ-овқат ва кийим-кечакларнинг барча турлари билан таъминлаш, жанговар ва ижтимоий-сиёсий жиҳатдан самарали тайёрлаш, маънавий-ахлоқий ва ватанпарварлик руҳида тарбиялаш; Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари резервига бўшатилган муддатли ҳарбий хизматчиларни ҳарбий қисмлардан уюшган ҳолда кузатиб қўйиш юзасидан;
1.15.00.00.00 Мудофаа / 15.12.00.00 Ҳарбий хизмат / 15.12.01.00 Умумий қоидалар;
2.15.00.00.00 Мудофаа / 15.12.00.00 Ҳарбий хизмат / 15.12.02.00 Ҳарбий хизматни ўташ тартиби ва моҳияти. Шартнома (контракт) асосида ҳарбий хизматга кириш]
Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги директорининг — Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари резервига бўшатилаётган ҳарбий хизматчиларни алоқадор вазирликлар ва идоралар томонидан тақдим этилган жадвалларга мувофиқ тест синовларидан ўтказиш юзасидан шахсан жавобгарлиги белгилаб қўйилсин.
(2-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)
3. Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси, Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, ДХХ Чегара қўшинлари:
(3-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 6 декабрдаги 973-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.12.2019 й., 09/19/973/4123-сон)
[ОКОЗ:
1.15.00.00.00 Мудофаа / 15.12.00.00 Ҳарбий хизмат / 15.12.01.00 Умумий қоидалар;
2.15.00.00.00 Мудофаа / 15.12.00.00 Ҳарбий хизмат / 15.12.02.00 Ҳарбий хизматни ўташ тартиби ва моҳияти. Шартнома (контракт) асосида ҳарбий хизматга кириш]
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда Фуқароларни муддатли ҳарбий хизматга йиғиш ва жўнатиш, уларни ҳарбий қисмларда қабул қилиш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари резервига бўшатилган ҳарбий хизматчиларни яшаш жойларига қайтариш тартиби тўғрисидаги низом талабларининг сифатли бажарилишини таъминласинлар;
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.12.00.00 Қурилиш / 09.12.13.00 Мавжуд корхона, бино, иншоотларни капитал таъмирлаш, техник қайта жиҳозлаш, кенгайтириш ва реконструкциялаш]
уч ой муддатда Чақирув комиссиялари тўғрисидаги низом ҳамда 2009 — 2012 йилларда чақирув ва йиғиш пунктларини реконструкция ва модернизация қилиш дастури лойиҳаларини ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
2009 йил 1 мартгача «Давархитектқурилиш» қўмитаси (Н. Ханов) ҳамда «Ҳарбийлойиҳа» лойиҳалаш институти (А. Тимошенко) билан биргаликда вилоятлар ва туманлар (шаҳарлар)нинг чақирув пунктлари инфратузилмаси ва ҳудудларини замонавий талабларга мувофиқлаштириш мақсадида чақирув ва йиғиш пунктларининг намунавий лойиҳасини ишлаб чиқсин.
5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлигининг маҳаллий органлари билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб бўлган фуқароларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда, улар эгаллаган ҳарбий ва хўжалик ихтисосликларни ҳисобга олган ҳолда ишга жойлаштириш чора-тадбирларини кўрсинлар.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 13 мартдаги 130-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 15-сон, 249-модда)
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.07.00.00 Меҳнатни муҳофаза қилиш / 05.07.03.00 Тиббий кўриклар. Касбий касалликлар. Меҳнат жароҳатлари]
6. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Ф. Назиров) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда жойлардаги тиббий комиссияларнинг самарали ишлашини, чақирилувчиларнинг тиббий кўрикдан сифатли ва холисона ўтказилишини, шунингдек чақирув ва йиғиш пунктларининг зарур тиббий асбоб-ускуналар ва анжомлар билан қўшимча равишда жиҳозланишини таъминласин.
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.04 Олий таълим]
7. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (А. Парпиев) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази (Б. Исмоилов), тегишли вазирликлар ва идоралар билан биргаликда муддатли ҳарбий хизматни ўтаб бўлган фуқароларнинг олий таълим муассасаларига ўқишга киришга сифатли тайёрланиши учун зарур ташкилий-техник шарт-шароитларни таъминлаш, зарур методик ёрдамни ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар комплексини амалга оширсин.
