1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.03.00 Архив фонди. Архивлар]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат хизмати. Архив иши]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА АРХИВ ИШИНИ ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИШГА ДОИР ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА
Республикада архив ишини ва иш юритишни янада ривожлантириш, архив ҳужжатлари сақланишини таъминлаш ва улардан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш, тармоқнинг норматив ва методик базасини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 15 февралдаги 68-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.02.2021 й., 09/21/68/0115-сон)
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 15 февралдаги 68-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.02.2021 й., 09/21/68/0115-сон)
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.05.00 Бюджет ташкилотлари ва муассасаларини молиялаштириш]
3. Давлат бюджети маблағлари, республика архив муассасаларининг бюджетдан ташқари даромадлари ва грант маблағлари Дастурни молиялаштириш манбалари ҳисобланиши маълумот учун қабул қилинсин.
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.03.00 Архив фонди. Архивлар]
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Ўзархив» агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда Дастур тадбирларининг сифатли ва ўз вақтида бажарилишини ҳамда архив иши ва иш юритишни ривожлантиришнинг белгиланган мақсадли мўлжалларига эришилишини таъминласин.
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.08.00.00 Касбий тайёргарлик, малака ошириш ва қайта тайёрлаш;
2.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.03.00 Архив фонди. Архивлар]
5. Вазирликлар, идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари идоравий архивлар фаолиятини ривожлантириш, идоравий сақлашдаги Миллий архив фонди ҳужжатларининг сақланишини ва илмий-техник жиҳатдан ишланишини таъминлаш, шунингдек архив иши ва иш юритиш ходимлари малакасини ошириш бўйича аниқ чора-тадбирлар кўрсинлар.
6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети лойиҳасини тузишда:
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.03.00 Архив фонди. Архивлар]
ушбу қарорда назарда тутилган мақсадли мўлжалларга эришиш тадбирларини, шунингдек 2011 йилгача архив иши ва иш юритишни ривожлантириш дастурини амалга оширишга;
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.08.00.00 Касбий тайёргарлик, малака ошириш ва қайта тайёрлаш]
идоравий сақлаш босқичида Ўзбекистон Республикаси Миллий архив фонди ҳужжатларини илмий-техник жиҳатдан ишлашга ва уларнинг сақланишини таъминлашга, шунингдек вазирликлар, идоралар ва республика бошқа ташкилотларининг ҳар йилги таклифларига мувофиқ ходимлар малакасини ошириш тадбирларига зарур бюджет маблағлари ажратилишини назарда тутсин.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 26 апрелдаги 122-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 17-сон, 176-модда)
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 19 мартдаги 174-сон қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.03.2020 й., 09/20/174/0343-сон)
8. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Ўзархив» агентлиги ва Молия вазирлиги билан давлат янги архивларини ташкил этиш тўғрисидаги қарорлар лойиҳаларини келишиб олсинлар.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 15 февралдаги 68-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.02.2021 й., 09/21/68/0115-сон)
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 15 февралдаги 68-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.02.2021 й., 09/21/68/0115-сон)
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 15 февралдаги 68-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.02.2021 й., 09/21/68/0115-сон)
(4-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 15 февралдаги 68-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.02.2021 й., 09/21/68/0115-сон)
(5-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 15 февралдаги 68-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.02.2021 й., 09/21/68/0115-сон)