1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.19.00.00 Банк тизими / 07.19.03.00 Банклар жамғармалари ва захиралари. Капиталлаштириш;
2.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат ҳокимияти органлари. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари;
2.Молия / Банклар ва бошқа кредит муассасалари. Кредитлар]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ, ШУНИНГДЕК БАЪЗИЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА (ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ «ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ-ТИЖОРАТ ХАЛҚ БАНКИНИНГ КАПИТАЛЛАШУВИНИ ЯНАДА КЎПАЙТИРИШ ВА ИНВЕСТИЦИОН ФАОЛЛИГИНИ ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА» 2008 ЙИЛ 16 ОКТЯБРДАГИ ПҚ-986-СОН ҚАРОРИ)
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 апрелдаги 217-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат активларини бошқариш, монополияга қарши курашишни тартибга солиш тизимини ва капитал бозорини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 14 январдаги ПФ-5630-сон ва «2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили»да амалга оширишга оид Давлат дастури тўғрисида» 2019 йил 17 январдаги ПФ-5635-сон Фармонлари)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат-тижорат Халқ банкининг капиталлашувини янада кўпайтириш ва инвестицион фаоллигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2008 йил 16 октябрдаги ПҚ-986-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 1-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ баъзи қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Ўзбекистон Республикаси Давлат-тижорат Халқ банки ўз Уставига ўзгартириш ва қўшимчаларни белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказсин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси Ф.М. Муллажонов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2008 йил 25 ноябрь,
256-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 25 ноябрдаги 256-сон қарорига 1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 19 апрелдаги 189-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 4-сон, 32-модда) билан тасдиқланган Акциядорлик жамиятининг кузатувчи кенгаши тўғрисидаги Намунавий низомнинг 1-бандида:
қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши қўшилсин:
«Ушбу Низомнинг амал қилиши акциядорлик тижорат банкларига татбиқ этилмайди»;
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 10 мартдаги 39-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2008 й., 2-3-сон, 8-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат-тижорат Халқ банкининг уставида:
а) 22-банднинг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Банкнинг устав сармояси миқдори 200 000 000 000 (икки юз миллиард) сўм миқдорида белгиланган. Ушбу сумма номинал қиймати 500 000 (беш юз минг) сўм бўлган 400 000 (тўрт юз минг) та эгасининг номи ёзилган оддий акцияларга бўлинади ва 2013 йил 1 январгача шакллантирилади»;
«55. Банк кенгаши аъзолари сони камида беш кишидан иборат бўлиши керак. Акциядорлардан ташқари банк соҳаси олимлари ва мутахассислари ҳам Банк кенгаши аъзолари бўлишлари мумкин»;
«ҳар йили банкнинг кредит режасини шакллантиришда молиялаштириш мўлжалланаётган инвестиция лойиҳаларининг пухта танлаб олинишини, самарадорлиги комплекс баҳоланишини ва экспертизадан ўтказилишини таъминлайди;
амалга оширилаётган инвестиция лойиҳаларининг ўзини ўзи қоплаши, қўйилган маблағларнинг ўз вақтида ва тўлиқ қайтарилиши устидан тизимли мониторинг олиб боради ҳамда натижалари тўғрисида ҳар чоракда Банк кенгашига ахборот беради»;