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.06.00.00 Қорақалпоғистон Республикаси бюджети. Маҳаллий бюджет]
8. Ушбу қарор талабларини бажариш бўйича тадбирларни маблағ билан таъминлаш Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари маблағлари ҳисобига белгиланган тартибда амалга оширилиши маълумот учун қабул қилинсин.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 26 апрелдаги 122-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 17-сон, 176-модда)
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.19.00 Оммавий ахборот воситалари (радио, телевидение ва бошқалар) (шунингдек, 12.03.09.00.га қаранг)]
9. Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси (А. Ходжаев), Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигига (М. Ҳазратқулов) Фуқароларни муддатли ҳарбий хизматга йиғиш ва жўнатиш, уларни ҳарбий қисмларда қабул қилиш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари резервига бўшатилган ҳарбий хизматчиларни яшаш жойларига қайтариш тартиби тўғрисидаги низом талабларини амалга ошириш тадбирларининг оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилишини ташкил этиш тавсия қилинсин.
10. Қуйидагилар:
[ОКОЗ:
1.15.00.00.00 Мудофаа / 15.12.00.00 Ҳарбий хизмат / 15.12.01.00 Умумий қоидалар]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Фуқароларни муддатли ҳарбий хизматга йиғиш ва жўнатиш, уларни ҳарбий қисмларда қабул қилиш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари резервига бўшатилган ҳарбий хизматчиларни яшаш жойларига қайтариш тартиби тўғрисида» 2005 йил 15 мартдаги 84-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 3-4-сон, 15-модда).
(10-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 ноябрдаги 709-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.11.2025 й., 09/25/709/1027-сон)
11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Р.С. Қосимов ва Ф.Ш. Акбарова зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2009 йил 14 январь,
10-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 14 январдаги 10-сон қарорига ИЛОВА
Фуқароларни муддатли ҳарбий хизматга йиғиш ва жўнатиш, уларни ҳарбий қисмларда қабул қилиш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари резервига бўшатилган ҳарбий хизматчиларни яшаш жойларига қайтариш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
I. Умумий қоидалар
[ОКОЗ:
1.15.00.00.00 Мудофаа / 15.12.00.00 Ҳарбий хизмат / 15.12.01.00 Умумий қоидалар]
1. Мазкур Низом фуқароларни муддатли ҳарбий хизматга йиғиш ва жўнатиш, уларни ҳарбий қисмларда қабул қилиш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари резервига бўшатилган ҳарбий хизматчиларни яшаш жойларига қайтариш тартибини, давлат органларининг ушбу ишларни амалга ошириш бўйича вазифаларини белгилайди.
2. Муддатли ҳарбий хизматни ўташ тартиби ва муддатлари қонунчиликда белгиланади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида»ги Қонуни.
II. Фуқароларни муддатли ҳарбий хизматга йиғиш ва жўнатиш тартиби
1.15.00.00.00 Мудофаа / 15.12.00.00 Ҳарбий хизмат / 15.12.01.00 Умумий қоидалар]
3. Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг Бош штаби Ўзбекистон Республикаси Президентининг фуқароларни муддатли ҳарбий хизматга чақириш ҳамда муддатли ҳарбий хизматнинг белгиланган муддатларини ўтаб бўлган шахсларни Қуролли Кучлар резервига бўшатиш тўғрисидаги қарори эълон қилингандан кейин ўн кун муддатда чақирилувчиларни ҳарбий қисмларга жўнатишнинг умумий жадвалини ишлаб чиқади. Чақирилувчиларни ҳарбий қисмларга жўнатиш жадваллари беш кун муддатда ҳарбий округлар қўшинлари қўмондонлари, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг марказий бўйсунишдаги қўшинлари ҳарбий қисмлари командирлари, Миллий гвардия, Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати қўшилмалари ва ҳарбий қисмлари командирларига, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига уларга тегишли қисми бўйича етказилади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 6 декабрдаги 973-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.12.2019 й., 09/19/973/4123-сон)
4. Фуқароларни муддатли ҳарбий хизматга чақириш, сафарбарлик чақируви резервига хизматга олиш туман (шаҳар) чақирув пунктида амалга оширилади.
[ОКОЗ:
1.15.00.00.00 Мудофаа / 15.12.00.00 Ҳарбий хизмат / 15.12.01.00 Умумий қоидалар]
Туман (шаҳар) чақирув пункти фуқароларни тиббий кўрикдан ўтказиш бўйича чақирув ва тиббий комиссиялар ишини ташкил этиш, фуқароларни муддатли ҳарбий хизматга ва сафарбарлик чақируви резервига хизматга чақириш, уларни Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар йиғиш пунктларига (кейинги ўринларда «йиғиш пунктлари» деб аталади) ташкилий жўнатиш учун мўлжалланган.
Туман (шаҳар) чақирув пунктлари, қоидага кўра, мудофаа ишлари бўлими билан бир бинода ёки унинг ҳудудида жойлашади.
