1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.24.00.00 Қимматли қоғозлар. Қимматли қоғозлар бозори / 07.24.04.00 Қимматли қоғозлар бозорида касб фаолияти / 07.24.04.12 (Кучини йукотган) Қимматли қоғозлар бозорида бошқа фаолият турлари]
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ МУЛКИ ҚЎМИТАСИ ҲУЗУРИДАГИ ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР БОЗОРИ ФАОЛИЯТИНИ МУВОФИҚЛАШТИРИШ ВА НАЗОРАТ ҚИЛИШ МАРКАЗИ БОШ ДИРЕКТОРИНИНГ
буйруғи
Трансфер-агент фаолияти тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2008 йил 21 ноябрда 1872-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
Ўзбекистон Республикасининг «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 29-30-сон, 278-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 30 мартдаги 126-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази тўғрисидаги низомга (Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1996 й., 3-сон, 11-модда) мувофиқ буюраман:
1. Трансфер-агент фаолияти тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киритилсин.
Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази бош директори К. ТОЛИПОВ
Тошкент ш.,
2008 йил 28 октябрь,
2008-29-сон
Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази бош директорининг 2008 йил 28 октябрдаги 2008-29-сон буйруғи билан ТАСДИҚЛАНГАН
Трансфер-агент фаолияти тўғрисида
НИЗОМ
Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 29-30-сон, 278-модда), Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 30 мартдаги 126-сонли қарори (Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1996 й., 3-сон, 11-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Маркази тўғрисидаги Низомга мувофиқ, трансфер-агент фаолиятини юритиш тартибини белгилаб беради.
1. Мазкур Низом мақсадларида қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
инвестор — қимматли қоғозларни ўз номидан ва ўз ҳисобидан олувчи юридик ёки жисмоний шахс;
трансфер-агент — қимматли қоғозларга бўлган ҳуқуқларни ҳисобга олиш тизимига тааллуқли ҳужжатларни қабул қилиш, уларга ишлов бериш ва уларни топшириш бўйича хизматлар кўрсатувчи юридик шахс;
эмитент— эмиссиявий қимматли қоғозлар чиқарувчи ва улар юзасидан қимматли қоғозларнинг эгалари олдида мажбуриятлари бўлган юридик шахс;
қимматли қоғозлар эгаси (мулкдор) — қимматли қоғозлар ўзига мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқ асосида тегишли бўлган юридик ёки жисмоний шахс;
Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси (Марказий депозитарий) — депозитарийларда депо ҳисобварақлари бўйича эмиссиявий қимматли қоғозларни сақлаш, бундай қимматли қоғозларга бўлган ҳуқуқларни ҳисобга олиш ва эмиссиявий қимматли қоғозлар ҳаракати ягона тизимини таъминловчи депозитарий;
қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи — Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази.
5. Депозитарийнинг профессионал фаолиятини бирга қўшиб олиб борувчи трансфер-агент инвестиция воситачисининг профессионал фаолиятини амалга оширишга ҳақли эмас.
7. Трансфер-агент, инвесторларга, қимматли қоғозлар эгаларига ва эмитентларга улар билан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тузилган шартнома шартларига мувофиқ хизмат кўрсатади.
9. Ўзининг мижоз олдидаги мажбуриятларини бажариш вақтида трансфер-агент мижознинг манфаатларини кўзлаб иш тутиши лозим. Манфаатлар тўқнашуви содир бўлган вазиятда трансфер-агент мижозни хабардор қилиши ва биринчи навбатда ўзининг мижоз олдидаги мажбуриятларини бажариши лозим.
10. Трансфер-агент, инвесторлар ва мулкдорларга қуйидаги хизматларни кўрсатишга, яъни:
эгаси томонидан бегоналаштирилган қимматли қоғозларни уларга эга бўлган инвесторнинг ҳисобварағига чиқариш учун зарур бўлган ҳужжатларни депозитарийга тақдим этиш;
депозитар шартномани тузиш учун зарур бўлган ҳужжатларни, депозитар шартномага тааллуқли бўлган ҳужжатларни, шунингдек инвестор эга бўлган қимматли қоғозларни ўтказиш учун зарур бўлган ҳужжатларни депозитарийга тақдим этиш;
улар номидан қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари савдолар ташкилотчисига қимматли қоғозларни сотиб олиш ёки сотиш юзасидан буюртмаларни тақдим этиш;
ўз мижозларига уларнинг қимматли қоғозлар билан битимларини рўйхатдан ўтказиш якунлари бўйича ҳужжатларни, шунингдек депозитар операцияларнинг бажарилиши бўйича ҳисоботларни топширишга ҳақли.
эмитентнинг қимматли қоғозлар эгалари реестрларини шакллантириш юзасидан расмий талабларини Марказий депозитарийга топшириш;
трансфер-агент томонидан тақдим этилган эмитентнинг расмий талаблари бўйича шаклланган қимматли қоғозлар эгаларининг реестрларини Марказий депозитарийдан қабул қилиб олиш;
акциядорларнинг умумий йиғилишларини ташкил этиш ва ўтказиш.
