1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.19.00.00 Банк тизими / 07.19.01.00 Марказий банк, унинг таркибий бўлинмалари ва муассасалари;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.19.00.00 Банк тизими / 07.19.02.00 Тижорат банклари. Хусусий банклар. Хорижий банклар;
3.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.24.00.00 Қимматли қоғозлар. Қимматли қоғозлар бозори / 07.24.01.00 Қимматли қоғозлар турлари / 07.24.01.06 Депозит сертификати]
[ТСЗ:
1.Молия / Банклар ва бошқа кредит муассасалари. Кредитлар;
1. Банкларнинг депозит (омонат) сертификатларини чиқариш ва муомалада бўлиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб топилсин:
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 1994 йил 24 декабрдаги 31-сонли қарори билан тасдиқланган «Банкларнинг депозит сертификатларини чиқариш, рўйхатга олиш ва муомалада бўлиш Қоидалари» (1998 йил 9 ноябрь, рўйхат рақами 522);
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 1999 йил 20 февралдаги 3/3-сонли қарори билан тасдиқланган «Банкларнинг депозит сертификатларини чиқариш, рўйхатга олиш ва муомалада бўлиш Қоидаларига киритилган ўзгартиришлар» (1999 йил 1 апрель, рўйхат рақами 522-1);
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2003 йил 6 декабрдаги 30/7-сонли «Банкларнинг депозит сертификатларини чиқариш, рўйхатга олиш ва муомалада бўлиш Қоидаларига ўзгартириш киритиш тўғрисида»ги қарори (2003 йил 19 декабрь, рўйхат рақами 522-2 –– Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 2003 йил, 24-сон);
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2008 йил 19 апрелдаги 10/4-сонли «Банкларнинг депозит сертификатларини чиқариш, рўйхатга олиш ва муомалада бўлиш Қоидаларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги қарори (2008 йил 12 май, рўйхат рақами 522-3 –– Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 йил, 20-21-сон, 179-модда).
3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кундан кейин кучга киритилсин.
Марказий банк раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Тошкент ш.,
2008 йил 14 август,
17/2-сон
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2008 йил 14 августдаги 17/2-сон қарори билан ТАСДИҚЛАНГАН
Банкларнинг депозит (омонат) сертификатларини чиқариш ва муомалада бўлиш тартиби тўғрисида
5. Сертификатлар олди-сотди, ҳадя қилиш, мерос қилиб олиш, устав фондига киритиш ва эгаси алмашувига олиб келадиган бошқа битимларда, шунингдек гаровда битим объекти бўлиши мумкин.
Сертификатни товарлар олди-сотдиси ёки кўрсатилган хизматлар (ишлар) учун ҳисоб-китоб қилишда тўлов воситаси сифатида қўллаш мумкин эмас.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2015 йил 31 январдаги 2/2-сонли қарори (рўйхат рақами 1859-2, 04.03.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 9-сон, 104-модда)
51. Банклар бевосита ўзлари ёки бошқа банклар томонидан жойлаштирилган сертификатлар билан таъминланган кредит ажратишга ҳақли.
(51-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2015 йил 31 январдаги 2/2-сонли қарорига (рўйхат рақами 1859-2, 04.03.2015 й.) асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 9-сон, 104-модда)
6. Депозит сертификатларининг олди-сотдиси ва улар бўйича суммаларни тўлашга доир пуллик ҳисоб-китоблар нақдсиз шаклда, омонат сертификатлари бўйича— нақдсиз ҳамда нақд шаклида амалга оширилади.
7. Сертификатларнинг қиймати Ўзбекистон Республикасининг миллий валютасида ифодаланади. Сертификатларни хорижий валютада чиқариш тақиқланади.
8. Сертификатлар 6 ойдан 3 йилгача бўлган муддатга (сертификат берилган вақтдан бошлаб сертификат сақловчиси сертификат бўйича депозитни талаб қилиб олиш ҳуқуқини қўлга киритиш вақтига қадар) чиқарилади.
