1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.19.00.00 Банк тизими / 07.19.02.00 Тижорат банклари. Хусусий банклар. Хорижий банклар;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.06.00 Кредитлашнинг алоҳида турлари / 07.22.06.02 Микрокредитлаш. Кичик бизнес субъектларини кредитлаш]
[ТСЗ:
1.Молия / Банклар ва бошқа кредит муассасалари. Кредитлар]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
«МИКРОКРЕДИТБАНК» АКЦИЯДОРЛИК ТИЖОРАТ БАНКИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
Кичик бизнес, хусусий тадбиркорлик ҳамда фермерликни ривожлантириш, якка тартибдаги меҳнат фаолиятини, оилавий бизнес ва касаначиликни фаоллаштириш йўли билан янги иш ўринларини яратиш, айниқса қишлоқ жойларда аҳоли кенг табақаларининг микромолиявий хизматлардан баҳраманд бўлишини таъминлаш учун молиявий маблағлар беришни янада кенгайтириш мақсадида:
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.19.00.00 Банк тизими / 07.19.02.00 Тижорат банклари. Хусусий банклар. Хорижий банклар]
1. «Тадбиркор» акциядорлик тижорат банки негизида «Микрокредитбанк» акциядорлик тижорат банкини ташкил этиш тўғрисида;
иловага мувофиқ, унинг акциядорлари таркиби ва устав сармоясини кўпайтириш тўғрисида «Тадбиркор» акциядорлик тижорат банки акциядорлари умумий йиғилишининг қарорига, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Молия вазирлиги ва тижорат банкларининг таклифларига розилик берилсин.
(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 10 ноябрдаги ПФ-4051-сонли Фармонига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 46-сон, 451-модда)
(2 ва 3-бандлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 10 ноябрдаги ПФ-4051-сонли Фармони билан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 46-сон, 451-модда)
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 16 августдаги ПФ-111-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.08.2024 й., 06/24/111/0623-сон)
5. Қуйидагилар «Микрокредитбанк» ресурс базасини шакллантириш манбалари этиб белгилансин:
акциядорларнинг банк устав сармоясини шакллантиришга йўналтирадиган маблағлари;
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан 2007—2010 йиллар мобайнида Марказий банкнинг республика бюджети даромадига йўналтирадиган фойдаси ҳисобидан йиллик 2 фоиз ставка бўйича 10 йил муддатга 10 млрд. сўм миқдорида бериладиган ҳар йилги ссудалар;
(5-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 октябрдаги ПФ-5204-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.10.2017 й., 06/17/5204/0114-сон)
6. Белгилансинки, микромолиялаштириш шартномалари, шунингдек гаров, кафолат шартномалари ҳамда микромолиялаштириш билан боғлиқ бошқа шартномаларни нотариал тасдиқлаш шартнома суммасининг 0,1 фоизи ставкаси бўйича амалга оширилади.
«Микрокредитбанк» филиалларининг Кредит ахбороти давлат реестрини юритиш департаментининг маълумотлар базасига киришини таъминласин ҳамда қарз олувчиларнинг кредит тарихи бўйича ўзининг маълумотлар базасини яратишда «Микрокредитбанк»ка ёрдам кўрсатсин;
(7-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 24 майдаги ПФ-5447-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.05.2018 й., 06/18/5447/1269-сон)
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси билан биргаликда халқаро молия институтлари ҳамда етакчи хорижий банкларнинг имтиёзли кредитлари, инвестиция ва грантларини жалб этишда «Микрокредитбанк»ка кўмаклашсин.
(7-банднинг ўчинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 17 августдаги ПФ-5158-сонли Фармони таҳририда)
(8-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 9 декабрдаги ПФ-4677-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 50-сон, 589-модда)
(8-банднинг иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 27 февралдаги ПФ-4087-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 10-11-сон, 105-модда)
[ОКОЗ:
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.02.00.00 Божхона тарифини тартибга солиш / 10.02.07.00 Тариф имтиёзлари ва префенциялар]
олиб келинадиган банк ускуналари ва технологиялари учун божхона тўловларидан (божхона расмийлаштириши учун йиғимлардан ташқари);
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.10.03.00 (Кучини йукотган) Қўшимча қиймат солиғи / 07.10.03.02 (Кучини йукотган) Қўшимча қиймат солиғи бўйича имтиёзлар / 07.90.00.00 (Кучини йукотган)Умумдавлат солиқлари]
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 10 ноябрдаги ПФ-4051-сонли Фармонига асосан хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 46-сон, 451-модда)
9. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
10. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси Ф.М. Муллажонов зиммаларига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2006 йил 5 май,
ПФ-3750-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 5 майдаги ПФ-3750-сон Фармонига ИЛОВА
1 Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 2005-2006 йиллардаги республика бюджети даромадларига йўналтирилган фойдаси ва ва Ҳукумат валюта активларининг бир қисми ҳисобидан сўм эквивалентида киритилади.