Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Давлат захиралари тизимини бошқаришни янада такомиллаштириш ва ишлари самарадорлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитаси («Ўздавзахира» қўмитаси)нинг «Ўзмахсустаъминот» агентлигини тугатиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
2. «Ўздавзахира» қўмитаси:
бир ҳафта муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва Молия вазирлиги вакиллари иштирокида тугатиш комиссиясини ташкил этсин;
амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ «Ўзмахсустаъминот» агентлигини тугатиш тадбирларини амалга оширсин;
тугатилаётган Агентликнинг пул маблағлари, мол-мулки, архив ҳужжатлари ва бошқа ҳужжатларининг ўз балансига қабул қилинишини таъминласин;
Агентликнинг бўшаб қолаётган ходимларига белгиланган тартибга мувофиқ ишга жойлашишда кўмаклашсин;
«Ўзмахсустаъминот» агентлигини тугатиш тадбирларининг бир ой муддатда тугалланишини таъминласин.
3. «Ўздавзахира» қўмитаси марказий аппарати тузилмасида штатдаги ходимлари сони 6 нафар бўлган Харидлар ва махсус истеъмолчилар билан ишлаш бошқармаси ташкил этилсин.
Белгилаб қўйилсинки, Харидлар ва махсус истеъмолчилар билан ишлаш бошқармасининг таъминоти ҳар йили «Ўздавзахира» қўмитасига ажратиладиган бюджет маблағлари ҳисобига амалга оширилади.
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитасининг ташкилий тузилмаси ва унинг ходимларининг умумий сони 56 нафар, шу жумладан бошқарув ходимлари — 40 нафар бўлган марказий аппарати тузилмаси
1 ва
2-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
5. «Ўздавзахира» қўмитаси тугатилаётган «Ўзмахсустаъминот» агентлигининг махсус истеъмолчиларни ва ижтимоий соҳа муассасаларини давлат захираси маҳсулотлари билан таъминлаш ҳамда давлат захиралари тизими корхоналари учун маҳсулотлар етказиб бериш юзасидан 2008 йилга тузилган шартномалар бўйича ҳуқуқий вориси этиб белгилансин.
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2004 йил 9 мартдаги 113-сон
қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 3-сон, 26-модда):
3-илованинг
2-бандидаги «Ўзмахсустаъминот» агентлиги (Тошкент шаҳри)» сўзлари чиқариб ташлансин.
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари У.У. Розуқулов зиммасига юклансин.