л) омонат сертификатида омонатчи –– жисмоний шахснинг фамилияси, исми, шарифи ва паспорт маълумотлари (серияси, номери, ким томонидан ва қачон берилганлиги);
(9-банднинг «л» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2009 йил 5 декабрдаги 35/6-сонли қарори (рўйхат рақами 1859-1, 15.01.2010 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 1-2-сон, 19-модда)
10. Сертификатда цессия сертификат бланкасининг орқа томонида расмийлаштирилади. Агар цессияни расмийлаштириш учун қўшимча варақлар талаб этилса, унда сертификатнинг иловалари ҳам бўлиши мумкин. Ушбу иловалар сертификат сақловчисининг талаби билан сертификатни муомалага чиқарувчи банк томонидан расмийлаштирилади.
(10-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2016 йил 16 январдаги 1/2-сонли қарори (рўйхат рақами 1859-3, 25.02.2016 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 8-сон, 83-модда)
Сертификатнинг иловалари рақамланган, сертификат бланкасига тикилган ва сертификатни имзолаш ҳуқуқи берилган икки нафар мансабдор шахс томонидан имзоланиши ҳамда банк (банк филиали) муҳри билан тасдиқланган бўлиши лозим.
(10-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2009 йил 5 декабрдаги 35/6-сонли қарори (рўйхат рақами 1859-1, 15.01.2010 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 1-2-сон, 19-модда)
11. Сертификат бланкасида сертификатни чиқариш ва унинг муомалада бўлиш шартлари (бундан буён матнда чиқарилиш шартлари деб юритилади), шу жумладан цессияни расмийлаштириш ҳамда сертификат йўқотилганда уни қайта тиклаш тартиби акс эттирилган бўлиши лозим.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2016 йил 16 январдаги 1/2-сонли қарори (рўйхат рақами 1859-3, 25.02.2016 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 8-сон, 83-модда)
12. Сертификат бланкаси банк томонидан чоп этиш қўлда шарикли ручкада, ёзув машинкасида ёки компьютернинг ёзув мосламасида (принтерида) тўлдирилади.
Сертификат билан расмийлаштирилган омонат ёки депозит миқдори рақамлар ва сўзлар билан ёзилади.
Сертификатнинг рақамда ёзилган қийматидан олдин ва кейинги бўш жойлар, шунингдек номиналнинг сўзда ёзилган қийматидан кейин қолган бўш жойлар икки параллел чизиқ тортиш йўли билан тўлдириб қўйилиши керак. Сўзлар билан ёзилган ҳамда рақамлар билан белгиланган суммалар ўртасида фарқ бўлган тақдирда сўзлар билан ёзилган сумма ҳақиқий ҳисобланади.
13. Сертификатда имзо ва банк муҳрларини босмахона усулида қўйиш тақиқланади.
14. Сертификатни беришда банк сертификат корешогидаги барча реквизитларни тўлдиради. Сертификат корешоги сертификат эгаси ёки унинг қонун ҳужжатларига биноан расмийлаштирилган ишончномага эга бўлган ваколатли шахси томонидан имзоланади, сертификатдан ажратилади ва банкда сақланади.
15. Омонатчининг (сертификат сақловчининг) вакили депозит сертификатни олиш учун ишончномага эга бўлиши лозим, ишончнома депозит сертификат корешоги билан бирга сақланади.
16. Банк томонидан сертификатни тўлдиришда тузатиш ва ўчиришларга йўл қўйилмайди.
17. Сертификат бланкасини омонатчига беришда тўғри расмийлаштириш ва тўлдириш учун жавобгарлик банк зиммасига юклатилади.
18. Депозит (омонат) сертификати бланкалари, шунингдек сертификатларга қўшимча варақлар (иловалар) фақат қимматли қоғозлар бланкаларини ишлаб чиқариш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга бўлган корхоналар томонидан тайёрланади. Сертификатга қўшимча варақлар (иловалар) сертификат бланкаси билан бир вақтда тайёрланади.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2009 йил 5 декабрдаги 35/6-сонли қарори (рўйхат рақами 1859-1, 15.01.2010 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 1-2-сон, 19-модда)
24. Цессия сертификатнинг орқа томонида ёки қўшимча варақларда (иловалар) цедент ва цессионарийнинг икки томонлама битими билан расмийлаштирилади.