Туман (шаҳар) чақирув пункти қуйидагиларни ўз ичига олади:
чақирилувчилар чақирув пунктида бўлган вақтда улар орасида маданий-тарбиявий ишлар олиб борадиган хона (100 кишига);
чақирилувчиларга оид ижтимоий-демографик маълумотларни аниқлаштириш учун хона;
чақирилувчиларнинг кийим-кечаги ва шахсий ашёларини сақлаш учун хона (камида 50 кишига);
чақирилувчиларни антропометрик текшириш учун хона;
мутахассис врачлар чақирилувчиларни тиббий кўрикдан ўтказиши учун хона, бир нафар мутахассис врачга бир хона ҳисобидан;
туман чақирув комиссияси мажлисини ўтказиш учун хона;
овқатланиш пункти (буфет);
санитария узеллари.
Чақирилувчиларнинг ҳарбий қисмларга жўнатиш учун мудофаа ишлари бўлимларига келиш вақти уларнинг йиғиш пунктларига ҳарбий командаларнинг ҳарбий қисмларга жўнатилишидан камида 6 соат олдин етиб келиши ҳисобга олинган ҳолда белгиланади.
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.13.00 Аварияга қарши кураш. Йўл ҳаракати хавфсизлиги. Техник кўрик (шунингдек, 16.04.02.00га қаранг)]
Чақирилувчиларни йиғиш пунктларига жўнатиш маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан ажратилган автотранспортда мудофаа ишлари бўлимлари, йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимлари ҳамроҳлигида ташкилий равишда ва чақирилувчиларни жўнатиш жадвалларида белгиланган муддатларда амалга оширилади.
(4-банднинг ўн тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)
Йиғиш пунктлари чақирилувчиларни назорат тиббий кўригидан ўтказиш, туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўлимлари ҳузуридаги Қуролли Кучларни бутлаш комиссиялари томонидан чақирилувчиларни Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари қўшинларининг ҳар хил турлари бўйича тайинлаш тўғрисида қабул қилган қарорларининг қонунийлигини текшириш, чақирилувчиларни сафарбарлик чақируви резервига хизматга олиш, соғлиғининг ҳолатига кўра чақирувни кечиктириш, командаларни шакллантириш, уларни командаларни қабул қилиш ва уларга ҳамроҳлик қилиш учун келган ҳарбий қисмлар вакилларига бериш, муддатли ҳарбий хизматнинг янгидан чақирилган ҳарбий хизматчиларини йўлда зарур бўлган барча зарур нарсалар билан таъминлаш ва командаларни қўшинларга ташкилий жўнатиш учун мўлжалланган.
(5-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 9 апрелдаги 211-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.04.2020 й., 09/20/211/0419-сон)
Йиғиш пунктида қуйидагилар бўлиши керак:
маъмурий бино;
чақирув пункти;
тантанали кузатиш қатнашчилари билан байрамона тушлик қилиш учун ошхона (300 кишига);
чақирилувчилар белгиланган кийим-кечакни қайта кийиб оладиган хонаси бўлган шахсий таркибни санитария кўригидан ўтказиш учун бино (ҳаммом) (50 кишига);
янгидан чақирилган ҳарбий хизматчилар билан тантанали кузатиш маросимини ўтказиш учун саф тортиш майдони (300 кишига);
назорат-ўтказиш пункти;
ташқи санитария узеллари.
Йиғиш пунктининг маъмурий биноси қуйидагиларни ўз ичига олади:
йиғиш пункти маъмурияти учун бино (йиғиш пункти бошлиғи, йиғиш пункти навбатчиси, ҳарбий командаларни шакллантириш бўлими, ҳарбий қисмлар ва мудофаа ишлари бўлимлари вакилларининг ишлаши учун хоналар);
чақирилувчиларнинг шахсий мослашув салоҳиятини ва интеллектуал даражасини аниқлаш бўйича уларни психологик текст синовидан ўтказиш учун иккита синф (ҳар бири 50 кишига мўлжалланган);
янгидан чақирилган ҳарбий хизматчиларни тантанали кузатиш ва уларни ҳарбий қисмлар вакилларига бериш учун бино (300 кишига);
янги чақирилганларни қабул қилиб олиш ва ҳарбий қисмларга кузатиб бориш учун қўшинлардан келган шахсий таркибни жойлаштириш учун бино (50 кишига);
чекка туманлардан келган чақирилувчиларни жойлаштириш учун бино (50 — 100 кишига);
ашёвий мол-мулкни сақлаш учун бино (омборхона);
санитария узеллари.
