1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.19.00.00 Банк тизими / 07.19.02.00 Тижорат банклари. Хусусий банклар. Хорижий банклар;
2.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат ҳокимияти органлари. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари;
2.Молия / Банклар ва бошқа кредит муассасалари. Кредитлар]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ «МИКРОКРЕДИТБАНК» АКЦИЯДОРЛИК-ТИЖОРАТ БАНКИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ВА УНИНГ МОДДИЙ-ТЕХНИКА БАЗАСИНИ МУСТАҲКАМЛАШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА» 2006 ЙИЛ 6 МАЙДАГИ 78-СОН ҚАРОРИГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА (ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ «МИКРОКРЕДИТБАНК» АКЦИЯДОРЛИК-ТИЖОРАТ БАНКИНИНГ ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ БОРАСИДАГИ ФАОЛИЯТИНИ ЯНАДА КЕНГАЙТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА» 2008 ЙИЛ 10 НОЯБРДАГИ ПФ-4051-СОН ФАРМОНИ)
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Президентининг 2024 йил 16 августдаги ПФ-111-сонли «Ижтимоий муносабатларни ҳуқуқий тартибга солишнинг барқарорлигини таъминлаш, сифати ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Микрокредитбанк» акциядорлик-тижорат банкининг тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш борасидаги фаолиятини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2008 йил 10 ноябрдаги ПФ-4051-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Микрокредитбанк» акциядорлик-тижорат банки фаолиятини ташкил этиш ва унинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2006 йил 6 майдаги 78-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 5-сон, 28-модда) иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. «Микрокредитбанк» акциядорлик-тижорат банки Банк уставига ушбу қарордан келиб чиқувчи ўзгартириш ва қўшимчаларни белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказсин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси Ф.М. Муллажонов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2008 йил 17 декабрь,
273-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 17 декабрдаги 273-сон қарорига ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасининг «Микрокредитбанк» акциядорлик-тижорат банки фаолиятини ташкил этиш ва унинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2006 йил 6 майдаги 78-сон қарорига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар