1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.24.00.00 Қимматли қоғозлар. Қимматли қоғозлар бозори / 07.24.02.00 Қимматли қоғозлар бозорининг умумий қоидалари;
2.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.02.00.00 Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон ва қарорлари]
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ БАЪЗИ ҲУЖЖАТЛАРИГА ЎЗГАРТИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ, ШУНИНГДЕК АЙРИМЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикасининг «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида» 2008 йил 22 июлдаги ЎРҚ-163-сон Қонунига мувофиқ:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи ҳужжатларига иловага мувофиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Хусусий тадбиркорликда ташаббус кўрсатиш ва уни рағбатлантириш тўғрисида» 1995 йил 5 январдаги ПФ-1030-сон Фармонининг 13-банди;
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг йил 30 апрелдаги ПФ-6218-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.04.2021 й., 06/21/6218/0398-сон)
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 мартдаги ПФ-5968-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.03.2020 й., 06/20/5968/0331-сон)
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг йил 30 апрелдаги ПФ-6218-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.04.2021 й., 06/21/6218/0398-сон)
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 28 августдаги ПФ-4561-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 36-сон, 477-модда)
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Банк тизимини янада ривожлантириш ва бўш пул маблағларини банк оборотига жалб этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2007 йил 7 ноябрдаги ПҚ-726-сон қарорининг 3-бандидаги «инвестиция активларини бошқарувчи», «мазкур фаолият турларини» сўзлари тегишли равишда «инвестиция активларини ишончли бошқарувчи», «қимматли қоғозлар бозорида касб фаолиятини» сўзлари билан алмаштирилсин.
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Суғурта хизматлари бозорини янада ислоҳ қилиш ва ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2008 йил 21 майдаги ПҚ-872-сон қарори 3-бандининг иккинчи хатбошидаги «мазкур фаолият турларини» сўзлари «қимматли қоғозлар бозорида касб фаолиятини» сўзлари билан алмаштирилсин.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 44-45-сон, 440-модда; 2013 й., 36-сон, 477-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.03.2020 й., 06/20/5968/0331-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.04.2021 й., 06/21/6218/0398-сон; 16.08.2024 й., 06/24/111/0623-сон; 26.11.2025 й., 06/25/231/1091-сон)