12. Трансфер-агент томонидан тўғри расмийлаштирилган тўлиқ ҳужжатлар тўплами тақдим этилгандагина депозитарийлар мижозларнинг ўзлари келмаганлиги сабабларига кўра трансфер-агентга унинг мижозлари битимларини рўйхатга олишни, уларнинг қимматли қоғозларини ўтказишни, чиқаришни рад этишга ҳақли эмас.
13. Ўз мижозлари номидан депозитарийларга ҳужжатларни тақдим этган ҳолда, трансфер-агент уларнинг имзолари асллилигига ҳамда тақдим этилган ҳужжатларда акс эттирилган улар ваколатларининг ҳақиқийлигига кафолат беради.
14. Трансфер-агент томонидан ушбу Низомнинг 10-бандида кўрсатилган хизматларнинг кўрсатилиши учун вақт даврийлиги беш иш кунидан ошиб кетмаслиги лозим.
15. Трансфер-агент томонидан ушбу Низомнинг 11-бандида кўрсатилган хизматларнинг кўрсатилиши учун вақт даврийлиги трансфер-агентнинг эмитент билан тузилган шартнома ва қонун ҳужжатларида белгиланган реестрни шакллантиришга қўйилган талаблар билан белгиланади.
16. Трансфер-агент ушбу Низомнинг 14 ва 15-бандларида кўрсатилган муддатларда ўзи томонидан кўрсатилган хизматлар якуни бўйича мижозларни ёзма равишда хабардор қилишга мажбур.
17. Трансфер-агент белгиланган тартибда кириш ва чиқиш ҳужжатлар ва ахборотлар ҳисобини юритиш журналининг юритилишини таъминлайди.
18. Трансфер-агент томонидан мижозларга хизматлар кўрсатиш учун дастурий таъминот ва ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолларда, мазкур дастурий таъминот ва ахборот-коммуникация технологиялари қонун ҳужжатлари талабларига жавоб бериши лозим.
20. Трансфер-агент ўзи томонидан олинган ва тарқатилган ахборотларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қоғоз ва/ёки электрон ҳужжат шаклида расмийлаштириши шарт.
IV. Трансфер-агент томонидан ахборотларнинг ошкор қилиниши
22. Инвесторнинг талабига биноан трансфер-агент:
давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги ҳужжат нусхасини;
қимматли қоғозлар бозорида профессионал фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия нусхасини;
ўзининг устав фонди, ўзлик маблағлари миқдори ва захира жамғармаси тўғрисидаги маълумотларни;
инвестор томонидан эгалик қилаётган қимматли қоғозлар чиқарилиши давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги маълумотларни;
инвестор томонидан эгалик қилаётган қимматли қоғозларнинг эмиссия рисоласида акс эттирилган маълумотларни, шунингдек инвестор томонидан ахборотни тақдим этиш тўғрисидаги талабларни топширишнинг олдинги санасидан олти ҳафта мобайнида бундай қимматли қоғозларга бўлган нархлар тўғрисидаги маълумотларни;
шартномада келишилган муддатларда қимматли қоғозлар билан битимлар натижалари бўйича ҳисоботни тақдим этади.
23. Трансфер-агент инвесторларни ушбу Низомнинг 22-бандида назарда тутилган уларнинг ахборотларни олишга бўлган ҳуқуқлари тўғрисида хабардор қилишга мажбур.
24. Трансфер-агент қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органига икки иш куни ичида ёзма шаклда:
бир чорак давомида фақат бир эмитентнинг қимматли қоғозлари билан операциялар;
бир эмитентнинг қимматли қоғозлари билан бир марталик операция, агар бу операция бўйича қимматли қоғозларнинг сони мазкур қимматли қоғозлар умумий сонининг камида 15 фоизини ташкил этган бўлса, уларни амалга оширилганлиги ҳақида ахборот беради.
25. Трансфер-агент қимматли қоғозлар бозоридаги ахборотларнинг махфийлигига амал қилиши лозим.
26. Трансфер-агент томонидан қимматли қоғозлар бозоридаги махфий ахборотларнинг ошкор қилиниши «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ амалга оширилади.
улар томонидан инвесторлар билан қимматли қоғозлар бозори тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқларини ҳамда эмитентлар ва қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчиларининг жавобгарлигини чеклайдиган шартномалар тузилганлиги учун;
инвесторлар билан тузилган шартномалар шартларини бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик, шунингдек инвестор билан тузилган шартномада келишилганидан фарқ қиладиган шартлар асосида битим тузганлик учун.
30. Иқтисодий санкцияларни қўллаш суд томонидан, қимматли қоғозлар бозорининг иштирокчилари содир этилган ҳуқуқбузарликдаги айбига иқрор бўлган ва санкциялар суммасини ихтиёрий равишда тўлаган ҳолларда эса, қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи томонидан амалга оширилади.
Хўжалик юритувчи субъектнинг охирги ҳисобот санасидаги активлари баланс қиймати суммасининг жами 20 фоизидан ортиқ миқдорда қўлланилган иқтисодий санкцияларни ундириш унга ундириладиган суммани ундириш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан эътиборан олти ой мобайнида ойма-ой тенг миқдорда бўлиб-бўлиб тўлаш имкони берилган ҳолда амалга оширилади.