1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.04.00 Чет эл инвестициялари (шунингдек қаралсин 10.01.05.00);
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.17.00 Авиация ва автомобиль саноати;
3.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.12.00.00 Қурилиш / 09.12.08.00 Саноат қурилиши;
4.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.05.00 Чет эл инвестициялари (шунингдек, 07.28.04.00 га қаранг)]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Саноат;
2.Иқтисодиёт / Архитектура ва қурилиш]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ХОРИЖИЙ ИНВЕСТИЦИЯЛАР ИШТИРОКИДАГИ КУЧ АГРЕГАТЛАРИ ИШЛАБ ЧИҚАРАДИГАН «ДЖЕНЕРАЛ МОТОРС ПАУЭРТРЕЙН — ЎЗБЕКИСТОН» КОРХОНАСИ ҚУРИЛИШИНИ ТАЪМИНЛАШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Хорижий инвестициялар иштирокидаги куч агрегатлари ишлаб чиқарадиган «Дженерал Моторс Пауэртрейн — Ўзбекистон» корхонасини ташкил этиш тўғрисида» 2008 йил 16 декабрдаги ПҚ-1020-сон қарорини бажариш юзасидан ва куч агрегатлари ишлаб чиқариш қувватларининг ўз вақтида ишга туширилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. «Ўзбекистон Республикасида куч агрегатлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш» лойиҳаси бўйича:
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ҳузуридаги «Ўзоғирнефтгазкимёлойиҳа» институти — лойиҳаолди ҳужжатларни (лойиҳанинг техник-иқтисодий асослашини) ишлаб чиқиш босқичидаги бош лойиҳаловчи этиб;
«Ўзоғирсаноатлойиҳа» очиқ акциядорлик жамияти — иш ҳужжатларини ишлаб чиқиш босқичидаги бош лойиҳаловчи этиб;
«12-трест» очиқ акциядорлик жамияти — бош пудрат қурилиш ташкилоти этиб белгилансин.
2. Лойиҳани амалга ошириш муддатларининг қисқалигини, шунингдек уни молиялаштиришнинг тасдиқланган манбалари мавжудлигини ҳисобга олиб «Ўзавтосаноат» акциядорлик компаниясининг лойиҳани техник-иқтисодий асослашни олдиндан ишлаб чиқмасдан амалга ошириш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
«Ўзоғирнефтгазкимёлойиҳа» институти «Ўзавтосаноат» акциядорлик компанияси билан биргаликда икки ой муддатда лойиҳанинг техник-иқтисодий асослашини ишлаб чиқсин ва ваколатли экспертиза органлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси билан келишиб олсин ва уни тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Ваколатли экспертиза органлари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси лойиҳанинг техник-иқтисодий асослаши «Ўзоғирнефтгазкимёлойиҳа» институти томонидан тақдим этилган вақтдан бошлаб икки ҳафта муддатда уни экспертизадан ўтказсинлар.
«Ўзбекистон Республикасида куч агрегатлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш» лойиҳасининг якуний чекланган қиймати, молиялаштириш манбалари ва механизми лойиҳанинг техник-иқтисодий асослаши тасдиқлангандан кейин аниқланади.
асбоб-ускуналарни тендер савдолари ўтказмасдан, лойиҳанинг бизнес-режаси параметрлари доирасида, контрактларни босқичма-босқич тузиш йўли билан «Женерал Моторс Холдингс Эл-Эл-Си» компаниясининг харидлар глобал тизими орқали сотиб олишга рухсат этилсин.
(3-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 25 апрелдаги ПҚ-1521-сонли қарори таҳририда)
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.10.03.00 (Кучини йукотган) Қўшимча қиймат солиғи / 07.10.03.03 (Кучини йукотган) Қўшимча қиймат солиғи ставкалари / 07.90.00.00 (Кучини йукотган)Умумдавлат солиқлари]
4. Бош пудратчи ва субпудрат қурилиш ташкилотлари куч агрегатлари заводини қуриш даври мобайнида лойиҳа доирасида бажариладиган қурилиш-монтаж ишлари ҳажмлари бўйича қўшилган қиймат солиғидан озод этилсин.
5. «Ўзавтосаноат» акциядорлик компанияси бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига ишлаб чиқариш объектларига ташқи муҳандислик коммуникацияларини ўтказиш бўйича буюртмачилар, лойиҳаловчилар ва пудратчиларни, Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги билан «Дженерал Моторс» корпорацияси, «Дженерал Моторс Интернейшнл Холдингс» компанияси ва «Ўзавтосаноат» акциядорлик компанияси ўртасида тузилган Инвестиция битими шартларига мувофиқ лойиҳаолди, лойиҳалаш ва қурилиш-монтаж ишларини молиялаштириш манбаларини аниқлаш бўйича таклифлар киритсин.
6. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва «Ўзавтосаноат» акциядорлик компаниясининг куч агрегатлари ишлаб чиқариш корхоналарини лойиҳалаштириш, қуриш ва реконструкция қилиш масалаларида тажриба ва нуфузга эга бўлган соҳага оид хорижий лойиҳалаш ташкилотини жалб этиш йўли билан, қабул қилинган лойиҳа-техник ечимларнинг ишончлилигини ва корхонадан фойдаланишнинг хавфсизлигини аниқлаш юзасидан мустақил экспертиза ўтказиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
«Ўзавтосаноат» акциядорлик компанияси «Дженерал Моторс Пауэртрейн — Ўзбекистон» ёпиқ акциядорлик жамияти билан биргаликда экспертиза ўтказиш учун соҳага оид хорижий лойиҳалаш ташкилотини икки ой муддатда аниқласин ва у билан тегишли битим тузсин.
7. Куч агрегатлари ишлаб чиқариш заводи қурилишида лойиҳалаш ва қурилиш-монтаж ишлари сифатини назорат қилиш бўйича доимий фаолият кўрсатадиган комиссия таркиби иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Қуйидагилар Комиссиянинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
ишлаб чиқиладиган иш ҳужжатлари ва тасдиқланадиган лойиҳа-техник ечимларга экспертиза ҳужжатлари илова қилинишини таъминлаш чора-тадбирларини кўриш;
лойиҳалаш ва қурилиш-монтаж ишлари сифати, қурилиш норма ва қоидаларига риоя қилиниши, қўлланаётган қурилиш материаллари, буюмлар ва конструкцияларнинг давлат стандартлари, нормалари ва техник шартларга мувофиқлиги устидан мунтазам назорат ўрнатиш.
Комиссияга, зарурат бўлганда, ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун мамлакатимиздаги ва хорижий экспертларни жалб этишга рухсат берилсин.
8. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги, «Ўзавтосаноат» акциядорлик компанияси ва «Дженерал Моторс Пауэртрейн — Ўзбекистон» ёпиқ акциядорлик жамияти билан биргаликда, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки билан келишган ҳолда уч ой муддатда:
куч агрегатлари ишлаб чиқариш учун компонентлар тайёрловчи Ўзбекистон етказиб берувчилари–норезидентларига «Дженерал Моторс Пауэртрейн — Ўзбекистон» ёпиқ акциядорлик жамияти томонидан молиялаштириладиган ва етказиб бериладиган технологик жиҳозлар ва асбоб-ускуналарни божхонада расмийлаштириш, тақдим этиш ва улардан фойдаланишни назорат қилиш тартибини;
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари У.У. Розуқулов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2008 йил 26 декабрь,
279-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 26 декабрдаги 279-сон қарорига ИЛОВА
Куч агрегатлари ишлаб чиқариш заводи қурилишида лойиҳалаш ва қурилиш-монтаж ишлари сифатини назорат қилиш бўйича доимий фаолият кўрсатадиган комиссия
ТАРКИБИ
Шодиев М.И.
—
«Давархитектқурилиш» қўмитаси раисининг ўринбосари, комиссия раиси
Юсупов Ш.Ф.
—
«Ўзавтосаноат» акциядорлик компанияси бошқаруви раисининг ўринбосари, комиссия раисининг ўринбосари
Холматов И.М.
—
«Саноатконтехназорат» давлат инспекцияси бошлиғи
Ҳошимов Ш.Р.
—
«Давархитектқурилиш» қўмитасининг Тошкент вилояти бўйича давлат экспертиза бошқармаси бошлиғи
Ҳидоятов А.Х.
—
«Давархитектқурилиш» қўмитаси Давлат архитектура-қурилиш назорати бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари
Ботиров Т.
—
Тошкент вилояти давлат архитектура-қурилиш назорати инспекцияси бошлиғи
Божок П.В.
—
«Ўзоғирнефтгазкимёлойиҳа» институти бош муҳандиси
Маматов М.М.
—
«Ўзоғирсаноатлойиҳа» ОАЖ бош муҳандиси
Энст В.П.
—
«Боштранслойиҳа» ОАЖ бош муҳандиси
Искандаров К.С.
—
«Ўзоғирсаноатлойиҳа» ОАЖ лойиҳаси бош муҳандиси
лавозимига кўра
—
«Дженерал Моторс Пауэртрейн — Ўзбекистон» ЁАЖ бош директорининг ўринбосари
Изоҳ. Доимий фаолият кўрсатадиган комиссия аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда унинг таркибига ушбу лавозимга янгидан тайинланган шахслар киритилади.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 52-сон, 518-модда)