Депозит сертификати бўйича цессия ҳар бир томондан шу каби битимларни амалга ошириш учун юридик шахс томонидан ваколат берилган икки нафар шахс томонидан имзоланади ва юридик шахсларнинг муҳрлари (муҳрлар мавжуд бўлган тақдирда) билан тасдиқланади.
26. Депозит сертификати цессиясини расмийлаштиришда йўл қўйилган хатолар тузатилганда у тузатиш киритилган сана кўрсатилган ҳолда «тузатилди» ёзуви билан тасдиқланиши ҳамда цедент ва цессионарий томонидан имзоланиши ва муҳрланиши (муҳр мавжуд бўлган тақдирда) шарт.
(26-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2016 йил 16 январдаги 1/2-сонли қарори (рўйхат рақами 1859-3, 25.02.2016 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 8-сон, 83-модда)
(28-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2016 йил 16 январдаги 1/2-сонли қарори (рўйхат рақами 1859-3, 25.02.2016 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 8-сон, 83-модда)
29. Депозит сертификати бўйича депозитни талаб қилиб олиш муддати етиб келганда банк депозит сертификат сақловчисининг аризасига мувофиқ асосий талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағига тўловни амалга оширади.
30. Омонат сертификати бўйича омонатни талаб қилиб олиш муддати етиб келганда банк омонат сертификати сақловчисига нақд пул билан ёки унинг аризасига кўра омонат ҳисобварағига ўтказиб бериш йўли билан нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тарзида тўловларни амалга ошириши мумкин.
31. Сертификат сақловчиси томонидан банкка тўлаб бериш учун тақдим этилган сертификатларда цессиялар мавжуд бўлса, банк цессияларнинг расмийлаштирилиши ва узлуксизлигини текширади. Бунда:
омонат сертификатлари бўйича — охирги цессияда қайд этилган шахснинг фамилияси, исми, шарифи ва имзоси, сертификатни тўлаб беришни сўраб ёзилган аризадаги шахснинг фамилияси, исми, шарифи ва имзосига мос келмаган тақдирда, сертификат сақловчиси томонидан меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳнома (ёки унинг нотариал тасдиқланган нусхаси) ёки белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома;
депозит сертификатлари бўйича — охирги цессияда қайд этилган цессионарий ваколатли шахсининг имзоси, номи ва муҳри (муҳр мавжуд бўлган тақдирда) сертификат тўлаб берилиши ҳақидаги аризада ваколатли шахс имзоси, юридик шахснинг номи, муҳри (муҳр мавжуд бўлган тақдирда) мос келмаган тақдирда, сертификат сақловчиси томонидан сертификат суммасини талаб қилиб олиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат(лар) тақдим этилиши лозим.
Сертификат сақловчиси томонидан тақдим этилган сертификат суммаси бўйича талаб қилиб олиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат(лар) ёки унинг нусхаси банк томонидан тўлаб берилган сертификатга қўшиб тикиб қўйилади.
(31-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2016 йил 16 январдаги 1/2-сонли қарори (рўйхат рақами 1859-3, 25.02.2016 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 8-сон, 83-модда)
банк ва (ёки) сертификат эгасининг жойлашган манзили;
банкнинг ташкилий-ҳуқуқий шакли ўзгартирилмаган ҳолда номи, шу жумладан кирилл ҳарфларидан лотин ҳарфларига ўзгарганда, сертификатни чиқариш шартлари, сертификат бланкалари ва сертификатларни жойлаштириш жараёнида расмийлаштирилган шартномаларга ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар киритиш талаб этилмайди.
(311-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2015 йил 31 январдаги 2/2-сонли қарорига (рўйхат рақами 1859-2, 04.03.2015 й.) асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 9-сон, 104-модда)
IV. Сертификатлар бўйича фоизларни ҳисоблаш
32. Сертификатлар бўйича фоиз ставкалари, ушбу сертификатларни муомалага чиқараётган банк томонидан белгиланади.
