toggle_night_mode
Норасмий таржима
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги учун харид қилинаётган хонадонларнинг нархларини республика туман ва шаҳарлар кесимида белгилаш билан боғлиқ таклифларни тайёрлаш бўйича идоралараро ҳудудий комиссиялар тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 14 сентябрдаги «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчиларини уй-жой билан таъминлаш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги ПҚ-694-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги учун харид қилинаётган хонадонларнинг нархларини республика туман ва шаҳарлар кесимида белгилаш билан боғлиқ таклифларни тайёрлаш бўйича идоралараро ҳудудий комиссиялар тўғрисидаги Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари бир ҳафталик муддатда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги учун харид қилинаётган хонадонларнинг нархларини республика туман ва шаҳарлар кесимида белгилаш билан боғлиқ таклифларни тайёрлаш бўйича идоралараро ҳудудий комиссиялар тузилсин.
3. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Н.М. Ханов зиммасига юклатилсин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2008 йил 22 июль,
155-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 22 июлдаги 155-сон қарорига
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги учун харид қилинаётган хонадонларнинг нархларини республика туман ва шаҳарлар кесимида белгилаш билан боғлиқ таклифларни тайёрлаш бўйича идоралараро ҳудудий комиссиялар тўғрисидаги
НИЗОМ
1. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги учун харид қилинаётган хонадонларнинг нархларини республика туман ва шаҳарлари кесимида белгилаш билан боғлиқ таклифларни тайёрлаш бўйича идоралараро ҳудудий комиссиялар (бундан буён матнда Комиссиялар деб юритилади) Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги турар жой фондини тўлдириш учун иккиламчи уй-жой бозорида хонадонларнинг энг юқоридаги нархларини аниқлаш мақсадида тузилади.
2. Комиссияларнинг таркиби мос равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг қарори билан тасдиқланади ҳамда ўз фаолиятини жамоатчилик асосида амалга оширадиган раис, унинг ўринбосари, котиб ва комиссия аъзоларидан иборат бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг ўринбосарларидан бири Комиссия раиси ҳисобланади.
3. Комиссиялар Мудофаа вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Адлия вазирлиги, Марказий банк, Давлат статистика қўмитаси, Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси ҳамда Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, туман (шаҳар) ҳокимиятлари таркибий бўлинмаларининг вакилларидан шакллантирилади.
4. Комиссиялар ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, қонунлари ва бошқа қонун ҳужжатлари ҳамда мазкур Низомга риоя этади.
5. Комиссияларнинг асосий вазифаларига қуйидагилар киради:
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги турар жой фондини тўлдириш мақсадида уй-жой харид қилиш масалаларида Мудофаа вазирлигига ёрдам кўрсатиш;
республиканинг туман ва шаҳарлар кесимида иккиламчи уй-жой бозоридаги нархлар мониторингини амалга ошириш;
республиканинг туман ва шаҳарлар кесимида иккиламчи уй-жой бозоридан харид қилинаётган хонадонларнинг энг юқоридаги нархларини аниқлаш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.
6. Комиссиялар қуйидаги ҳуқуқларга эга:
комиссиялар зиммасига юклатилган вазифаларни амалга ошириш учун ишчи гуруҳларни тузиш ҳамда тегишли мутахассисларни уларда ишлаш учун белгиланган тартибда жалб қилиш;
Мудофаа вазирлиги учун иккиламчи уй-жой бозоридан харид қилинаётган хонадонларнинг чегаравий нархларини республикани туман ва шаҳарлари кесимида белгилаш учун зарур ахборотларни жойлардаги давлат ҳокимияти органлари, кўчмас мулк олди-соттиси билан шуғулланувчи ташкилотлардан белгиланган тартибда талаб қилиш ва олиш.
7. Комиссия раиси:
Комиссия фаолиятига раҳбарлик қилади;
Комиссия мажлисини чақиради ва кун тартибини белгилайди;
Комиссия томонидан тузилган ишчи гуруҳлар фаолиятини назорат қилади;
Комиссия томонидан қабул қилинган қарорларнинг бажарилиши устидан назоратни амалга оширади;
Комиссия аъзоларининг унга юклатилган вазифаларни бажариш бўйича ишини мувофиқлаштиради;
Комиссиянинг самарали ишини таъминлаш бўйича бошқа функцияларни бажаради.
8. Комиссияларда иш юритишни Комиссияларнинг котиблари олиб боради.
9. Комиссиялар ўз фаолиятини комиссия раиси томонидан тасдиқланадиган тартиб асосида амалга оширади.
Комиссияларнинг мажлислари зарурат юзага келганда, лекин камида чоракда бир марта мажлислар баённомаларини расмийлаштирган ҳолда ўтказилади.
10. Иккиламчи уй-жой бозоридаги хонадонларнинг нархларини белгилаш эскириш, сифат ҳолати ва харидорлар талабини ҳисобга олган ҳолда сотиш вақтида юзага келган эркин бозор нархлари бўйича амалга оширилади.
Харид қилинаётган хонадонларнинг энг юқоридаги нархларини белгилаш учун Комиссиялар юридик ва жисмоний шахслар томонидан иккиламчи уй-жой бозорида сотилаётган хонадонларнинг нархлари тўғрисидаги мавжуд маълумотларни кўриб чиқади.
Комиссиялар кўрсатиб ўтилган маълумотларни турли манбалардан – оммавий ахборот воситалари (газета, журнал ва эълонлар, интернет-сайтлари), кўчмас мулк олди-соттиси билан шуғулланувчи ташкилотлар, шунингдек, бошқа манбалардан олиши мумкин. Маълумотларни олиш манбалари ва муддатлари ҳар бир алоҳида ҳолатда комиссия томонидан белгиланади.
11. Хонадонларнинг нархини белгилашда қуйидагилар ҳисобга олинади:
турар жой қурилган жойнинг номланиши;
хонадоннинг умумий майдони;
турар жойнинг конструкцияси (ғиштли, темир-бетон панелли ёки йирик блокли);
турар жойнинг неча қаватдан иборатлиги;
хонадоннинг нечанчи қаватда жойлашгани;
хонадоннинг миллий валютадаги нархи.
12. Олинган маълумотлар асосида Комиссиялар туман ва шаҳарлар кесимида ҳар бир турдаги хоналар сонини кўрсатган ҳолда муайян даврдаги уларнинг ўртача сотув нархларидан келиб чиққан ҳолда иккиламчи уй-жой бозоридан харид қилинаётган хонадонларнинг энг юқоридаги нархларини белгилаш бўйича таклифларни тайёрлайди.
Комиссияларнинг таклифлари Комиссияларни тегишли баённомаларини илова қилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан белгиланган шаклда ҳар чоракда чоракни охирги ойининг 25 санасига қадар Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигига юборилади.
13. Комиссиялар томонидан туман ва шаҳарлар кесимида белгиланган хонадонларнинг нархлари асосида Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги хонадонларни харид қилиш бўйича мажбурий харажатларни ҳисобга олган ҳолда харид қилинаётган хонадонлар учун энг юқоридаги нархлар тасдиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги харид қилинаётган хонадонларнинг нархлари ҳақидаги якуний қарорни ҳар бир харид қилинаётган хонадоннинг техник ҳолатини кўрикдан ўтказиш натижаларини ҳисобга олган ҳолда белгиланган тартибда қабул қилинади.
14. Комиссиялар ҳар чоракда ўзининг фаолияти ҳақида мос равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларига ахборот беради.