1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.12.00 Чет эллик фуқароларни таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш]
[ТСЗ:
1.Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона / Божхонага оид қонун ҳужжатлари]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Хорижий фуқароларни Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш ва ўқитиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида
Хорижий давлатлар фуқароларини Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш ва ўқитиш тизимини такомиллаштириш, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг таълим ва фан соҳасидаги халқаро шартномаларини бажариш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Белгилаб қўйилсинки:
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.12.00 Чет эллик фуқароларни таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш]
хорижий фуқароларни Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари, шунингдек жамоавий ва якка тартибдаги (шу жумладан, келиш мақсадидан қатъи назар, республикага ҳақиқий визалар бўйича келган хорижий фуқаролар билан тузилган) Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Халқ таълими вазирлиги томонидан белгиланган тартибда олдиндан экспертизадан ва рўйхатдан ўтказиладиган шартномалар ва контрактлар асосида амалга оширилади;
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.12.00 Чет эллик фуқароларни таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш]
хорижий фуқароларни ўқишга қабул қилиш ва ўқитиш бўйича барча ишларни ташкил этиш, ўқув-методик раҳбарлик қилиш ва мувофиқлаштириш умумтаълим мактабларида — Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан, бошқа таълим муассасаларида — Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан амалга оширилади;
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.12.00 Чет эллик фуқароларни таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш]
хорижий фуқаролар Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига тўлов-контракт асосида ҳамда, агар қонун ҳужжатлари ёки Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун белгиланган тартибда қабул қилинади.
(1-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 2 июндаги 347-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 23-сон, 472-модда)
2. Хорижий фуқароларни Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш ва ўқитиш тартиби тўғрисидаги Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Молия вазирлиги ва таълим муассасаларига эга бўлган бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан келишган ҳолда бир ҳафта муддатда Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясига хорижий фуқароларнинг Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларида ўқиганлик учун тўлов миқдорлари ва тартибини, 2008/2009 ўқув йилига хорижий фуқароларнинг олий таълим муассасаларида ўқиганлиги учун тўлов миқдорини ўқитишнинг реал харажатларидан келиб чиқиб, 2 минг АҚШ долларидан 4 минг АҚШ долларигача миқдорда белгилашни назарда тутган ҳолда, тасдиқлаш учун киритсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги тегишли вазирликлар ва идоралар билан биргаликда:
хорижий фуқароларни Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларида ўқитиш юзасидан намунавий шартнома (контракт)ларга ўн кун муддатда зарур ўзгартириш ва қўшимчалар киритсинлар;
хорижий фуқаролар учун тил марказларининг зарур даражада ишлаши юзасидан доимий назорат ўрнатсинлар.
5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида хорижий фуқароларни ўқитиш тўғрисида» 1994 йил 24 майдаги 266-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
6. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Адлия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритсин.
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Қосимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2008 йил 4 август,
169-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 4 августдаги 169-сон қарорига ИЛОВА
Хорижий фуқароларни Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш ва ўқитиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
I. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом хорижий фуқароларни Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш ва ўқитиш тартибини белгилайди.
2. Хорижий фуқароларни Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш ва ўқитиш «Таълим тўғрисида»ги Қонунга, бошқа қонунчилик ҳужжатларига ва ушбу Низомга мувофиқ амалга оширилади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.12.00 Чет эллик фуқароларни таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш]
3. Хорижий фуқароларни ўқитиш умумтаълим мактаблари бўйича — Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан белгиланадиган, бошқа таълим муассасалари бўйича — Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан белгиланадиган таълим муассасаларида амалга оширилади.
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.04.00 Давлат таълим стандартлари ва талаблари;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.12.00 Чет эллик фуқароларни таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш]
4. Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларида хорижий фуқароларни ўқитиш тегишли таълим муассасаларининг таълим дастурларида назарда тутилган тилларда олиб борилади.
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.04.00 Давлат таълим стандартлари ва талаблари]
5. Хорижий фуқароларни ўқишга қабул қилиш ва ўқитиш бўйича барча ишларни ташкил этиш, ўқув-методик раҳбарлик қилиш ва мувофиқлаштириш умумтаълим мактабларида Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан, бошқа таълим муассасаларида — Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан амалга оширилади.
II. Ўқишга қабул қилиш тартиби, шартлари ва ўқитиш турлари
6. Ўзбекистон Республикасида хорижий фуқароларни таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш:
[ОКОЗ:
1.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.06.00.00 Халқаро шартномалар ҳуқуқи / 19.06.01.00 Умумий масалалар]
а) Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари;
б) Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Халқ таълими вазирлиги томонидан белгиланган тартибда дастлабки экспертизадан ва рўйхатдан ўтказиладиган жамоавий ва шахсий шартномалар ҳамда контрактлар (шу жумладан, келиш мақсадларидан қатъи назар республикага ҳақиқий визалар бўйича келган хорижий фуқаролар билан тузилган) асосида амалга оширилади.