34. Сертификат бўйича фоизларни тўлаш банк томонидан сертификатни тўловга тақдим этиш билан бир вақтда тўланади ёки сертификат чиқарилиш шартларида белгиланган бўлса сертификатнинг муомалада бўлиш муддати давомида ҳар бир даврдан кейин тўлаб борилади.
35. Банк сертификатни бериш вақтида шартлашилган ва сертификатда белгиланган фоиз ставкасини бир томонлама ўзгартиришга (камайтириши ёки кўпайтириши) ҳақли эмас.
36. Сертификатни бериш вақтида белгиланган ва муомала муддати тугаганидан сўнг (сертификат эгаси сертификат бўйича омонатини ёки депозитини талаб қилиб олиш ҳуқуқини қўлга киритганда) сертификат эгасига тўланиши лозим бўлган фоизлар мазкур сертификат сотиб олинган вақтдан қатъи назар, банк томонидан тўланади.
37. Банк чиқарилиш шартларида сертификатларни муддатидан олдин тўловга тақдим этиш имкониятини назарда тутиши мумкин.
38. Сертификат сақловчиси сертификатни муддати тугагунга қадар ёхуд сертификатда кўрсатилган бошқа ҳолатлар юз бергунга қадар қайтариб беришни талаб қилиш нияти бўлса, у ўзининг бу ниятидан банкни омонатни олишни мўлжаллаётган санадан камида бир ой олдин хабардор қилиши шарт. Бунда банк томонидан депозит (омонат) суммасига тўланадиган фоизлар, агар сертификатни чиқарилиш шартларида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, талаб қилиб олингунча сақланадиган омонатлар бўйича тўланадиган фоизлар миқдорида тўланади.
39. Сертификатлар банк ташаббуси билан қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолатларида муддатидан олдин тўловга тақдим этилганда, банк томонидан депозит (омонат) суммасига сертификатнинг амалда бўлган муддати учун фоизлар тўланади. Бунда, банк сертификатларни муддатидан олдин тўловга тақдим этилиши ва уларни тўловга тақдим этиш шартлари тўғрисида камида бир ой олдин оммавий ахборот воситалари орқали эълон бериши лозим.
40. Агар сертификат бўйича депозитни (омонатни) олиш муддати депозит сақловчиси томонидан ўтказиб юборилган бўлса, у ҳолда банк сертификатда белгиланган депозит суммаси ва ҳисобланган фоизларни сертификат эгасининг талабига кўра тўлашга мажбурдир. Сертификат суммасини талаб қилиш кунидан ҳақиқатда сертификатни тўлов учун тақдим этиш кунигача бўлган муддат учун фоизлар, агарда сертификатни чиқарилиш шартларида бошқалар кўзда тутилмаган бўлса, талаб қилиб олингунча омонатлар бўйича тўланадиган фоизлар миқдорида тўланади.
V. Сертификатларнинг чиқарилиш шартларини рўйхатдан ўтказиш
41. Банкларга сертификат чиқариш ҳуқуқи қуйидаги шартларда берилади:
а) камида икки йил банк фаолиятини амалга оширганда;
б) мажбурий иқтисодий нормативлар бажарилганда;
в) банк қонунчилиги ва Марказий банкнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларига риоя этилганида.
42. Сертификатларни чиқариш тўғрисидаги қарор қонун ҳужжатлари ва банк уставига мувофиқ бундай ваколатга эга бўлган банк бошқаруви органи томонидан қабул қилинади.
43. Сертификатларнинг муомалага чиқараётган банк ўз сертификатларини чиқариш ва уларни муомалада бўлиш шартларини тасдиқлаши лозим.
44. Сертификатларнинг чиқарилиш шартларида сертификатлар чиқариш, муомалада бўлиш ва улар бўйича банк томонидан тўлаш тартиби, шунингдек чиқарилиш ҳақидаги маълумотлар ва сертификат намунаси акс эттирилиши лозим.
45. Сертификатларнинг чиқарилиш шартларининг варақлари рақамланган, тикилган ва муҳр билан тасдиқланган бўлиши лозим.