Йиғиш пунктининг чақирув пункти қуйидагиларни ўз ичига олади:
Раҳбарият кенгаши ва ҳарбий-тиббий комиссиясидан ўтиш учун мудофаа ишлари бўлимларидан келган шахсий таркибни жойлаштириш учун бино (100 кишига);
(5-банднинг йигирманчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 9 апрелдаги 211-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.04.2020 й., 09/20/211/0419-сон)
чақирилувчиларнинг кийим-кечаги ва шахсий ашёларини сақлаш учун хона (50 кишига);
чақирилувчиларни антропометрик текшириш учун хона;
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.07.00.00 Меҳнатни муҳофаза қилиш / 05.07.03.00 Тиббий кўриклар. Касбий касалликлар. Меҳнат жароҳатлари;
ташриф буюрувчиларнинг Раҳбарият кенгаши раиси ва унинг аъзолари томонидан қабул қилиниши учун хона;
(5-банднинг йигирма тўртинчи ва йигирма бешинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 9 апрелдаги 211-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.04.2020 й., 09/20/211/0419-сон)
флюорография қурилмаси учун хона (жой);
фиброгастродуоденоскопик ва ультратовуш текширишлар ўтказиш учун хона (жой);
санитария узеллари.
Чақирув ва йиғиш пунктлари ҳарбий-ватанпарварлик мавзуси бўйича зарур кўргазмали ташвиқотлар, алоқа воситалари ва овозни кучайтирадиган алоқа аппаратлари билан жиҳозланган бўлиши, электр ва иссиқлик энергияси билан узлуксиз таъминланиши керак.
Бинолар ва хоналар, чақирув ва йиғиш пунктларининг айрим элементлари тасдиқланган намунавий лойиҳалар талабларига мувофиқ бўлиши керак.
6. Йиғиш пунктларида муддатли ҳарбий хизматга янгидан чақирилганларни мудофаа ишлари бўлимлари вакилларидан қабул қилиб олиш ва уларни ҳарбий қисмлар вакилларига бериш номма-ном рўйхат бўйича амалга оширилади. Ҳарбий қисмларнинг вакиллари (командаларнинг бошлиқлари) янгидан чақирилган ҳарбий хизматчиларнинг зарур ҳужжатларини оладилар.
кийим-кечак тўлиқ алмаштирилган ҳолда ҳаммомда ювинтирилади ва ашёвий мулк билан таъминланади, бунда янгидан чақирилган ҳарбий хизматчиларнинг фуқаролик кийим-кечаги уларнинг ота-оналарига, ота-оналарга тенглаштирилган шахсларга қайтарилади;
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.02.00.00 Хавфсизликни таъминлаш кучлари / 16.02.03.00 Давлат хавфсизлик хизмати органлари]
Чақирув бошлангунга қадар Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, ДХХнинг Чегара қўшинлари, Давлат хавфсизлик хизматининг бошқа ҳарбий тузилмалари, Миллий гвардиянинг мансабдор шахслари томонидан белгиланган ҳисоб-китобга мувофиқ янгидан чақирилган ҳарбий хизматчилар учун ашёвий мулк етказилади.
(7-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 6 декабрдаги 973-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.12.2019 й., 09/19/973/4123-сон)
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.02.00.00 Хавфсизликни таъминлаш кучлари / 16.02.03.00 Давлат хавфсизлик хизмати органлари]
Қишки режа бўйича ашёвий мулк бериш Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмита, Давлат хавфсизлик хизматининг бошқа ҳарбий тузилмалари, Миллий гвардиянинг мансабдор шахслари томонидан амалга оширилади.
(7-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 6 декабрдаги 973-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.12.2019 й., 09/19/973/4123-сон)
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.03.00 Темир йўл транспорти / 09.15.03.01 Умумий қоидалар;
2.15.00.00.00 Мудофаа / 15.12.00.00 Ҳарбий хизмат / 15.12.01.00 Умумий қоидалар]
8. Мудофаа ишлари бошқармалари бошлиқлари йиғиш пунктларида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар мудофаа ишлари бошқармалари ҳузуридаги Раҳбарият кенгашининг қарорлари билан муддатли ҳарбий хизматга олинган чақирилувчиларга «Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 27-моддасига мувофиқ улар Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг муддатли хизматига янгидан чақирилган ҳарбий хизматчилари эканлигини эълон қилади. Ҳарбий хизматчиларга ҳаво, темир йўл ва автомобиль транспорти қатнови йўлида хавфсизлик чоралари ва хатти-ҳаракат қоидалари бўйича йўриқномалар берилади. Ҳарбий хизматчиларга ва уларнинг кузатиш учун келган ота-оналарига муддатли ҳарбий хизматни ташкил этиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, муддатли ҳарбий хизматчиларнинг ҳуқуқлари, вазифалари ва имтиёзлари, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари қўшинларининг ҳар хил турларида муддатли ҳарбий хизматни ўташ хусусиятлари тушунтирилади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 9 апрелдаги 211-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.04.2020 й., 09/20/211/0419-сон)
[ОКОЗ:
1.15.00.00.00 Мудофаа / 15.12.00.00 Ҳарбий хизмат / 15.12.01.00 Умумий қоидалар]
9. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан мудофаа ишлари бошқармалари билан биргаликда янгидан чақирилган ҳарбий хизматчиларни ҳарбий қисмларга жўнатиш жадвали олингандан кейин уч кун муддатда уларни ҳарбий қисмларга тантанали кузатиш маросимини ташкил этиш ва ўтказиш режаси тузилади.