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.12.00 Чет эллик фуқароларни таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш]
7. Хорижий фуқаролар хоҳишларига кўра:
умумий ўрта маълумот;
ўрта махсус, касб-ҳунар таълими;
олий маълумот;
олий таълим муассасасидан кейинги таълим олишлари мумкин.
8. Хорижий фуқаролар Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига тўлов-контракт асосида ҳамда, агар қонунчилик ёки Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун белгиланган тартибда қабул қилинади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
9. Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларида тўлов-контракт асосида ўқиш қиймати Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва таълим муассасаларига эга бўлган бошқа вазирликлар ва идоралар билан келишган ҳолда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг таклифи асосида Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси томонидан белгиланади.
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.12.00 Чет эллик фуқароларни таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш]
10. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларига умумий ўрта таълим маълумотига мувофиқ бўлган маълумотга эга бўлган хорижий фуқаролар қабул қилинади.
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.12.00 Чет эллик фуқароларни таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш]
11. Олий таълим муассасаларига умумий ўрта ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маълумотига мувофиқ бўлган маълумотга эга хорижий фуқаролар қабул қилиниши мумкин.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 20 июндаги 517-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.06.2019 й., 09/19/517/3320-сон)
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.12.00 Чет эллик фуқароларни таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш]
12. Хорижий фуқаролар олий таълим муассасалари бакалавриатига олий таълим муассасаси томонидан белгиланадиган тартибда ўтказиладиган суҳбат натижасига кўра қабул қилинади.
Белгиланган тартибда тақдим этилган суҳбат натижалари Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича давлат комиссияси томонидан кўриб чиқилади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг хорижий фуқароларни олий таълим муассасасига ўқишга қабул қилиш юзасидан қарор қабул қилиши учун асос ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирининг буйруғи асосида олий таълим муассасалари раҳбарлари ўқишга қабул қилиш тўғрисида тегишли буйруқ чиқарадилар.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 20 июндаги 517-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.06.2019 й., 09/19/517/3320-сон)
13. Ўзбекистон Республикасининг таянч докторантураси ва докторантурасига олий маълумотга мувофиқ бўлган маълумотга эга бўлган хорижий фуқаролар қабул қилиниши мумкин.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 8 ноябрдаги 898-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.11.2017 й., 09/17/898/0234-сон)
Аспирантурага кирувчи хорижий фуқаролар Ўзбекистон Республикасида белгиланган талабларга мувофиқ тайёрланган реферат ёки эълон қилинган ишларининг расмий равишда тасдиқланган рўйхатини тақдим этишлари керак.
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.02.00.00 Хавфсизликни таъминлаш кучлари / 16.02.05.00 Ички ишлар органлари;
2.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.05.00.00 Шахс хавфсизлиги / 16.05.03.00 Паспорт-виза тизими. Доимий яшаш ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш]
14. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги буюртманомасига биноан, белгиланган тартибда хорижий фуқароларга визалар бериш ва уларнинг муддатини узайтириш, шунингдек уларнинг вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олишни ва унинг муддатини узайтиришни таъминлайди.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 28 сентябрдаги 593-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.09.2020 й., 09/20/593/1340-сон)
16. Хорижий фуқаролар ўқиш даврида ушбу Низомнинг 6-бандида кўрсатилган шартномалар ва контрактларда назарда тутилган ҳолларда Ўзбекистон Республикасига оила аъзолари ва бошқа қариндошлари билан келишлари мумкин.
17. Ўқиш учун келган хорижий фуқаролар тиббий текширувдан ўтадилар. Тиббий текширувдан ўтиш тартиби ва мавжудлиги аниқланган тақдирда Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш учун рухсат берилмайдиган касалликлар рўйхати Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланади.
III. Ҳужжатларнинг рўйхати ва уларни тақдим этиш тартиби
18. Хорижий фуқаролар Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга кириш учун тегишли таълим муассасасига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:
ўрганилган фанлар ва улар бўйича имтиҳонларда олинган баҳолар (баллар) кўрсатилган маълумоти ҳақидаги ҳужжатларнинг асл нусхалари;
(18-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 декабрдаги 1001-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.12.2017 й., 10/17/1001/0447-сон)
реферат ёки эълон қилинган ишларнинг расмий равишда тасдиқланган рўйхати (таянч докторантурага кирувчилар учун);
(18-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 8 ноябрдаги 898-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.11.2017 й., 09/17/898/0234-сон)
соғлиғи тўғрисидаги тиббий хулоса;
миллий паспорт (амалдаги визаси билан) ёки туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома;
4 х 6 см ўлчамдаги 6 та фотосурат.
Ҳужжатларни тақдим этиш ва кўриб чиқиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Халқ таълими вазирлиги томонидан тасдиқланадиган йўриқномага мувофиқ белгиланади.
