Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Банк тизимини ислоҳ қилишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2000 йил 24 мартдаги 104-сон
қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар устав сармоясида давлат улуши 50 фоиздан ортиқ бўлган Тижорат банклари кенгашлари раислари этиб тасдиқлансин:
Х.О. Жумаев — Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раисининг биринчи ўринбосари
Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки:
М.Б. Нурмуродов — Ўзбекистон Республикаси Молия вазири
2. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Марказий банк ва тижорат банклари қонун ҳужжатларига ва норматив ҳужжатларга тегишли ўзгартириш киритсинлар.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг раиси Ф.М. Муллажонов зиммасига юклансин.