1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.10.00 Иқтисодий ислоҳотлар соҳасида давлат бошқаруви;
2.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат ҳокимияти органлари. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари;
2.Иқтисодиёт / Умумий масалалар]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР ВА ҚЎШИМЧА КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА(ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ «ИҚТИСОДИЁТ РЕАЛ СЕКТОРИ КОРХОНАЛАРИНИНГ МОЛИЯВИЙ БАРҚАРОРЛИГИНИ ЯНАДА ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА» 2008 ЙИЛ 18 НОЯБРДАГИ ПФ-4053-СОН ФАРМОНИ)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Иқтисодиёт реал сектори корхоналарининг молиявий барқарорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2008 йил 18 ноябрдаги ПФ-4053-сон Фармонига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Иқтисодий ночор корхоналарни тижорат банкларига сотиш тартибини тасдиқлаш тўғрисида» 2008 йил 19 ноябрдаги Ф-4010-сон Фармойишига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2008 йил 29 декабрь,
283-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 29 декабрдаги 283-сон қарорига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикасининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Инвестиция ва Хусусийлаштириш инвестиция фондлари фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1998 йил 25 сентябрдаги 410-сон қарорида:
а) 2-илованинг (Инвестиция фондлари тўғрисида) 13-банди биринчи хатбошидаги «50» рақами «400» рақами билан алмаштирилсин;
(2-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 июлдаги 499-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.07.2018 й., 09/18/499/1439-сон)
б) 1-иловада (Таркибий ўзгартириладиган корхоналарнинг, шунингдек уларга нисбатан банкротлик тартиботи қўлланилган корхоналарнинг мол-мулкини баҳолаш ва сотиш тартиби тўғрисида):
(2-банднинг «б» кичик банди бешинчи — еттинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 июлдаги 499-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.07.2018 й., 09/18/499/1439-сон)
13-банднинг учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«биржа савдолари (фақат таркибий ўзгартириладиган корхоналарга нисбатан қўлланилади)»;
27-бандда «83-моддасининг тўққизинчи қисмига» сўзлари «134-моддасининг саккизинчи ва тўққизинчи қисмларига» сўзлари билан алмаштирилсин.
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 19 апрелдаги 189-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 4-сон, 32-модда) билан тасдиқланган Инвестиция активларининг ишончли бошқарувчилари тўғрисидаги Низомнинг 4-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 52-сон, 522-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.07.2018 й., 09/18/499/1439-сон)