46. Сертификатларнинг чиқарилиш шартларида сертификатларни чиқариш тўғрисидаги қарорни қабул қилган ва шартларни тасдиқлаган банк бошқарув органининг номи, қабул қилган санаси кўрсатилиши лозим, шунингдек ушбу шартлар банк раҳбари томонидан имзоланиши ва қарор қабул қилинган санадан бошлаб икки ҳафта муддат ичида Марказий банкка тақдим этилиши зарур.
47. Банк сертификатларнинг фақатгина сертификатлар чиқарилиши ва уларнинг муомалада бўлиши шартларини Марказий банкдан (рўйхатдан ўтказувчи орган) рўйхатдан ўтказганидан кейин жойлаштиришга ҳақлидир.
48. Банк сертификатларнинг чиқарилиш шартларини рўйхатдан ўтказиш учун Марказий банкка рўйхатдан ўтказиш ҳақида эркин шаклда ёзилган ва банк раҳбари томонидан имзоланган аризани тақдим этиши лозим. Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
а) сертификатларнинг чиқариш ва уларнинг муомалада бўлиш шартлари— икки нусхада;
б) тегишли бошқарув органининг сертификатларни чиқариш ва чиқариш шартларини тасдиқлаш тўғрисидаги қарори нусхаси.
49. Сертификатларнинг чиқарилиш шартларини ва у билан бирга тақдим этилган ҳужжатларни Марказий банк томонидан кўриб чиқиш муддати ўттиз кундан ошмаслиги лозим.
(49-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2015 йил 31 январдаги 2/2-сонли қарори (рўйхат рақами 1859-2, 04.03.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 9-сон, 104-модда)
50. Рўйхатга олиш ҳужжатлари қайта ишлаб чиқиш учун қайтариб юборилганида уларни кўриб чиқиш муддати қайта ишланган ҳужжатлар Марказий банкка тақдим этилган кундан бошлаб қайта ҳисобланади.
51. Марказий банк сертификатлар чиқарилиш шартларини, уларга рўйхат рақамини берган ҳолда алоҳида журналда қайд этади. Журналда сертификатни муомалага чиқараётган банкнинг номи, қарор қабул қилинган сана, чиқарилиш шартлари Марказий банкка тақдим этилган сана ҳамда чиқарилишга оид бошқа маълумотлар акс эттирилади.
52. Сертификатларнинг чиқарилиш шартларини рўйхатга олиш учун йиғимлар олинмайди.
53. Депозит ва омонат сертификатларининг чиқарилиш шартлари рўйхатга олингандан сўнг, Марказий банк чиқарилиш шартлари рўйхатга олинганлигини тасдиқловчи хат ҳамда мазкур шартларининг бир нусхасини банкка тақдим этади.
VI. Сертификатларнинг чиқарилиш шартларини рўйхатга олишни рад этиш, сертификатлар чиқарилишини тўхтатиш, рўйхатга олинганлигини бекор қилиш
54. Сертификатнинг чиқарилиш шартларини рўйхатга олишни рад этиш учун қуйидагилар асос бўлиши мумкин:
а) сертификатларнинг чиқарилиш шартлари қонунчилик ва мазкур Низом талабларига номувофиқ бўлганида;
б) Марказий банк томонидан банкка нисбатан омонатларни қабул қилиш операцияларини чеклаш, тўхтатиш каби санкциялар қўлланилганида;
в) Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигида назарда тутилган бошқа ҳолатларда.
Сертификатларнинг чиқарилиш шартларини рўйхатга олиш рад этилганлиги тўғрисида рўйхатга олувчи орган томонидан банкка тегишли сабаблар кўрсатилган хат юборилади.
55. Сертификатларнинг чиқарилишини тўхтатиб қўйиш учун қуйидагилар асос бўлади:
а) чиқарилган сертификатларни жойлаштириш жараёнида қоидабузарликлар аниқланганда;
б) сертификатлар рўйхатга олинганидан юқори ҳажмда жойлаштирилганида;
в) банкнинг молиявий аҳволи ёмонлашганида;
г) банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензиянинг амал қилиши белгиланган тартибда тўхтатиб турилганида;
д) Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигида назарда тутилган бошқа ҳолатларда.