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.12.00 Чет эллик фуқароларни таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш]
19. Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларига, таянч докторантура, адъюнктурага, докторантурага ўқишга киришни хоҳловчи, ўзбек ёки рус тилини билмайдиган хорижий фуқаролар Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан белгиланадиган тегишли муассасаларда ўқитилади. Ўзбек ёки рус тилини Ўзбекистон Республикасидан ташқарида ўрганган хорижий фуқароларга ўқишга кириш учун йўлланмалар уларнинг тилни билишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан белгиланадиган тартибда баҳоланганидан кейин берилади.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 8 ноябрдаги 898-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.11.2017 й., 09/17/898/0234-сон)
20. Умумтаълим мактабларига ўқишга кираётган хорижий фуқаролар, зарурат бўлганда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан белгиланадиган тартибда, ўқиётган жойида тил ўрганиш бўйича тайёргарлик курсини ўтайдилар.
21. Тил ўрганиш бўйича тайёргарлик тугагач имтиҳонлар ўтказилади. Имтиҳонларни муваффақиятли топширган хорижий фуқароларга белгиланган намунадаги гувоҳнома (сертификат) ва ўқишга йўлланма берилади. Ўқиш даврида зарур умумтаълим билимларини эгаллай олмаган ва тил ўрганишга бўлган лаёқатини намоён қила олмаган хорижий фуқароларга ўқиш учун йўлланма берилмайди ҳамда улар рўйхатдан чиқарилади.
V. Ўзбекистон Республикасида таълим олаётган хорижий фуқароларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
22. Хорижий ўқувчилар қуйидаги ҳуқуқларга эга:
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.02.00.00 Фан / 13.02.07.00 Илмий тадқиқотлар]
кафедраларнинг илмий-тадқиқот ишларида, талабаларнинг илмий жамиятлари ва тўгаракларида қатнашиш;
таълим муассасаларининг кутубхоналари, спорт комплекслари, клублари ва маданият саройларидан фойдаланиш;
Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига амал қилиш, маҳаллий урф-одат ва анъаналарга ҳурмат билан муносабатда бўлиш, республикада хорижий фуқароларнинг бўлиши ва ҳаракатланиши бўйича белгиланган қоидаларни бажариш;
(23-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
интизомга риоя қилиш, машғулотларга қатнашиш, ўқув режалари ва дастурларида назарда тутилган ўқув ва ишлаб чиқариш ишларининг барча турларини бажариш, имтиҳон ва синовларни белгиланган муддатларда топшириш;
таълим муассасасининг ва талабалар ётоқхонасининг ички тартиб-қоидаларини бажариш;
таълим муассасаси раҳбарларининг кўрсатма ва фармойишларини бажариш.
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.04.00 Давлат таълим стандартлари ва талаблари]
24. Ўқишда ўзлаштирмаслик, интизомни, таълим муассасаси ва талабалар ётоқхонасининг ички тартиб-қоидаларини бузганлик учун, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларида назарда тутилган бошқа сабабларга кўра хорижий ўқувчиларга нисбатан таълим муассасаси рўйхатидан чиқариб юборишгача бўлган маъмурий чоралар кўрилиши мумкин;
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлиш қоидаларини бузганлик учун улар белгиланган тартибда республикадан ташқарига чиқариб юборилади.
Ўқиш учун келган хорижий фуқароларнинг зарур маблағлари бўлмаган тақдирда уларни Ўзбекистон Республикасидан чиқариб юбориш бўйича харажатлар тегишли таълим муассасаси томонидан амалга оширилади.
25. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жиноят содир этган хорижий фуқаролар, агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига биноан жавобгарликка тортилади.
(25-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекитсон Республикаси Жиноят кодексининг II-боби («Кодекснинг амал қилиш доираси»).
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.05.00.00 Аҳоли / 01.05.15.00 Чет эл фуқароларининг Ўзбекистонга келиши, кетиши ва бўлиши]
26. Ўқишни тугатган ёки таълим муассасалари рўйхатидан ўчирилган хорижий фуқаролар бир ой муддатда Ўзбекистон Республикасидан чиқиб кетиши шарт, Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида, шунингдек жамоавий ва шахсий шартномалар ҳамда контрактларда назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно.
27. Таълим муассасаларида ўқув йили 2 сентябрдан бошланади. Таътилларнинг бошланиш ва тугаш вақти, уларнинг давом этиш муддати муайян таълим муассасасининг ўқув режаларига мувофиқ белгиланади.
VI. Хорижий фуқароларни ушбу Низом билан таништириш тартиби
28. Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга кириш истагини билдирган хорижий фуқаролар мазкур Низом билан таништирилиши ва улар Низом талабларини бажариши тўғрисида ўз мажбуриятларини ёзма равишда тасдиқлаши керак.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 31-32-сон, 304-модда; 2017 й., 23-сон, 472-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.11.2017 й., 09/17/898/0234-сон, 23.12.2017 й., 10/17/1001/0447-сон, 21.06.2019 й., 09/19/517/3320-сон; 29.09.2020 й., 09/20/593/1340-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)