1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.05.00.00 Шахс хавфсизлиги / 16.05.04.00 Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг Ўзбекистондан чиқиши ва кириши;
2.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.07.00.00 Дипломатик ва консуллик ҳуқуқи / 19.07.09.00 Дипломатик, консуллик имтиёзлар ва иммунитетлар;
3.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Фуқаролик. Аҳоли. Паспорт тизими;
2.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат ҳокимияти органлари. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ «ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ФУҚАРОЛАРИНИНГ ЧЕТ ЭЛГА БОРИШЛАРИ ТАРТИБИНИ ВА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ДИПЛОМАТИК ПАСПОРТИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА» 1995 ЙИЛ 6 ЯНВАРДАГИ 8-СОН ҚАРОРИГА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 5 декабрдаги 970-сонли «Ўзбекистон Республикаси биометрик паспорт тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси вакилларининг халқаро характердаги расмий тадбирларда қатнашиш учун боришини тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг чет элга боришлари тартибини ва Ўзбекистон Республикасининг дипломатик паспорти тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида» 1995 йил 6 январдаги 8-сон қарорига иловага мувофиқ қўшимчалар киритилсин.
2. Вазирликлар ва идоралар бир ой муддатда ўз норматив ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари ҳамда тегишли вазирликлар ва идоралар раҳбарлари зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2008 йил 25 ноябрь,
255-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 25 ноябрдаги 255-сон қарорига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг чет элга боришлари тартибини ва Ўзбекистон Республикасининг дипломатик паспорти тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида» 1995 йил 6 январдаги 8-сон қарорига киритилаётган қўшимчалар
«Белгилаб қўйилсинки, ушбу қарорга 4-иловада кўрсатилган мансабдор шахсларнинг халқаро характердаги расмий тадбирларда қатнашишини келишиб олиш белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан амалга оширилади».
2. 4-иловага қуйидаги мазмундаги 7.1 ва 7.2-бандлар қўшилсин:
7.1
Вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар ҳамда хўжалик ва давлат бошқаруви бошқа органларининг ходимлари
Вазирликлар, идоралар, муассасалар раҳбарлари
7.2
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш, хавфсизлик ва мудофаа органлари ходимлари халқаро характердаги расмий тадбирларда қатнашиш учун
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш, хавфсизлик ва мудофаа органлари раҳбарлари (зарурат бўлганда Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли Давлат маслаҳатчиси хизмати билан келишув бўйича)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 48-сон, 475-модда)