1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.19.00.00 Банк тизими / 07.19.02.00 Тижорат банклари. Хусусий банклар. Хорижий банклар]
[ТСЗ:
1.Молия / Банклар ва бошқа кредит муассасалари. Кредитлар]
«Микрокредитбанк» акциядорлик тижорат банкининг капиталлашуви даражасини янада ошириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ташкил эта бошлаш ҳамда жадал ривожлантириш учун қулай шарт-шароитларни яратишда банкнинг иштирокини кенгайтириш, якка тартибдаги меҳнат фаолиятини активлаштириш ва касаначиликни ривожлантириш ҳисобига аҳоли бандлилигини ошириш, тадбиркорлик субъектларининг мини-технологияларни ва замонавий технологик ускуналарни харид қилиш, ички ва ташқи бозорларда рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ўзлаштириш учун имтиёзли кредитлардан кенг кўламда фойдаланишларини таъминлаш мақсадида:
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.19.00.00 Банк тизими / 07.19.02.00 Тижорат банклари. Хусусий банклар. Хорижий банклар]
1. «Микрокредитбанк» акциядорлик тижорат банки акциядорлари, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Марказий банкининг 2008-2009 йилларда «Микрокредитбанк» акциядорлик тижорат банкининг устав капиталини 1-иловага мувофиқ қўшимча 72 млрд. сўмга кўпайтириб, унинг умумий миқдорини 150 млрд. сўмга етказиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
2. Қуйидагилар «Микрокредитбанк» акциядорлик тижорат банкининг асосий вазифалари деб ҳисоблансин:
мақсадли имтиёзли кредитлар ажратиш орқали янги корхоналар ва иш ўринларини яратиш учун бошланғич капитални шакллантиришда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка, айниқса, қишлоқ жойларда кўмаклашиш;
тадбиркорлик субъектларига ўз фаолиятини кенгайтириш ҳамда хом ашё ва материалларни кейинчалик қайта ишлаш учун харид қилиш, тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш ва сотиш, ички бозорни республикамизда ишлаб чиқарилган товарлар билан бойитиш, шунинг ҳисобига қўшимча иш ўринлари яратиш ва аҳоли даромадларини ошириш мақсадида ўз айланма маблағларини тўлдириш учун имтиёзли кредит маблағларидан фойдаланишларига кенг йўл очиб бериш;
тадбиркорлик субъектлари томонидан корхоналарни техник ҳамда технологик жиҳозлаш ва модернизация қилиш учун замонавий ускуналар ва мини-технологияларни, шу жумладан, микролизинг шартлари асосида сотиб олишлари учун шарт-шароитлар яратиш;
фермер ва деҳқон хўжаликларига қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қайта ишлаш бўйича мини-технологияларни, чорва мол, уй паррандалари, уруғлик ва кўчатлар сотиб олишга, қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштириш, суғориш, тупроққа ишлов беришнинг замонавий технологияларини жорий этишга микрокредитлар ажратиш ва микролизинг бўйича хизмат кўрсатиш;
тадбиркорлар томонидан ишлаб чиқариладиган рақобатбардош маҳсулотлар кўргазма, ярмаркаларини ташкил этишда, реклама компанияларини ўтказишда, шунингдек, уларни ташқи ва ички бозорларга олиб чиқишнинг бошқа шаклларини ташкил қилишда тадбиркорларга ёрдам бериш;
банк мижозларига барча турдаги банк хизматларини кўрсатиш, янги банк маҳсулотларини амалиётга жорий этиш, тадбиркорлик субъектлари ва аҳолининг шаҳар ҳамда қишлоқ жойлардаги банк хизматларидан кенг кўламда фойдаланишларини таъминлайдиган филиаллар ва мини-банклар тармоғини кенгайтириш;
микрокредитлаш ва микролизинг бўйича хизматлар кўрсатишни кенгайтириш учун халқаро молия институтлари ҳамда етакчи хорижий банкларнинг имтиёзли кредитлари, инвестициялари ва грантларини жалб этиш.
3. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Молия вазирлиги ва «Микрокредитбанк» АТБнинг «Микрокредитбанк» АТБ томонидан:
тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун 18 ойгача муддатга бериладиган энг кам иш ҳақининг 200 баробари миқдоридаги имтиёзли микрокредитлар бўйича максимал ставкани йиллик 5 фоиздан 3 фоизга;
кичик бизнес субъектлари фаолиятини кенгайтириш ва айланма маблағларини тўлдириш учун 24 ойгача муддатга бериладиган энг кам иш ҳақининг 500 баробари миқдоридаги микрокредитлар бўйича — Марказий банк томонидан қайта молиялаштириш ставкасининг 100 фоизидан 50 фоизига;
кичик бизнес субъектлари учун 3 йилгача муддатга бериладиган энг кам иш ҳақининг 2000 баробари миқдоридаги имтиёзли микролизинг хизматлари бўйича максимал ставкани йиллик 7 фоиздан 5 фоизга тушириш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.
Бунда тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун аввал олинган микрокредитлар ва унга қўшилган фоизларини ўз вақтида ва тўлиқ қайтариб берган тадбиркорлик субъектлари бизнесни янада ривожлантириш учун кейинги микрокредитларни олиш ва «Микрокредитбанк» АТБ хизматларидан фойдаланишда устунлик ҳуқуқига эга бўладилар.
4. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига зарур ҳолларда кичик бизнес субъектлари ва хусусий тадбиркорликни кенг миқёсда қўллаб-қувватлаш учун «Микрокредитбанк» АТБга имтиёзли шартларда кредитлар бериш тавсия этилсин.
1.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.02.00.00 Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон ва қарорлари]
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Микрокредитбанк» акциядорлик тижорат банкини ташкил этиш тўғрисида» 2006 йил 5 майдаги ПФ-3750-сон Фармонига2-иловага мувофиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин.
6. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Адлия вазирлиги ва бошқа манфаатдор вазирликлар ҳамда идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган қўшимча ва ўзгартишлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
7. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси Ф.М. Муллажонов зиммаларига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2008 йил 10 ноябрь,
ПФ-4051-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 10 ноябрдаги ПФ-4051-сон Фармонига 1-ИЛОВА
«Микрокредитбанк» акциядорлик тижорат банкининг устав капитали ва унга қўшимча жойлаштириладиган акциялар
ҲАЖМИ
млрд сўм
Т/р
Акциядорлар
Жами
шу жумладан, 2008-2009 йилларда қўшимча жойлаштириладиган акциялар
1.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
80,0
17,7
2.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки
40,0
40
3.
Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки
3,5
1,5
4.
«Асака-банк»
2,5
1
5.
«Агробанк» АТБ
2,0
1
6.
Саноатқурилишбанк
2,3
1,3
7.
«Ўзбекинвест» МК
2,0
1
8.
«Ўзбекнефтгаз» МХК
6,0
5
9.
«Ўзкимёсаноат» АК
2,0
1,5
10.
«Ўзбектелеком» АК
3,0
2
11.
Бошқа акциядорлар
6,7
-
Жами
150
72
LexUZ шарҳи
1-илова норасмий таржима.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 10 ноябрдаги ПФ-4051-сонли Фармонига 2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 5 майдаги «Микрокредитбанк» акциядорлик тижорат банкини ташкил этиш тўғрисида»ги ПФ-3750-сон Фармонига киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимчалар
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 5 майдаги «Микрокредитбанк» акциядорлик тижорат банкини ташкил этиш тўғрисида»ги ПФ-3750-сон Фармонида: