1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.21.00.00 Банк фаолияти / 07.21.19.00 Банклар ва банк фаолиятига оид қонунчилик ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик;
2.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.04.00.00 Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар]
[ТСЗ:
1.Молия / Солиқлар (йиғимлар, божлар)]
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ
Қарори
БАНК ҚОНУНЧИЛИГИ ВА БАНК ФАОЛИЯТИНИ ТАРТИБГА СОЛУВЧИ МЕЪЁРИЙ ҲУЖЖАТЛАРНИ БУЗГАНЛИКЛАРИ УЧУН МАРКАЗИЙ БАНК ТОМОНИДАН ТИЖОРАТ БАНКЛАРИГА НИСБАТАН ҚЎЛЛАНИЛАДИГАН ЧОРА ВА САНКЦИЯЛАР ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2008 йил 7 октябрда 622-3-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 4 сентябрдаги 13/9-сонли «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан қабул қилинган айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 3282, 16.09.2020 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 11 декабрдаги 548-сонли «Республикада савдо тушуми инкассация қилинишини ва назорат-касса машиналаридан фойдаланишни тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ва 2001 йил 22 июндаги 264-сонли «Нақд пул муомаласини мустаҳкамлаш ва тижорат банкларининг масъулиятини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2001 й., 12-сон, 79-модда) қарорларига мувофиқ Марказий банк Бошқаруви қарор қилади:
1. Банк қонунчилиги ва банк фаолиятини тартибга солувчи меъёрий ҳужжатларни бузганликлари учун Марказий банк томонидан тижорат банкларига нисбатан қўлланиладиган чора ва санкциялар тўғрисидаги низомга (1999 йил 5 февраль, рўйхат рақами 622) иловага* мувофиқ қўшимчалар киритилсин.