1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.10.00 Иқтисодий ислоҳотлар соҳасида давлат бошқаруви;
2.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат ҳокимияти органлари. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари;
2.Иқтисодиёт / Умумий масалалар]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР ВА ҚЎШИМЧА КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА(ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ «ИҚТИСОДИЁТ РЕАЛ СЕКТОРИ КОРХОНАЛАРИНИНГ МОЛИЯВИЙ БАРҚАРОРЛИГИНИ ЯНАДА ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА» 2008 ЙИЛ 18 НОЯБРДАГИ ПФ-4053-СОН ФАРМОНИ)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Иқтисодиёт реал сектори корхоналарининг молиявий барқарорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2008 йил 18 ноябрдаги ПФ-4053-сон Фармонига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Иқтисодий ночор корхоналарни тижорат банкларига сотиш тартибини тасдиқлаш тўғрисида» 2008 йил 19 ноябрдаги Ф-4010-сон Фармойишига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2008 йил 29 декабрь,
283-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 29 декабрдаги 283-сон қарорига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикасининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Инвестиция ва Хусусийлаштириш инвестиция фондлари фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1998 йил 25 сентябрдаги 410-сон қарорида:
а) 2-илованинг (Инвестиция фондлари тўғрисида) 13-банди биринчи хатбошидаги «50» рақами «400» рақами билан алмаштирилсин;
«Қарздор корхона банкрот деб эълон қилинганда ва тугатиш ишлари бошланганда, агар қарздор кредитори кредиторлар талабномалари реестрига киритилган, кредитор қарзи бўйича қарздор кредитор қарзининг умумий суммасидан 70 ва ундан кўп фоизи талабига эга тижорат банки ҳисобланган тақдирда тугатиш иши очилганда, ушбу кредитор, гаров предмети ҳисобланган мол-мулкдан ташқари, банк томонидан:
«Банкротлик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 134-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган сарф-харажатларни тўлашни ва талабларни қондиришни ва иш ҳақи бўйича қарзларни тўлашни;
тижорат банклари томонидан банкрот корхона сотилгандан кейин банкрот корхонанинг бошқа кредиторлик қарзини тўлашни назарда тутадиган мажбуриятлар қабул қилинганда қарздор корхонаси (мол-мулки)ни тугатиш қиймати бўйича ўз мулкига ўтказиш тўғрисида судга ариза билан мурожаат қилиш ҳуқуқига эгадир.
Тижорат банки томонидан «Банкротлик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 134-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган сарф-харажатлар ва талабларни қондириш ва иш ҳақи бўйича қарздорликни тўлаш хўжалик суди томонидан кредиторлик қарзи таркибида банк кредитлари бўйича 70 ва ундан кўп фоиз қарздорликка эга бўлган банкрот корхонанинг мол-мулкини кредитор банкнинг мулкига тугатиш қиймати бўйича бериш тўғрисидаги қарори қабул қилинган пайтдан бошлаб бир ойдан ошмаслиги керак.
Ушбу банднинг учинчи хатбошига мувофиқ тижорат банкининг мулки қилиб берилган банкрот корхонанинг кредиторлари билан узил-кесил ҳисоб-китоблар Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкаси бўйича ҳисоблаб чиқилган қўйилган маблағлар бўйича фоиз даромади ва сотиш суммасининг 10 фоизи миқдоридаги маржа ҳисобга олинган ҳолда илгари банкрот корхонага берилган кредитлар бўйича қарздорлик, фаолиятни тиклашга банкнинг харажатлари чиқариб ташланган ҳолда кейинчалик корхонани бозор қиймати бўйича стратегик инвесторларга сотишдан тушган маблағлар ҳисобига амалга оширилади. Кредиторларнинг талаблари қондирилгандан кейин қолган маблағлар фойда сифатида банкка юборилади. Маблағлар етарли бўлмаганда кредиторлар билан ҳисоб-китоблар «Банкротлик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 134-моддасида назарда тутилган тартибда амалга оширилади.
Ушбу банднинг тўртинчи хатбошида кўрсатиб ўтилган шартлар банк томонидан бажарилганда, қарздорнинг мол-мулки суд бошқарувчиси томонидан суд ҳужжатлари асосида тижорат банкининг мулкига ўтказилади»;
«Айрим банкрот корхоналарни тижорат банкларига сотишда балансни ташкил этиш учун зарур бўлган сотиб олиш тўловлари ва бошқа мажбуриятлар миқдорлари қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланади»;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 19 ноябрдаги Ф-4010-сон Фармойиши билан тасдиқланган Иқтисодий ночор корхоналарни тижорат банкларига сотиш тартибига мувофиқ банкрот корхоналарни тижорат банкларига сотишда қўлланилмайди, ушбу Низомнинг 3 —12-бандлари бундан мустасно»;
13-банднинг учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«биржа савдолари (фақат таркибий ўзгартириладиган корхоналарга нисбатан қўлланилади)»;
27-бандда «83-моддасининг тўққизинчи қисмига» сўзлари «134-моддасининг саккизинчи ва тўққизинчи қисмларига» сўзлари билан алмаштирилсин.
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 19 апрелдаги 189-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 4-сон, 32-модда) билан тасдиқланган Инвестиция активларининг ишончли бошқарувчилари тўғрисидаги Низомнинг 4-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 52-сон, 522-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.07.2018 й., 09/18/499/1439-сон)