56. Сертификатлар чиқарилишининг тўхтатиб турилиши банкка ушбу турдаги қимматли қоғозларни жойлаштириш тақиқланганлигини (ёки вақтинчалик тақиқланганлигини), шунингдек ушбу чиқарилишдаги қимматли қоғозларни жойлаштиришга доир реклама компанияси тўхтатилганлигини (ёки вақтинча тўхтатилганлигини) билдиради.
57. Банк қимматли қоғозларни жойлаштиришни қоидабузарликни бартараф қилиш ҳақида тегишли кўрсатма олинган пайтдан бошлаб тўхтатиб туриши ва аниқланган қоидабузарликларни рўйхатга олувчи орган белгилаган муддатларда бартараф қилишга мажбурдир.
Қимматли қоғозларни жойлаштиришнинг қайта тикланиши рўйхатга олувчи органнинг қоидабузарликлар тегишли кўрсатмада белгиланган муддатларда бартараф қилинганлиги тўғрисидаги ҳисоботни (тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинган ҳолда) кўриб чиқиш натижаларига кўра қабул қилган қарорига асосан амалга оширилади.
58. Сертификатларнинг чиқарилиш шартларини бекор қилиниши Марказий банк томонидан қуйидагиларга асосан амалга оширилади.
а) банк қонунчилиги қўпол равишда бузилганлиги ҳамда рўйхатга олувчи органнинг банк фаолиятида аниқланган қоидабузарликларни бартараф қилиш юзасидан берган тегишли кўрсатмалари бажарилмаганлиги туфайли рўйхатга олувчи орган томонидан қабул қилинган қарорга асосан;
б) қонун ҳужжатларига мувофиқ банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензиянинг амал қилиши тўхтатилганида, тугатилганда ёки бекор қилинганида;
59. Депозит (омонат) сертификатларининг корешокларини, сертификат бланкаларини ва сертификатларнинг қўшимча варақларини (иловаларини) сақлаш, шунингдек сертификат бланкаларининг бухгалтерия ҳисобини юритиш ҳамда сертификатлар билан боғлиқ амалиётлар банк томонидан Марказий банк белгилаган тартибда амалга оширилади.
(59-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2009 йил 5 декабрдаги 35/6-сонли қарори (рўйхат рақами 1859-1, 15.01.2010 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 1-2-сон, 19-модда)
62.Сертификат йўқотилганда сертификат сақловчиси унинг дубликатини беришни сўраб сертификатни муомалага чиқарган банкка ёзма равишда ариза билан мурожаат этишга ҳақлидир.
(62-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2009 йил 5 декабрдаги 35/6-сонли қарори (рўйхат рақами 1859-1, 15.01.2010 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 1-2-сон, 19-модда)
63. Сертификат йўқолганлиги аниқланганда сертификат сақловчиси бу ҳақда ариза тақдим қилиш орқали банкни хабардор қилиши шарт. Ариза банкнинг махсус журналида қайд этилади, ушбу журнал рақамланган, тикилган ва банк муҳри билан тасдиқланган бўлиши лозим.
64. Ариза сертификатнинг корешоги билан бирга сақланади. Аризада сертификат расмийлаштирилган сана, сертификат рақами, сертификат банкнинг қайси бўлими орқали берилганлиги, кимнинг номига расмийлаштирилганлиги (юридик шахснинг номи ёки жисмоний шахснинг фамилияси, исми ва отасининг исми кўрсатилади) ва қанча миқдордалиги кўрсатилади.
Ариза ва бошқа зарур ҳужжатлар банк Бошқаруви ташкил этган махсус комиссия томонидан кўриб чиқилгандан сўнг ва ариза бўйича ижобий қарор қабул қилинганидан кейин банк йўқолган сертификат бўйича тўловларни амалга оширади ёки аризачига сертификат дубликатини беради.
65. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази билан келишилган.
Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази бош директори К. ТОЛИПОВ
Тошкент ш.,
2008 йил 12 август,
Банкларнинг депозит (омонат) сертификатларини чиқариш ва муомалада бўлиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
* Сертификатни бошқа шахсга бериш (цессия) сертификатнинг орқа томонига расмийлаштирилади.