2.15.00.00.00 Мудофаа / 15.12.00.00 Ҳарбий хизмат / 15.12.01.00 Умумий қоидалар]
Ҳарбий қисмларга юборилаётган янгидан чақирилган ҳарбий хизматчиларни тантанали кузатиб қўйиш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ўринбосари, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг ўринбосарлари раҳбарлигида ташкил этилади ҳамда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Қорақалпоғистон Республикаси Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бошқармалари вакиллари, ҳарбий хизматчиларнинг ота-оналари иштирокида ўтказилади.
(9-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 9 августдаги 438-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.08.2022 й., 09/22/438/0726-сон)
тантанали кузатиб қўйиш қатнашчилари ва ҳарбий хизматчиларга байрам тушлиги ташкил этилади;
ижодий жамоалар ва бадиий ҳаваскорлар концерти намойиш қилинади;
ҳарбий хизматчилар ота-оналар, ҳокимликлар, жамоатчилик вакиллари билан эсдалик учун суратга тушадилар.
[ОКОЗ:
1.15.00.00.00 Мудофаа / 15.12.00.00 Ҳарбий хизмат / 15.12.01.00 Умумий қоидалар]
10. Тантанали кузатиб қўйиш тугаллангандан кейин ҳарбий хизматчилар хавфсизлик чораларига риоя қилган ҳолда ва Ички ишлар вазирлигининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги давлат хизмати ходимлари ҳамроҳлигида ташкилий равишда транспортда хизмат жойларига жўнатиш учун вокзалларга (аэропортларга) юборилади.
[ОКОЗ:
1.15.00.00.00 Мудофаа / 15.12.00.00 Ҳарбий хизмат / 15.12.01.00 Умумий қоидалар]
Ҳарбий хизматчилар ҳаракат хавфсизлиги шартларига жавоб берадиган, йўловчилар ташиш учун мўлжалланган, техник жиҳатдан тайёр транспорт воситаларида тиббиёт ходимлари ҳамроҳлигида хизмат жойларига етказилади. Ҳарбий хизматчиларни мослаштирилган вагонларда ташиш қатъиян тақиқланади.
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.19.00 Оммавий ахборот воситалари (радио, телевидение ва бошқалар) (шунингдек, 12.03.09.00.га қаранг)]
11. Оммавий ахборот воситалари вакиллари томонидан ҳарбий хизматчиларни ҳарбий қисмларга кузатиш билан боғлиқ тантанали тадбирларни кенг ёритиш ташкил этилади.
III. Чақирилувчиларни ҳарбий қисмларда қабул қилиш тартиби
[ОКОЗ:
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.04.00.00 Жамият хавфсизлиги / 16.04.02.00 Йўл ҳаракати хавфсизлиги. Парвозлар хавфсизлиги]
12. Ҳарбий қўшилмалар ва ҳарбий қисмларнинг командирлари муддатли ҳарбий хизматни ўташ учун келган ҳарбий хизматчиларни вокзаллар, аэропортларда шахсан кутиб оладилар ҳамда уларнинг йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимлари ҳамроҳлигида бевосита ҳарбий қисмларга ташкилий равишда етказилишини амалга оширадилар.
[ОКОЗ:
1.15.00.00.00 Мудофаа / 15.12.00.00 Ҳарбий хизмат / 15.12.02.00 Ҳарбий хизматни ўташ тартиби ва моҳияти. Шартнома (контракт) асосида ҳарбий хизматга кириш]
13. Ҳарбий қисмларда янгидан чақирилган ҳарбий хизматчиларни кутиб олиш муносабати билан ҳарбий қисмларнинг командирлари, ҳокимликлар ва жамоат ташкилотлари вакиллари иштирокида қисмга ҳарбий хизматчилар келганлигига бағишланган тантанали митинглар ўтказилади ҳамда байрам тушлиги ташкил этилади.
