1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.02.00.00 Меҳнат / 05.02.09.00 Маълум бир мутахассислик бўйича ходимларга қўйиладиган талаблар. Квалификация тавсифлари;
2.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.10.00.00 Айрим тоифадаги ходимларнинг меҳнатини (хизматини) тартибга солишнинг хусусиятлари / 05.10.02.00 Фан ва таълим (айрим ходимлар хизмати) соҳасидаги меҳнатни тартибга солишнинг хусусиятлари;
4.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.04.00.00 Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар]
[ТСЗ:
1.Ижтимоий-маданий масалалар / Таълим]
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МЕҲНАТ ВА АҲОЛИНИ ИЖТИМОИЙ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ВАЗИРЛИГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИНИНГ ЎРТА МАХСУС, КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ МАРКАЗИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ ДАВЛАТ ТЕСТ МАРКАЗИНИНГ
ҚАРОРИ
ЎРТА МАХСУС, КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ МУАССАСАЛАРИ ХОДИМЛАРИ АСОСИЙ ЛАВОЗИМЛАРИНИНГ МАЛАКА ТАВСИФЛАРИ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА ИЛОВАСИГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2008 йил 13 декабрда 1845-1-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказининг 2012 йил 26 ноябрдаги 69/1-қ/қ, 63-қ/қ, 33-қ/қ-сонли «Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ходимлари асосий лавозимларининг малака тавсифлари бўйича Йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги қарор ва унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 1845-3, 04.12.2012 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Таълим муассасаларида тўпланган тажрибаларни инобатга олган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази қарор қиладилар:
1. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказининг 2008 йил 25 августдаги 39, 36/ҚҚ ва 01-275-сон қарори билан тасдиқланган «Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ходимлари асосий лавозимларининг малака тавсифлари бўйича йўриқнома» (рўйхат рақами 1845, 2008 йил 29 август — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 35-36-сон, 350-модда) иловасигаиловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатига олинган кундан бошлаб ўн кун ўтгач кучга киради.
Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири в.б. А. ХАИТОВ
Тошкент ш.,
2008 йил 5 ноябрь,
62-сон
Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази директори З. САТТОРОВ
Тошкент ш.,
2008 йил 5 ноябрь,
46Қ/Қ-сон
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази директори Б. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2008 йил 5 ноябрь,
01-383Қ/Қ-сон
Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълими вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказининг 2008 йил 5 ноябрдаги 62, 46Қ/Қ, 01-383Қ/Қ-сон қарорига ИЛОВА
Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ходимлари асосий лавозимларининг малака тавсифлари бўйича йўриқнома иловасига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
«а) академик лицей, касб-ҳунар коллежининг таълим йўналишларидан камида биттаси бўйича ёки билим соҳаси бўйича, шунингдек таълим муассасаси жойлашган ҳудуднинг кадрлар потенциалини ҳисобга олган ҳолда, истисно тариқасида умумтаълим фанлари бўйича олий маълумот (маданият, спорт ҳамда тиббиёт соҳаси бундан мустасно);
б) таълим тизимидаги (педагогик, ўқув-тарбиявий, ўқув-услубий фаолияти) иш стажи 3 йилдан кам эмас, шу жумладан таълим тизимида камида 1 йил бошқарув лавозимларида иш стажи».
«а) академик лицей, касб-ҳунар коллежининг таълим йўналишларидан камида биттаси бўйича ёки умумтаълим фанлари бўйича олий маълумот (маданият, спорт ҳамда тиббиёт соҳаси бундан мустасно);
б) таълим тизимидаги (педагогик, ўқув-тарбиявий, ўқув-услубий, бошқарув фаолияти) иш стажи 5 йилдан кам эмас».
«Ўқув ишлари» қисмининг «а» банди «ва унинг ўтказилишини таъминлайди» деган сўзлардан кейин «(тиббиёт соҳаси бундан мустасно)» деган сўзлар билан тўлдирилсин;