1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.05.00 Ҳаво транспорти / 09.15.05.05 Ҳаво кемалари, уларнинг экипажи ва бошқа персоналлар;
2.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.04.00.00 Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Транспорт. Йўл хўжалиги. Ҳаракат ва парвозлар хавфсизлиги]
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПАРВОЗЛАР ХАВФСИЗЛИГИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ ДАВЛАТ ИНСПЕКЦИЯСИ БОШЛИҒИНИНГ
БУЙРУҒИ
«ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ФУҚАРО АВИАЦИЯСИ ГУВОҲНОМАЛАРИНИ БЕРИШ ВА АВИАЦИЯ ХОДИМЛАРИНИНГ ТУРЛАРИ» ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ АВИАЦИЯ ҚОИДАЛАРИГА (ЎР АҚ-61) ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2008 йил 10 октябрда 1349-3-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги директорининг 2025 йил 7 январдаги 1-Н-сонли ««Фуқаро авиациясининг авиация ходими гувоҳномасини бериш» Ўзбекистон Республикасининг авиация қоидаларини (ЎЗР АҚ-61) тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3609, 24.02.2025 й.) асосан 2025 йил 25 мартдан ўз кучини йўқотади.
Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиациясининг фаолиятини тартибга солувчи меъёрий ҳужжатларни ИКАО стандартлари ва тавсияларини инобатга олган ҳолда такомиллаштириш мақсадида буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2004 йил 26 мартдаги 49-сонли буйруғи билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси гувоҳномаларини бериш ва авиация ходимларининг турлари» Ўзбекистон Республикаси Авиация қоидаларига (2004 йил 7 май, рўйхат рақами 1349 — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 18-сон, 212-модда) иловага* мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.