[ОКОЗ:
1.15.00.00.00 Мудофаа / 15.12.00.00 Ҳарбий хизмат / 15.12.01.00 Умумий қоидалар]
14. Қисмларнинг командирлари томонидан ҳарбий хизматчилар бўлинмаларда бўлган дастлабки ўн кунда:
юқумли касалликларнинг олдини олиш бўйича тиббий тадбирлар комплекси (дастлабки тиббий кўриклар, профилактик эмлаш ва санитария кўриги), санитария маданияти даражасини ошириш тадбирлари (шахсий ва жамоат гигиенаси қоидаларига риоя қилиш);
[ОКОЗ:
1.15.00.00.00 Мудофаа / 15.12.00.00 Ҳарбий хизмат / 15.12.01.00 Умумий қоидалар]
жамоатчиликни жалб этган ҳолда жойларда «Сен хизмат қилаётган ўлка» рукни остида мавзули тадбирлар ўтказилади. Бундай тадбирлар давомида ҳарбий хизматчиларга вилоят, туман, шаҳарнинг тарихи, иқтисодий соҳадаги муваффақиятлар ва ютуқлар, вилоят, туман, шаҳарнинг ҳурматли кишилари, ҳарбий қисмнинг ташкил этилиши тарихи, унинг анъаналари ҳамда жанговар ва ижтимоий-сиёсий тайёргарлик борасида эришган ютуқлари тўғрисида ахборот берилади;
[ОКОЗ:
1.15.00.00.00 Мудофаа / 15.12.00.00 Ҳарбий хизмат / 15.12.10.00 Ҳарбий гувоҳнома. Ҳарбий хизматни ўташнинг бошқа масалалари;
2.15.00.00.00 Мудофаа / 15.17.00.00 Ҳарбий хизматчилар мақоми. Ҳарбий хизматчилар, ҳарбий хизматдан бўшатилган фуқаролар ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий ҳимоя қилиш / 15.17.03.00 Хизматчилар, хизматдан бўшаган фуқаролар ва улар оила аъзоларига бериладиган имтиёзлар]
муддатли ҳарбий хизматнинг ҳарбий хизматчилари ва уларнинг оила аъзоларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, уларга белгиланган имтиёзлар, ашёлар ва пул, овқат билан таъминлаш нормалари, тиббий ва ҳаммом-кир ювиш хизматлари тартиби маълум қилинади;
шахсий таркиб Ватанга қасамёдни, умумқўшин уставларини, муддатли ҳарбий хизматни ўташ масалалари бўйича амалдаги қонунчилик қоидаларини ўрганади;
(14-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
спорт кийим-кечаги ва пойабзал берилади.
[ОКОЗ:
1.15.00.00.00 Мудофаа / 15.12.00.00 Ҳарбий хизмат / 15.12.02.00 Ҳарбий хизматни ўташ тартиби ва моҳияти. Шартнома (контракт) асосида ҳарбий хизматга кириш]
15. Ҳарбий хизматчиларни жисмоний юкламаларга мослаштириш мақсадида ҳарбий қисмлар ва бўлинмаларнинг командирлари, ҳарбий-тиббий хизматлар мутахассисларининг доимий назорати остида:
эрталабки бадантарбияни амалга ошириш жараёнида шахсий таркибни чиниқтириш ва жисмоний тайёргарлик бўйича режали машғулотлар;
[ОКОЗ:
1.15.00.00.00 Мудофаа / 15.12.00.00 Ҳарбий хизмат / 15.12.01.00 Умумий қоидалар]
ҳарбий хизматчиларнинг юкламаларга якка тартибда жисмоний ва руҳий чидамлилигини, уларнинг ҳарбий хизматчилар организмига таъсири даражасини аниқлаш;
[ОКОЗ:
1.15.00.00.00 Мудофаа / 15.12.00.00 Ҳарбий хизмат / 15.12.01.00 Умумий қоидалар]
ҳарбий хизматчилар томонидан ҳарбий мутахассисликлар сифатли ўзлаштириб олинишига, жисмоний ва ахлоқий камол топишига, барқарор характер, Ватанга муҳаббат ва унинг ҳимояси учун тайёр туришга асосланган қатъий ҳаётий нуқтаи назар шаклланишига йўналтирилган муддатли ҳарбий хизматчиларни жанговар ва ижтимоий-сиёсий, маънавий-ахлоқий ва ватанпарварлик руҳида самарали тарбиялашни таъминлаш бўйича тадбирлар амалга оширилади.
IV. Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари резервига бўшатилган ҳарбий хизматчиларни жўнатиш тартиби
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 12 сентябрдаги ПҚ-4447-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низом.
1.15.00.00.00 Мудофаа / 15.12.00.00 Ҳарбий хизмат / 15.12.01.00 Умумий қоидалар;
2.15.00.00.00 Мудофаа / 15.12.00.00 Ҳарбий хизмат / 15.12.02.00 Ҳарбий хизматни ўташ тартиби ва моҳияти. Шартнома (контракт) асосида ҳарбий хизматга кириш]
17. Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг Бош штаби Ўзбекистон Республикаси Президентининг фуқароларни муддатли ҳарбий хизматга чақириш ҳамда муддатли ҳарбий хизматнинг белгиланган муддатларини ўтаб бўлган шахсларни Қуролли Кучлар резервига бўшатиш тўғрисидаги қарори эълон қилингандан кейин Мудофаа вазирлигининг ҳарбий округлари, марказий бўйсунишдаги қўшилмалари ва қисмлари штаблари, Миллий гвардиянинг ҳарбий қисмлари ва муассасалари, Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари бирлашмалари, Давлат хавфсизлик хизматининг ҳарбий қисмлари, Ички ишлар вазирлигининг Қоровуллик хизмати қўшилмалари ва қисмлари штаблари маълумотлари асосида ўн кун муддатда Қуролли Кучлар учун ягона бўлган муддатли ҳарбий хизматнинг белгиланган муддатларини ўтаган ҳарбий хизматчиларни Қуролли Кучлар резервига бўшатиш режасини ишлаб чиқадилар.
(17-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 6 декабрдаги 973-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.12.2019 й., 09/19/973/4123-сон)
Бўшатиш режасидан кўчирмалар ҳарбий округлар, Мудофаа вазирлигининг марказий бўйсунишдаги қўшилмалари ва қисмлари штабларига, Миллий гвардиянинг марказий аппарати, Давлат хавфсизлик хизматининг Чегара қўшинлари Бош штабига, ҳарбий қисмларига, Ички ишлар вазирлигининг Қоровуллик қўшинлари Бош бошқармасига юборилади.
(17-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 6 декабрдаги 973-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.12.2019 й., 09/19/973/4123-сон)
[ОКОЗ:
1.15.00.00.00 Мудофаа / 15.12.00.00 Ҳарбий хизмат / 15.12.01.00 Умумий қоидалар;
2.15.00.00.00 Мудофаа / 15.12.00.00 Ҳарбий хизмат / 15.12.02.00 Ҳарбий хизматни ўташ тартиби ва моҳияти. Шартнома (контракт) асосида ҳарбий хизматга кириш]
18. Ҳарбий қисмлар командирлари маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, жамоат ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорликда ҳарбий хизматчиларнинг ҳарбий қисм билан тантанали хайрлашувини таъминлайдилар, хайрлашув давомида:
[ОКОЗ:
1.15.00.00.00 Мудофаа / 15.12.00.00 Ҳарбий хизмат / 15.12.10.00 Ҳарбий гувоҳнома. Ҳарбий хизматни ўташнинг бошқа масалалари]
резервга бўшатилган, жанговар ва ижтимоий-сиёсий тайёргарлик аълочилари бўлган ҳарбий хизматчиларга олий таълим муассасаларига кириш учун ҳарбий қисмлар қўмондонлигининг тавсияномаларини топшириш;
V. Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари резервига бўшатилган ҳарбий хизматчиларни кутиб олиш тартиби
22. Резервга бўшатилган ҳарбий хизматчиларни тантанали кутиб олиш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан жойлардаги мудофаа ишлари бошқармалари билан ўзаро ҳамкорликда ташкил этилади.
Тантанали кутиб олиш давомида:
резервга бўшатилган ҳарбий хизматчиларни кутиб олишга бағишланган митинглар ўтказилади, митингда ҳокимликлар, жамоат ташкилотлари вакиллари, ҳарбий хизматчиларнинг ота-оналари иштирок этадилар;
ижодий жамоалар ва бадиий ҳаваскорлар концерти уюштирилади;
1.15.00.00.00 Мудофаа / 15.12.00.00 Ҳарбий хизмат / 15.12.01.00 Умумий қоидалар]
Меҳнат вазирлигининг жойлардаги органлари вакиллари чиқишлари ўтказилади, бундай чиқишларда ҳарбий хизматчиларга ва уларнинг ота-оналарига ишга жойлаштириш ва касбга ўқитиш юзасидан маълумот берилади, тегишли эслатмалар топширилади;
(22-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 13 мартдаги 130-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 15-сон, 249-модда)
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.19.00 Оммавий ахборот воситалари (радио, телевидение ва бошқалар) (шунингдек, 12.03.09.00.га қаранг)]
резервга бўшатилган ҳарбий хизматчиларни кутиб олиш бўйича тантанали тадбирлар оммавий ахборот воситаларида ёритилади.
[ОКОЗ:
1.15.00.00.00 Мудофаа / 15.12.00.00 Ҳарбий хизмат / 15.12.01.00 Умумий қоидалар;
2.15.00.00.00 Мудофаа / 15.12.00.00 Ҳарбий хизмат / 15.12.02.00 Ҳарбий хизматни ўташ тартиби ва моҳияти. Шартнома (контракт) асосида ҳарбий хизматга кириш]
Тантанали тадбирлар тамом бўлгандан кейин резервга бўшатилган ҳарбий хизматчилар мудофаа ишлари бўлимлари вакиллари томонидан хавфсизлик чораларига риоя этилган ҳолда ташкилий тартибда транспортда яшаш жойларига етказилади.
23. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги резервга бўшатилган ҳарбий хизматчиларни қонунчиликда белгиланган тартибда ҳисобга олишни амалга оширади.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 12 сентябрдаги ПҚ-4447-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низом.
VI. Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида муддатли ҳарбий хизматни ўтаган фуқароларни иш билан таъминлаш бўйича вазифалари
(VI бобнинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)
24. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги билан биргаликда Қуролли Кучларда муддатли ҳарбий хизматни ўтаб бўлган фуқаролар бошқа тенг шартларда (таълим, касб малакаси ва бошқалар) давлат муассасалари, ташкилотлари ва корхоналарига ишга қабул қилишда мардликнинг армия мактабидан ўтган ва ватанпарварлик тарбияси сингдирилган, ҳарбий тайёргарлик кўрган, мамлакатнинг энг фаол ва тайёрланган кадрлар захираси ҳисобланган шахслар сифатида устунлик ҳуқуқидан фойдаланишини ҳисобга оладилар.
(24-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 13 мартдаги 130-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 15-сон, 249-модда)
25. Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги «Аҳоли бандлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ:
(25-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)
муддатли ҳарбий хизматни ўтаб бўлган фуқароларни касбга ўқитиш ҳамда устун даражада давлат корхоналари, муассасалари ва ташкилотларига ишга жойлаштириш;
фуқароларнинг кўрсатиб ўтилган тоифасини ишга жойлаштириш ва ижтимоий муҳофаза қилиш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари меҳнат бош бошқармалари, туман (шаҳар) ишга жойлашишга кўмаклашиш ва ижтимоий муҳофаза марказлари фаолияти назорат қилинишини;
(25-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 13 мартдаги 130-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 15-сон, 249-модда)
муддатли ҳарбий хизматни ўтаб бўлган фуқаролар билан уларнинг меҳнат ҳуқуқларини тушунтириш бўйича шахсан иш олиб борилишини;
мудофаа ишлари бўлимларининг резервга бўшатилган ҳарбий хизматчилар ишга жойлаштирилиши ва ижтимоий муҳофаза қилиниши тўғрисида белгиланган муддатларда хабардор қилинишини;
резервга бўшатилган ҳарбий хизматчиларни ишга жойлаштириш юзасидан олиб борилган ишлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига белгиланган тартибда ҳисоботлар тақдим этилишини таъминлайдилар.
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.04 Олий таълим]
26. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги, тегишли вазирликлар ва идоралар билан биргаликда:
(26-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)
муддатли ҳарбий хизматни ўтаган фуқаролардан бўлган шахсларни олий таълим муассасаларига ўқишга киришга сифатли тайёрлаш учун зарур шарт-шароитларни таъминлайди;
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.04 Олий таълим]
олий таълим муассасаларига ўқишга киришда тест синовлари ўтказиш давомида муддатли ҳарбий хизмат давомида жанговар ва ижтимоий-сиёсий тайёргарликда юқори кўрсаткичларга эришган ва ҳарбий қисмлар қўмондонлигининг тегишли тавсияномаларини олган фуқаролар учун энг кўп тўплаш мумкин бўлган баллнинг 25 фоизи миқдорида қўшимча баллар тарзидаги қонунчиликда белгиланган имтиёзларни ҳисобга олади;
(26-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
ҳарбий қисмларнинг қўмондонлиги тавсиялари бўйича резервга бўшатилган ҳарбий хизматчиларнинг олий таълим муассасаларига кириши учун зарур шарт-шароитларни ташкил этиш, тест синови якунлари ва олий таълим муассасаларига ўқишга кириш бўйича қилинган ишлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига белгиланган тартибда ҳисобот тақдим этади.